Инновация, инновация, инновация: бизга у нимага керак?

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПосетители выставки
Посетители выставки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Инновация" сўзи кўп янграйдиган бўлиб қолди, уни электрон ва босма нашрларда, радио орқали, аксарият вазирликлар йиллик иш дастурларида ҳам учратиш мумкин. Эътибор берсам, яқинларим даврасида ҳам бу сўз тез-тез жаранглай бошлабди. Бу атаманинг маъноси нима ва унинг кундалик ҳаётимизга сингдирилиши мамлакат тараққиёти учун нақадар муҳим?

Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасида Инновацияларни татбиқ этиш илмий-амалий маркази барпо этилиши ҳақида эълон қилган президент Шавкат Мирзиёев "Халқимиз дунёқарашида инновация муҳитини яратиш энг муҳим вазифамиздир. Инновация бўлмас экан, ҳеч бир соҳада рақобат, ривожланиш бўлмайди. Бу соҳадаги ўзгаришларни халқимизга кенг тарғиб қилмасак, одамларда кўникма пайдо қилмасак, бугунги давр шиддати, фан-техниканинг мислсиз ютуқлари билан ҳамқадам бўлолмаймиз", деган эди.

В цехе сборки завода компании Samsung Electronics - Sputnik Ўзбекистон
Инновация маркази буюртмалар қабул қилишни бошлади

Жорий йил "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили", деб эълон қилингач, мамлакатда "инновация" сўзи кўп янграй бошлади: ойнаи жаҳонда ҳам, электрон ва босма нашрларда ҳам, радио орқали ҳам, ҳатто, аксарият вазирликлар йиллик иш дастурларида ҳам айнан шу вақтгача бизга деярли нотаниш бўлган "инновация" сўзини учратиш мумкин.

Эътибор берсам, турли соҳаларда ишлайдиган танишларим даврасида ҳам бу сўз тез-тез жаранглай бошлабди.

Аммо… кўпчиликнинг дарди ичида.

"Инновацион ғоя" бериш топшириғини олган аксарият фуқаролар бу сўзнинг маъно-мазмуни, моҳиятини тўлиқ англагани йўқ. "Инновацион ғоя беришим керак экан. У нима ўзи?" деган савол билан бир-бирига мурожаат қилаётган фуқаролар сони бугун кўпайгани рост.

Интернет саҳифаларида ҳам инновацияга оддий сўзлар билан жавоб топишни истаган фойдаланувчилар кўплаб учрамоқда.

Ҳақиқатан ҳам, ўзбек тилига ўгирганда ҳозирча "ноодатий ечим" тарзида қўлланилаётган бу сўзнинг инсонлар кундалик ҳаётига сингдирилиши фуқаро ҳаётида қандай акс-садо беради? Инновация мамлакат тараққиётида қандай рол ўйнайди? У нима ўзи?

Инновацион ривожланиш йўлини танлаган Ўзбекистон

Шу кечаю-кундуздаги ҳаётимиз янги тушунчалар, маҳсулотлар, технологияларга лиммо-лим. Нафақат Ўзбекистон, балки дунё тараққиётнинг янги — инновацион йўлини танлаган. Нега?

Проект Ташкентской кольцевой железной дороги - Sputnik Ўзбекистон
Келажакка саёҳат: 2030 йилда Ўзбекистон қандай ҳолатда бўлади

Чунки бугун инновацион ғоялар, янгиликлар — мамлакатнинг ривожланиш даражасини белгилаб бермоқда.

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги вакили Хидеки Мори Ўзбекистон Республикаси 2030 йилга келиб даромади ўртадан юқори бўлган мамлакатга айланишини прогноз қилган эди.

Инновация нима учун керак?

Инновациялар аҳамиятини баҳолаш ўта мураккаб. Бугунги кунда сиз-у бизнинг ҳаётимизни ўзгартирган инновацияларнинг аксарияти илмий лабораторияларда дунёга келган. Олимлар кўплаб организмларнинг генетик таркибини аниқлашга муваффақ бўлдилар, бу эса биотехнологиялар — организмдаги генетик материалларни бошқариш ҳақидаги фаннинг ривожланишига олиб келди.

В Сергели открывается инновационный автодром - Sputnik Ўзбекистон
Сергелида йирик инновацион автодром қурилиши якунига етмоқда
ДНК анализи Жануби-Шарқий Осиёда юз берган цунамидан кейин йўқолган болалар ва уларнинг ота-оналарини бирлаштириш имконини берган эди.

Шунингдек, янги технологиялар жиноятлар суриштирувини ўтказиш ва жиноятчиларни излаш усулларини ўзгартирмоқда.

Инновацион ўзгаришларнинг аксарият қисми ҳаётимизга саноат товарлари билан кириб келади ва ҳаёт тарзимизни яхшилашга, енгиллаштиришга қаратилган. Мисол учун, электрон-нурли телевизор ва мониторлардан суюқ кристалли экранларга ўтиш. Уяли алоқа воситаларининг кириб келиши яна бир яхши инновацион янгиликка мисол бўла олади. Умуман, ёппасига харидор қизиқишига сабаб бўлаётган товарлар борки, сингдирилган инновацияга мисол тарзида қўлласа бўлади.

