Шавкат Мирзиёев сиёсий портретига шарҳ

© Пресс-служба президента РУзЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбарининг 60 йиллик юбилейи арафасида Sputnik муаллифларидан бири Шавкат Мирзиёев сиёсий портретини тақдим этди. Шунингдек, у Россия ҳамда Ғарб Мирзиёевга нисбатан қандай муносабатда эканлигини таҳлил қилди

Игорь Николайчук — халқаро хавфсизлик соҳаси бўйича эксперт, махсус медиаметрик тадқиқотлар Маркази.

Ўзбек халқи ҳақида улар табиатан моҳир мунозарачи, деб айтиш мумкин. Уларда "Эскисиз янги, ёмонсиз яхши бўлмайди" деган мақол бор, менга жуда ёқади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёевнинг таржимаи ҳоли
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, агар унинг ушбу масъулиятли ва машаққатли (кесатиқсиз) фаолиятидан келиб чиқиб баҳо берадиган бўлсак, бу халқ ҳикматини у ўзи учун яхши бир сиёсий тамойил қилиб олган, дейиш мумкин. Чуқур ўйлаб қарайдиган бўлсак, бугунги кунда амалга оширилаётган самарали, аммо эҳтиёткорона ислоҳотларнинг маҳсули ҳам ана шунда (бу ҳақиқатда жуда зарур бўлган ўзгаришлар десак, тўғрироқ бўлур эди).

Шу билан бирга инкор этиб бўлмас бир тушунча борки — сиёсий жараёнларни идеал амалга ошириш — бу ушалмас орзу. Аммо бу умидсизликка тушишга сабаб бўла олмайди. Дарвоқе, хориж шарҳловчилари Ўзбекистон президентининг нафақат табассуми, балки унинг қарор қабул қилишига таъсир кўрсатадиган сезгирлигини ҳам қайд этадилар. Шу билан бирга Мирзиёев ҳамиша ўз хатоларини тан олади ва уларни тузатади.

Журналистикадаги сиёсий портрет жанри мураккаб ҳисобланади. Шарқона анъаналарга кўра, муаллиф кафти тиллага тўлиши ёки қамчи еб қолиши ҳам мумкин.

Шавкат Миромонович эса ўзининг 60 ёшида ўзига ҳайкал қўймоқчи эмаслиги сезилмоқда. Бу албатта, мақтовга лойиқ, аммо ғарблик "портретчилар" учун айрим ижодий ноқулайликлар яратади.

Улар шунга мос муҳитни пойлашади — уларга ўз харамига эга, елпиғич тутган мулозимлар қуршовидаги голливудча шарқ мустабиди ёки замонавий тарғибот бозорида энг харидоргир "тоталитар етакчи"ни тасвирлаш учун баҳона керак. Бу "Марказий Осиё"дан яна нимани ҳам кутиш мумкин?!

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёевни Кремлда тантанали қабул қилишди
Бу ерда бир ҳақиқатни айтиш жоизки, минтақа мавзусида қалам тебратадиган холис чет эллик экспертлар Мирзиёевни замонавий сиёсатчи деб аталишга лойиқлигини тан олишди.

Ўзбекистон президенти Марказий Осиё раҳбарлари орасида маҳаллий диний элитадан ўзини масофада сақловчи ягона раҳбар бўлса керак.

Бошқача қилиб айтганда, у диндорларни сиёсатга аралаштирмайди ва халқ урф-одатларини диний расм-русумлар билан адаштирмайди. Очиғини айтиш керак, масалан америкаликларга бу ёқади. "Сотқин Америка журналистлари" ҳақида нималар дейилишидан қатъий назар, Мирзиёевнинг кўпхотинликка қарши кураш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги ташаббуси Америка матбуотида холисона ёритилди. Мирзиёев муносиб баҳоланди.

Бу ерда яна бир яширин хавф, бошқача айтганда, танганинг иккинчи томони бор. Шавкат Мирзиёевни ғарблик манфаатпарастлар танишлари учун уни либерал йўналишдаги ислоҳотчи сифатида кўрсатиш, яъни "ўзбек Горбачеви"га айлантириш керак. Очиғини тан оламан, "қайта қуриш" деган сўзни эшитсам қўлим валидолга югуради. Ўйлайманки, фақат мендагина бундай бўлмайди. Шу боис бу ёрлиқ тезроқ олиб ташланишини чин дилдан истайман.

Умуман олганда, Ўзбекистон президентида шахсий либерал-ислоҳотчиликка интилиш хусусияти йўқлиги ҳозирданоқ тан олиняпти. Глобалистлар яхши усул ўйлаб топишди: Мирзиёев ҳеч қандай ислоҳотчи эмас, бироқ мамлакат Каримов даврида айниқса иқтисодий жиҳатдан самарасиз бошқарилган, шу боис янги раҳбар Чикагоча услубда ислоҳотлар ўтказиши шарт. Бунинг учун эса биринчи навбатда ички сиёсатни эркинлаштириш даркор. Шавкат Миромонович, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва коррупцияга қарши кураш бўйича профессионал ҳаваскорларга эшикларни ланг очинг. Мана, бу борада ижобий белгилар ҳам бор.

