Бахтизин: Россия ва Озарбойжон ОТМлари қўш диплом дастурларини ривожлантирмоқдалар

© УГНТУУфа давлат нефт техник университети ректори (УГНТУ) Рамиль Бахтизин
Уфа давлат нефт техник университети ректори (УГНТУ) Рамиль Бахтизин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
МДҲ мамлакатларидан университетларнинг интеграциясига қандай воситалар билан эришилади? У талаба ва битирувчиларга қандай имтиёзлар беради? Бу ҳақида РИА Новости мухбирига Россия ва Озарбойжон ОТМлари Уюшмаси раисдоши Уфа давлат нефть техникаси университети (УДНТУ) ректори Рамиль Бахтизин сўзлаб берди

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Россия ва МДҲ мамлакатлари университетлари ўтрасидаги ҳамкорлиги бугунги кунда давлатлараро ОТМлар уюшмасини ташкил қилиш ва ривожлантириш ҳисобига янги сатҳга чиқмоқда.

МДҲ мамлакатларидан университетларнинг интеграциясига қандай воситалар билан эришилади? У талаба ва битирувчиларга қандай имтиёзлар беради? Бу ҳақида РИА Новости мухбирига Россия ва Озарбойжон ОТМлари Уюшмаси раисдоши Уфа давлат нефть техникаси университети (УДНТУ) ректори Рамиль Бахтизин сўзлаб берди.

- Рамиль Назифович, Россия ва Озарбойжон ОТМлари Уюшмаси қандай мақсадда ташкил қилинди?

— Бизнинг уюшманинг тарихий илдизи жуда қадимга бориб тақалади. ХХ асрнинг кўп ўн йилликлари давомида бизнинг ОТМлар биргаликдаги ишда катта тажриба орттирди. Уни йўқотмаслик учун охирги пайтларда Россия ва мамлакатлар, яъни собиқ иттифоқ республикалар ўртасида таълим ва илм-фан соҳаларидаги ҳамкорлик қайта тикланди. Хусусан, ўтган йили Россия ва Озарбойжон ОТМлари Уюшмаси ҳам пайдо бўлди.
Уюшма таркибига шундай ОТМлар кирадики, уларнинг ҳар биридаги таълим мувофиқ соҳа иш берувчилари ўртасида ўзига хос сифат белгиси ҳисобланади. Умуман олганда, бу, уюшмани Россия Федерацияси ва Озарбойжон Республикаси олий таълим соҳасидаги ўзига хос сифат белгиси сифатида қабул қилишга имконият беради.

- Уюшма қандай вазифаларни бажаради?

— Унинг фаолияти, биринчи ўринда, иттифоқдан кейинги даврда Россия ва Озарбойжон ОТМлари ўртасида алоқаларни тиклашга йўналтирилгандир. Уюшма олдида таълим, илм-фан, инновация соҳаларида ҳамкорликни мувофиқлаштириш, шунингдек, унинг таркибига кирадиган ОТМлар ўртасидаги бевосита алоқаларни кенгайтириш бўйича бир қатор вазифалар мавжуд. Бу вазифаларни бажаришга кўпасрли дўстона қўшничилик анъаналари ҳамда мамлакатларимизнинг иқтисодий тизимининг умумийлиги ёрдам бермоқда.

Уфа Давлат нефт техник университети - Sputnik Ўзбекистон
Нефт ва газ соҳаси мутахассислари Уфа нефт университетида тажриба алмашишди

Бугунги кунда Уюшма талаба ва ўқитувчиларнинг академ алмашуви, ҳамкорликдаги илмий-тадқиқот лойиҳалар, тармоқ ва электрон таълим, шунингдек, “қўш” диплом дастурлари бўйича ўқитишни амалга оширмоқда. Биз битирувчиларни иш билан таъминлаш имкониятларини кенгайтриш, илмий нашрларнинг халқаро рефератив базаларида илмий асарларнинг биргаликда олға силжиши учун ОТМлараро муаллифлар коллективини ташкил қилиш билан шуғулланамиз. Биргаликда анжуман, талабаларнинг энг яхши илмий ишлари бўйича танлов ва шу кабиларни ўтказамиз

- Техника ОТМлар ҳақида батафсилроқ сўзлаб бера оласизми?

