Акаев: АҚШнинг терроризмга қарши курашдан мақсади Марказий Осиёга кириш бўлган

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишАсқар Акаев
Асқар Акаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кейинроқ омма америкаликларнинг кўплаб мақсадлари борлиги ва улар халқаро террорчиларни йўқотишни ният қилмаганликларига гувоҳ бўлди,-дейди Акаев.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев, РИА Новости агентлигига берган интервьюсида АҚШнинг халқаро терроризмга қарши кураши ва у билан боғлиқ воқеаларга тўхталиб ўтди.

Терроризмга қарши курашдан мақсад Марказий Осиёга кириш бўлган

2001 йилда Афғонистонда операция бошлашдан олдин АҚШ Қирғизистон ва Ўзбекистонда ҳарбий базаларини жойлаштирганди.

"2001 йилда президент Путин, Марказий Осиё давлатларининг барча раҳбарлари, дунёнинг аксарият сиёсий етакчилари Бушнинг халқаро антитеррористик коалиция тузиш чақириғини маъқуллашган, зеро ўша йили АҚШда содир этилган террорчилик ҳаракати бутун дунёни ларзага солганди… Лекин кейинроқ омма америкаликларнинг кўплаб мақсадлари борлиги ва улар халқаро террорчиларни йўқотишни ният қилмаганликларига гувоҳ бўлди. Дунёнинг айрим қисмларида эса аксинча, ўз геосиёсий мақсадларига эришиш учун терроризмни авж олдиришди", — деди Акаев РИА Новостига берган интервьюсида.

Унинг фикрича, америкаликлар бир вақтнинг ўзида турли мақсадларни кўзлашган. Терроризмга қарши кураш билан бирга АҚШ Марказий Осиё ҳудудида мустаҳкам жойлашиб олишга уринган. "АҚШ ўзини барча қитъалардаги барча мамлакатларнинг қўшниси деб ҳисоблайди. Барча мамлакатлар уларнинг манфаатлари доирасига киради. Уларнинг мақсади вазиятни назорат қилиб туришдир. Бу очиқ-ойдин – улар Марказий Осиё ҳудудини назорат қилмоқчи", — деб ҳисоблайди Акаев.

Хусусан, АҚШ Қирғизистондаги базаси орқали Россия, Хитой ва Ҳиндистонга оид разведка фаолиятини олиб боришга ҳаракат қилган. Бундан ташқари, “улар Форс кўрфазидан Хитойга бевосита ўтиши мумкин бўлган нефть йўналишини кесиб қўйишган, зеро Хитойнинг бунга эҳтиёжи катта эди ва қувурлардан бири Афғонистон орқали ўтиши эҳтимоли катта эди".

"АҚШ Хитойнинг бундай осон, бевосита энергия ресурсига эга бўлишини хоҳламади. Хитой ҳозирда жаҳон етакчисига айланмоқда… Ҳозирда биз АҚШ ва Хитой ўртасидаги жаҳон етакчилиги учун курашга гувоҳ бўлмоқдамиз”, — дейди собиқ қирғиз президенти.

Терроризмга қарши кураш борасида эса АҚШнинг мақсади жиддийлиги шубҳа уйғотади, деб ҳисоблайди Акаев.

"Чунки улар бу “кураш”ни 15 йилдан буён олиб боришмоқда… Хўш, терроризм йўқ бўлдими? Уларнинг терроризмни таг-томири билан йўқотиш нияти йўқлиги кўриниб турибди. Аксинча уларнинг вазифаси террорчиларни назорат қилиш ва уларни ўзларига маъқул келмаган давлатларга йўллашдир", — деди Акаев.

"Манас" орқали Афғонистондан героин олиб ўтишган бўлиши мумкин

Американинг Қирғизистондаги "Манас" авиабазаси 2001 йилда Афғонистонда ҳарбий операция ўтказилиши олдидан пайдо бўлганди.

"Ушбу база доимо биринчи навбатдаги мақсад – ҳарбийларни ташиш, Афғонистондаги коалицияни юк билан таъминлаш хизматини амалга оширган. Улар Афғонистондан ортга қайтишаётганида қандай қарорга келишганини эса билмаймиз. Эҳтимол, героин олиб ўтишгандир – Худо билади. Қайтишда исталган нарсани олиб ўтишган бўлиши мумкин… Ғарб журналистлари ҳатто героин олиб ўтилгани ҳақида ёзишганди", — деди Акаев.

"АҚШ Америка қитъасида ўз харажатларини шу тарзда қоплаганини биласиз. Буни ҳамма билади. Масалан, уларнинг Лотин Америкасидаги барча операциялари… Бу операцияларга ҳеч ким пул тўламаган, харажатлар наркосавдо орқали қопланган. Нима учун Афғонистонни истисно қилишимиз керак? Энг юқори сифатли героин”, — деди у интервью давомида.

Асқар Акаев 1990-2005 йилларда Қирғизистон президенти бўлган ва “лола инқилоби” натижасида ҳокимият тепасидан кетган. Ҳозирда Акаев мураккаб тизимлар математик тадқиқот институтида илмий фаолият билан шуғулланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0