Ўзбекистон кўчалари - Sputnik Ўзбекистон
Namnews: "Озодлик"нинг хурмача қилиқлари сабр косамизни тошириб юбормоқда
Ўзбекистон ҳукумати Human Rights Watch ходимлари мамлакатда иш бошлашига рухсат беришга тайёрлигини билдирди. Тошкентга ВВС журналистлари ҳам қайтмоқда. Бироқ радикал либерализм тарафдорларига бу ҳам кам. Шу ўринда совет шоири Николай Олейниковнинг "Ношукр ҳиссадор" шеъри ёдга тушади. Шеърда шакар ва совун олган ҳиссадор балиқ ва ун ҳам қўшиб беришларини талаб қилганлиги ифодаланади.

Энди мамлакатга БМТнинг қийноқлар масалалари бўйича махсус маърузачиларни киритиш, фуқаролик жамият фаолларини озодликка қўйиб юбориш керак (бу ерда аввало 2005 йилда Андижонда бўлган қонли қирғинлар сабабчилари назарда тутилмоқда). Умуман олганда, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари борасида мураккаб вазият юзага келган.  

Хайрихоҳлик руҳидаги журналистлар Мирзиёев "кўплаб масалаларга янгича қарамоқда", "европаликларнинг нигоҳида инсон ҳуқуқлари бўйича мулоқотлар тикламоқда" деган фикрларга эҳтиёткорлик билан ишора қилишмоқда.

Бўлмаган гап! – деган жавоб янграмоқда либерализм тарафдорларидан. Уларнинг фикрича буларнинг барчаси режалар ҳақида баёнотлар, холос. Бунинг устига шуни ҳам унутмаслик керакки, у Каримов режимининг тарбияланувчиси, демак у ўзгармайди. Ва энг асосийси, "фитначилар" даврани бошқариб бормоқда. Миллий хавфсизлик хизматининг фуқаролик ташаббуслари ва кадрлар устидан назорати сақланиб турибди. Рустам Иноятов (МХХ раҳбари) президентга бўғма илон ўз ўлжасига қарагандек қарамоқда. Ҳақиқий миллий хавфсизлик учун уларнинг ҳар бири алоҳида қафасларга ажратилса эди.      

Ўзбекистон раҳбари фаолиятининг айрим томонлари борки, улар ҳақида чет эл оммавий ахборот воситаларига таянмасдан гапиришни хоҳлардик. Бу албатта, Россия — Ўзбекистон муносабатларининг ҳолати ва ривожланиш истиқболларидир.

Ўзбекистонда Президент сайловларидан кейинги ҳолат - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбеклар қатъиятли ва кучли феъл атворга эга халқ - Хитой

Бугунги кунда аксарият россиялик мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистон ҳукмрон элиталари қуйидаги геосиёсий тақсимотни инобатга олишга мажбур: Россия билан гуманитар ва ҳарбий соҳада алоқалар устуворлиги, Хитой Халқ Республикасининг иқтисодий соҳада етакчилиги, Россия ва Хитойнинг сиёсий соҳадаги динамик мувозанати. Менимча бундай ҳолат барчани қониқтириши керак.  Айтганча, Мирзиеёв даврида Москва ва Тошкент ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик илгариги раҳбарият давридагидан кўра янгича тус олди. Россия ҳукумати ўзбек армиясини минтақадаги энг қудратли ва жанговар армияга айлантири истагини қўллаб-қувватлади. Афғонистондаги нотинч вазиятни ҳисобга олган ҳолда бу Россияни тўлиқ қониқтиради.

Лекин бу ерда Ўзбекистон раҳбарияти олдида истиқболни белгиловчи бир масала юзага келмоқда: Россияни "кетувчи", Хитойни эса "юқорилаётган" давлат сифатида кўриш мумкин. Ва икки томонлама муносабатлар шу асосда қурилади. Бу ерда Ўзбекистон раҳбарида танлаш майдони мавжуд.

Балки адашаётгандирман, ҳозирча Шавкат Мирзиёев Россия минтақада кўплаб объектив омиллар орқали тушунтириш мумкин бўлган қонуний манфаатларга эга эканлигини билдирмоқда. Яъни, Россиянинг ҳеч қаерга кетиш нияти йўқ.

Хуллас, ўзбеклар айтмоқчи қимирлаган қир ошар. Ўзбекистон Республикаси президенти сифатида Шавкат Миромонович Мирзиёев ўзининг биринчи довонига кўтарилмоқда. У ҳаракатда. Унинг сиёсий йўли равон бўлсин, ҳеч қачон адашмасин! Умри узоқ бўлсин.

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи-назаридан фарқланиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0