— Биргаликдаги ўқув ва илмий лойиҳалар ОТМ-ҳамкорларимизнинг академик ва илмий мактабларни яқишлаштириш имконини беради, бу эса албатта биргаликдаги тадқиқот, нашр ва ихтирочилик фаолиятида ўз натижасини беради.
Ҳамкорлик, авваламбор, биргаликдаги ўқув дастурлар бўйича университетларнинг кооперациясида намоён бўлади. Россия ва Озарбойжон ОТМлари талабалари қўш дипломларни олишга иштиёқи катта ва ҳозирда уларга бунинг имкониятини берадиган муайян халқаро келишувларга мувофиқ келадиган механизмлар мавжуддир. ОТМ-ҳамкорлар ўқув режаларни қайта ишлаб чиқишди, қўш диплом дастурлари бўйича қабул қилиш ва ўқитиш учун меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди.

- Бу дастурлар талабаларнинг талаб даражасидами?

— Албатта. Меҳнат бозори ҳозирги кунда халқаро тус олди ва жаҳон амалиёти шуни кўрсатадики, қўш дипломнинг мавжудлиги мутахассиснинг рақобатбардошлигини оширади.
Уфа давлат нефть техникаси университети (УДНТУ) ва Озарбойжон давлат нефть ва саноат университети талабалари қўшма таълим дастур деб номланувчи таълимни ўтамоқдалар.

- Ўзбек ОТМлари билан ҳамкорлик қиласизми?

— Бизнинг ҳакмкорликка иштиёқмиз, уни режалаштиганмиз, аммо бугунги кунда бундай ташаббус ҳали йўқ. Агар мамлакатларимизнинг таълим вазирликлари мувофиқ ташаббус билан чиқсалар, биз уни бажону дил қўллаб-қувватлаймиз.
Бир қизиқ далилни таъкидлаб ўтмоқчимиз: Россия ва Озарбойжон ОТМлари ўртасидаги Уюшманинг ташкил қилиниши россия ОТМлари ўзаро таъсирининг активлашишига олиб келди. Шундай қилиб, масалан, Уфа давлат нефть техникаси университети Урал давлат тоғ университети, Т.М.Калашников номидаги Ижевск ДТУ, Самара ДТУ ва бошқа ОТМлар билан академик алмашув дастурларини бошлади. Бундай иккитомонлама ҳамкорликнинг мисоллари кўп.

- Уюшма янги аъзоларни қабул қилишни кўзда тутадими?

— Шак-шубҳасиз, Уюшманинг эшиги қадриятини баҳам кўрадиган ва унинг ишида фаол иштирок этадиган янги аъзоларга очиқдир. Унинг таркибида аъзолар сони қанча кўп бўлса, шунча яхши. Уюшма доирасида биз турли – техник, гуманитар, тиббиёт, иқтисод… йўналишларда иш юритишни кўзда тутмоқдамиз. Яқин кунларда биз ташкилотнинг уставини қабул қиламиз, унда бир йилда икки-уч марта ОТМларнинг йўналишидан қатъий назар Уюшманинг форумини ўтказишни режалаштирмоқдамиз. Бундан ташқари, йил давомида Уюшма доирасида маҳаллий сатҳда, йўналишлар бўйича алоҳида ОТМлар ёки ОТМ гуруҳлари иштирокида бир қатор тадбирлар ўтказилади.

- Уюшманинг яқин келажакдаги режалари қандай?

— Ҳозир биз нефть ва газ муҳандислиги соҳасидаги талабалар учун халқаро танловни ташкил қилишни муҳокама қилмоқдамиз. Биз уюшмага кирувчи техник ОТМ талабалари унда иштирок этишини хоҳлардик. Бу нефть ва газ муҳандислиги соҳасида ёш истеъдодларни топишга ёрдам беради.
Россия ва Озарбойжонда иқтисодиёти соҳаси қамрови яқиндир, шунинг учун пайти келиб таълим ва илм-фанда биргаликдаги дастурларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқдамиз.

Янгиликлар лентаси
0