10:53 20 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Туркиядаги теракт. Архив сурат

Россиялик сиёсатшунос Эрдўғонни Гитлерга тенглаштирди

REUTERS/Umit Bektas
Аналитика
Ҳавола олиш
24721

“Яқин Шарқ Институти” илмий маркази президенти Анқарадаги сўнгги терактларни иғвогарлик, деб атади ва Эрдўғонни Гитлерга тенглаштирди. “Гитлер ҳам 1933 йилда Рейхстагни ёқиб юбориб, бу ишда коммунистларни айблаган эди”, изоҳ берди у ўзининг “ўхшатишига”.

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik, Мария Шелудякова. Туркиядаги сўнгги терактлар Анқара томонидан ташкиллаштирилган фитна, холос. Туркия расмийлари Сурияда уруш бошлаш учун бу портлашни атай уюштирди, деб таъкидлади “Яқин Шарқ Институти” илмий маркази президенти Евгений Сатановский Sputnikка.

Пайшанба куни Туркия жануби-шарқида ҳисоб бўйича иккинчи теракт содир этилди. Туркия Бош вазири Аҳмад Довутўғли портлашларда Сурия қурдлари “Демократик иттифоқи” партиясига алоқадор мудофаа кучларини айблади.
Ўз навбатида Сурия қурдлари етакчиси, Анқарада содир этилган терактларда партиянинг қўли йўқлигини айтиб, бу портлашлар “Ислом давлати” жангарилари томонидан содир этилганини маълум қилди.
Эксперт фикрича, Анқара Вашингтон ва БМТ Хавфсизлик кенгаши “оқ фотиҳаси”сиз Сурияда бирор ҳаракатни амалга оширишга ботина олмаяпти. Туркия Ғарбда иттифоқдош сифатида тан олингани билан, АҚШ аллақачон Эрдўғонни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилган. БМТ Хавфсизлик кенгашида ҳам Туркия ўзига маслакдош топа олмаслиги аниқ, чунки Хитой Сурияга қуруқликдаги қўшинлар киритилишига ҳеч қачон розилик бермаслиги муқаррар.

Эксперт Туркия президентини 1933 йилда Рейхстагни ёқиб юбориб, бу ишда коммунистларни айблаган Гитлерга қиёслади.

"Ўз вақтида Туркия махсус хизмати бошлиғи – Фидан, ишончли йигитларни Сурия ҳудудига юбориши, шоввозлар у ёқдан ракета ёрдамида Туркияга зарба бериши, шундан сўнг турк ҳарбийлари бемалол Сурияга бостириб киришлари ҳақида ваъда берган эди Эрдўғонга. Туркия расмийларининг ушбу тил бириктируви ҳақида ҳужжатларни оммага эълон қилган журналистларнинг барчасини Тойиб Эрдўғон қамоққа тиқди. Журналистларку, қамалиб кетди, лекин ҳужжатларни йўқотишнинг иложи бўлмади. Шу боис бугунги кундаги терактларга — Сурияга зарба бериш мақсадида ташкиллаштирилган фитна, деб баҳо бериш мумкин", — хотима қилди Сатановский.

Асосий мавзулар