Дейлик, чанг йиғувчи халтаси бўлмаган чангютгичлар (бу ажойиб кашфиёт уй бекаларимиз томонидан муносиб баҳоланиши, шубҳасиз), рақамли фотоаппаратлар ва видеокамералар ва бошқа кўплаб товарлар ортида инновацион янгиликлар туради.

Эслатиб ўтмоқчиман, 2017 йил охирида Парламентга йўллаган мурожаатномасида президент Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги илм-фан аҳволини қаттиқ танқид қилган ва 25 йил давомида мамлакат илм-фан билан шуғулланмаганини, балки борини йўқ қилганини айтган эди.

Ўзбекистонда инновацияларга "яшил чироқ" ёқилди

Инновацияларнинг пайдо бўлиши ортида — узоқ йиллар давомида амалга оширилган ўта машаққатли меҳнат ётади. Аммо кўпинча, инновацияни яратишдан кўра, уни сингдириш ўта қийин масалага айланади. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда инновацияларга "яшил чироқ"ни ёқиш мақсадида, "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Выставка Бал Роботов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этилди

Янги вазирлик вазифалари мамлакатда илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятининг истиқболли ютуқларини тарғиб қилиш, бу борада самарали механизмларни ишлаб чиқиш, илмий-экспериментал ихтисослашган лабораториялар, юқори технологик марказлар, технопарклар ва бошқа инновацион тузилмаларни мустаҳкамлашдан иборат.

Маълум қилинишича, инновацияларни татбиқ этиш илмий-амалий марказида бунинг учун барча шароит яратилади. Ушбу муассасада илмий-консультатив, иқтисодиёт тармоқлари инновацион эҳтиёжларини ўрганиш, ёшлар инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш хизматлари, масофавий таълим курслари йўлга қўйилади. Иқтидорли ёшлар бу ерда янги ишланма ва технологиялар билан танишиш баробарида старт-ап лойиҳаларида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Мультимиллионер бўлишни хоҳласангиз, инноватор бўлинг 

Денежные купюры и монеты России - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон иқтисодига пул тикадиган тадбиркорлар текширилмайди - Президент
Бугунги кунда Ўзбекистонни келажакда бой қиладиган тадбиркорлик соҳасини мисол тарзида оладиган бўлсак, ўз бизнесида янги, ноанъанавий ёхуд бозорда аллақандай янги товарни таклиф қилган тадбиркор харидорлар эътиборини қозониш сингари ноёб имкониятга эга бўлади. Бундай тадбиркорлар "инноваторлар" дейилади. Бозорнинг қолган иштирокчилари вазиятни обдон ўрганиб, мижозларга муқобил товарни таклиф эта бошлагач, ушбу товар янгилик сафидан чиқарилади ва қўшимча даромад келтирмай қўяди. Демак, инновация ўз даврини якунлайди ва анъанавий товарга айланади. Эндиликда қўшимча даромад манбаи учун навбатдаги инновация зарур бўлади.

Қадриятларга эришиш вақти қисқаради

Инсониятнинг энг олий қадриятларидан бири — саломатлик соҳасини олайлик (чунки соғлом бўлишни истисносиз ҳамма хоҳлайди).

Инновацион янгилик жиҳатдан 2018 йил Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида жуда қизиқ йил бўлиши кутилмоқда.

Центр по ведению беременности и родов у женщин с сердечно-сосудистыми заболеваниями в ГКБ № 6 Челяюинска - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ҳомиладор аёллар оммавий ультратовуш текширувидан ўтказилади
Мамлакатда ҳомиладорликнинг дастлабки икки ойида аёллар марказий кўп тармоқли туман (шаҳар) поликлиникаларида туғишдан олдин оммавий текширилишини — мамлакат соғлиқни сақлаш тизимига сингдирилган 2017 йилнинг энг яхши инновацион ғояси сифатида мисол келтириш мумкин.

Афсуски, оғир ирсий касалликлардан ҳеч ким кафолатланмаган. Аммо эндиликда хавф гуруҳига кирадиган ҳомиладор аёлларда генетик синдромларни биокимёвий текширишни босқичма-босқич жорий этиш йўли билан ҳомилада туғма ва ирсий касалликларнинг олди олинади ҳамда уларга барвақт ташхис қўйиш чора-тадбирлари такомиллаштирилади.

Бир сўз билан айтганда, ўн тўққизинчи асрда ўтказилган илмий тадқиқотларда илк марта пайдо бўлган "инновация" атамасидан, тўғрироғи ўзгаришлардан қўрқиш керак эмас. Негаки, инновация бу — ишлаб-чиқарилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишни таъминлашга қаратилган янгиликдир.

Инновацияни мақсадга эришиш сифатида олиб қарайдиган бўлсак, мақсад инсон эҳтиёжларидан келиб чиқади. Демакки, инновацион ғоялар орқали биз қадриятларга индин эмас, балки эртароқ, эртага эришишимиз мумкин. 

Тез ривожланаётган, илм-фан соҳасида тобора яхшиланаётган давлат эса дунёдаги энг тараққий этган давлатлар рўйхатида етакчилик қилади. Инновация — бу иқтисодий ўсиш, демакки ижтимоий фаровонлик ва жамият ривожи гарови. Инновацион ривожланиш йўлини танлаган Ўзбекистон эса мана шундай катта йўл бошида.

Янгиликлар лентаси
0