09:03 16 Август 2018
Эфир
  • RUB115.07
  • EUR8888.62
  • USD7790.20
Денежные купюры: доллары США

АҚШ - молиявий жиҳатдан шаффоф бўлмаган давлатлар рўйхатида етакчи ўринда

© Sputnik / Михаил Кутузов
Аналитика
Ҳавола олиш
135230

Молиявий жиҳатдан энг шаффоф бўлмаган давлатлар рейтингида АҚШ иккинчи ўринда, биринчи ўринда Швейцария

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Бугунги кунда АҚШ юристикциялари офшор хизматлар бозорида етакчилик қилишмоқда. Экспертлар фикрига кўра, айнан ўғирланган пулларни яшириш учун АҚШ — энг қулай давлат ҳисобланади. РИА Новости материалига асосан.

Ҳукумат ҳомийлиги

Молиявий жиҳатдан шаффоф бўлмаган давлатлар рейтинги Британиянинг Tax Justice Network нодавлат ташкилоти томонидан тузилган. Рўйхат икки асосий омил асосида шаклланади: мамлакатда яширилган маблағлар миқдори ва молиявий махфийлик даражасига эътибор берилади.

2015 йилда ушбу рейтингда АҚШ 3 ўрин эгаллаганди. Ўша вақтдан кейин дунё бозорида офшор молиявий хизматларнинг улуши 14 фоиздан 22,3 фоизга кўпайиб кетди. "АҚШ солиқлардан қочиш ва норезидентлар учун маҳфийлик бўйича федерал ҳамда штатлар доирасида улкан имкониятларни тақдим этади. <…> Кўп ҳолатларда федерал даражасида ҳукумат ҳомийлигида ёки уларни тасдиғи билан ташкил этилган", — деб таъкидлашди рейтинг муаллифлари. 

Рейтинг муаллифларига кўра, "АҚШ офшор хизматлари жаҳон бозорида катта улушга эга, унинг асосий рақиби бу Лондон ситидир".
Tax Justice Network қайд этишича, Лондон сити асосан кўплаб денгиз ҳудудларга таянади, америкаликлар эса "асосан ички бозорда, ва АҚШ молия саноати таъсири жуда катта иқтисодиёт бўйича тарқалган". Офшор маблағлари тўғридан-тўғри давлатнинг миллий хўжалигига ишлайди.

"АҚШнинг молиявий ношаффофлиги элиталари талон-тарож қилинган пулларни хавфсиз жой сифатида ишлатган давлатларнинг оддий фуқароларига АҚШ мислсиз зарар етказади", — деб ёзишган ҳисобот муаллифлари.

Ўн йиллик можаро

2008 йилда немис солиқчилари маълумот тўплашнинг ностандарт усулини топдилар: Шимолий Рейн-Вестфалия штати амалдорлари Лихтенштейндаги банк мижозлари маълумотлар базаси учун айрим хакерларга бир неча миллион доллар миқдорида ҳақ тўлашди.

Махсус операция оқибатида офшорга ўз пулларни олиб кетган Германия фуқароларидан 200 миллион евродан ортиқ солиқлар ундирилди.

Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш бўйича ҳаттоки энг етакчи бошқарувчиси — Deutsche Post раҳбари ҳибсга олинганди.

Кейинчалик ҳаммаси жадаллашиб кетди. Швейцария (ушбу давлат кўп вақт ўзининг молиявий институтлари сармоячилари сир сақлаган) банкирлари ўзининг АҚШ ва Франциядаги мижозлари тўғрисида маълумотларни тақдим этишди. Лондон ва Берлинни Лихтенштейн билан ахборот алмашинуви ҳақида битим имзолашга мажбур қилишди. 2010 йилда Германия (Германия Федератив Республикаси) ҳукуматига яна бир маълумотлар базаси келиб тушди — бу сафар швейцария банкларидан. Ундирилган қарздорлик миқдори 900 миллион еврони ташкил қилди.

Жиддий жанг бошланди — Европа иттифоқи давлатларига бюджетни тўлдириш учун маблағ керак эди. 2013 йилда Еврокомиссияси йўқотишлар туфайли тўланманган солиқлар миқдори триллион еврога етди. Шу йилнинг ўзида Франция молия вазири Жер Каюзак Швейцария банки ҳисобида бир неча юз минг евро пул маблағларини яширганлиги юзасидан айб қўйилди.

Буюк Британия ғазначилик канцлери Жордж Осборн сўзларига кўра, Европа иттифоқи ҳукумати "Яшириниш учун жойлар, борган сари кам қолмоқда" деган сигнал беришмоқда. Европадаги молиячи шериклар Осборнинг ўзига Бирлашган Қироллик юрисдикциясида пулларни солиқ хизматлардан яшириш бўйича кўплаб марказлар борлиги бўйича айбловлар қўйилди.

Шу йилнинг ўзида Кипр инқирози якунланди — орол давлати ҳукуматига банк сармоядорларнинг пулларини қисман олиб қўйишга рози бўлишга тўғри келди.

Натижада пуллар бошқа юрисдикцияларга оқиб ўтди. "Офшорлар билан кураш Европа ўз ишлаб чиқарувчилари ва тадбиркорларини кураш олиб бормайдиган жойга қувиб борди. Агарда тадбиркорда танлов бўлса, у пулларни олиб қўйилиши хавфи ёки солиқларни тўламаслик бўйича айбланмасликка ҳаракат қилишни афзал кўради" — деб таъкидлайди стратегик коммуникация маркази президенти Дмитрий Абзалов.

Бозорнинг кўринмас қўли

Бироқ Вашингтон ўз офшорларининг солиқ тартибини ўзгартирмоқчи эмас эди. "Тадбиркорнинг орзуси — АҚШда офис очиш бўлиши керак. Бу мантиқ офшор операциялар бозорини монополлаштириш, ўз бизнесини бир юрисдикцияга ўтказишга мажбур қилади. Бу ҳар қадамда коррупцияга қарши курашиш борасида бонг уришга ҳалақит қилмайди", — дея киноя қилади Абзалов.

2017 йил декабрда АҚШ конгресси президент Доналд Трампнинг солиқ ислоҳотларини тасдиқлади. Уларда юридик шахслар учун даромад солиғи ставкасини пасайтиришни назарда тутади.

АҚШ маъмурияти ҳисобига кўра, янги чоралар мамлакатга офшорлардан 4 триллион долларга яқин маблағни қайтаришга ёрдам беради.

Январ ойининг ўзида Apple компанияси АҚШ бюджетига 38 миллиард доллар пул тўлашини маълум қилганди. Бундан ташқари, компания мамлакат ички ишлаб чиқариш қувватларига 30 миллард доллар инвестиция киритиш ва 20 минг иш ўринлар яратишга ваъда беради.

Дмитрий Абзаловнинг сўзларига кўра, АҚШ солиқ тартиби Трампнинг фуқаролар томонидан хорижга олиб кетилган пулларни қайтаришга қаратилган сиёсатига тўғри келади.

"Унинг активларни қайтариш бўйича концепцияси офшорлар концепциясига жуда мос келди. АҚШ Саудия Арабистон билан битим тузади. Вашингтон тан олганидек, у ерда демократия йўқ. Оқ уй учун барча пуллар — бир рангда", — деб қўшимча қилди эксперт.

Асосий мавзулар