14:40 21 Апрел 2018
Эфир
Шавкат Мирзиёев посетил в Яшнабадский район

Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи ишонч билдириши маълум бўлди

© facebook.com
Аналитика
Ҳавола олиш
115131

"Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан июль ойида ўтказилган сўровларда Мирзиёевга сўров иштирокчиларининг 92,4 фоизи ишонч билдирганди

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўзбекистонни бир йилдан буён бошқариб келаётган президент Шавкат Мирзиёевга республика аҳолисининг 93,1 фоизи ишонч билдиради, деб маълум қилди "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази.

"Сўров натижаларига кўра, мамлакат президентининг ишонч рейтинги 93,1 фоизга ўсган", — дейилади пресс-релизда.

Сўров маълумотларига кўра, қатнашчиларнинг 90,2%и мамлакат президенти олиб бораётган сиёсат аҳолининг орзу-умидларини тўлиқ оқлади, деб ҳисоблайди.

Сўровда иштирок этганларнинг 93,1%и Ўзбекистон 2017 йилда "барча соҳаларда" муваффақиятга эришди, деган фикрда. Бунда фуқароларнинг 90,7%и халқаро майдонда мамлакат манфаатларининг олға сурилишини тўлалигича қўллаб-қувватлайди.

"Сўров қатнашчиларининг фикрича, айниқса давлат раҳбарининг қўшни давлатлар билан алоқаларни фаоллаштириши, аҳил қўшничилик, дўстона, шериклик ва ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўйиш борасидаги саъй-ҳаракатлари алоҳида таҳсинга лойиқ", — дейилади "Ижтимоий фикр" хулосасида.

Сўров Ўзбекистоннинг 12 вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида ўтказилди. Унда 1,1 минг киши иштирок этди, улардан 49,1%и эркаклар, 50,9%и аёллар, шаҳарда яшовчилар 51%, қишлоқда яшовчилар 49%. Сўровда 18 ёшдан бошлаб турли ёш гуруҳлари вакиллари қатнашди.

Шу йилнинг июль ойида ўтказилган ана шундай сўровда Мирзиёевга иштирокчиларнинг 92,4 фоизи ишонч билдирганди.

2016 йилнинг сентябрида Ўзбекистонни 1989 йилдан буён бошқариб келган президент Ислом Каримов вафот этди. Ўтган йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонди.

Асосий мавзулар