19:26 24 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Флаги Европейского Союза

Нега Европа Марказий Осиёдан кетмоқда

© REUTERS / Ralph Orlowski
Аналитика
Ҳавола олиш
Антон Курилкин
1847 0 0

"Европа - Марказий Осиё" Европа ахборот-таҳлилий маркази экспертлари қандай чоралар Европа Иттифоқига Марказий Осиёда мустаҳкам ўрнашиб олишига ёрдам бераётгани борасида ўз фикрларини билдирдилар

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik, Антон Курилкин. Европа Иттифоқи Марказий осиё мамлакатларига Хитой ва Россия сингари инвестициялар ва иқтисодий ёрдамни тақдим эта олмайди, шу боис ташкилот ушбу мамлакатларда обрў-эътибор қозониш учун "маданий"қурол ва таълим билан кураш олиб боришга мажбур. "Европа — Марказий Осиё" Европа ахборот-таҳлилий маркази (EUCAM) томонидан чиқарилган янги мақолалар тўпламида худди шундай фикрлар баён этилган.

Осиёдаги ёлғизлик

Дональд Трамп АҚШдаги сайловларда ғалаба қозонгач, Европа Иттифоқи Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари учун курашда ўзини ёлғизланган ҳис қилмоқда. Бунинг устига, 2017 йилда ЕИнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан муносабатларни шакллантириш стратегияси аниқ амалий ҳаракатлар режасига эга эмас ва муваффақиятни англатадиган аниқ кўрсаткичлар белгиланмаган, деб ҳисоблайди EUCAM координатори Йос Бунстр.

ЕИнинг янги ҳужжати Россия, Хитой ва АҚШнинг минтақадаги дастурлари фонида ғариб кўринишга эга. Мисол учун, Қўшма Штатлар Марказий Осиё мамлакатлари билан С5+1 форматида ҳамкорлик қилади, Россия иккитомонлама шартномалар ва ЕОИИ ва ОДКБ орқали боғланган, Хитой эса "Битта камар — битта йўл" ташаббуси орқали минтақа тараққиётига фаол тарзда инвестиция киритиб келмоқда.

Европалик экспертларни бир савол қизиқтирмоқда — бирлашган Европа қандай қилса-ки Марказий Осиёда АҚШдан кўра каттароқ нуфузга эга бўлади, ҳар ерда номи тилга олинадиган Россиядан кўра қудратлироқ бўлади, ва инвестицияларда Хитойдан кўра хилма-хилликни олиб кира олади.

Қалбларни танқид орқали забт этмоқ

EUCAM томонидан саволга тутилган экспертлар фикрига кўра, маданий алмашинув ва инсон ҳуқуқлари учун кураш Марказий Осиёга таъсир кўрсатиш механизмига айланиши мумкин, диний бағрикенгликни тарғиб қилиш ва диний эркинликка бўлган ҳурмат эса минтақа аҳолисини Европа томон буриши мумкин.

Аммо экспертлар "диний бағрикенгликни илгари суриш" бўйича аниқ чораларни таклиф қила олмадилар — аммо Европа Иттифоқи ушбу масалада ёлғизланиб қолишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Европа Иттифоқининг мавқеини мустаҳкамлашга олий ва ўрта махсус таълим дастурлари ҳам ёрдам бериши мумкин. Ушбу йўналишда Брюссел маълум муваффақиятни қозонга ҳам — Қозоғистон Болон жараёнига қўшилди, Nazarbayev University Америка ва Европа институтлари билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйган, КИМЭП университети эса талабалар алмашинуви дастури Erasmus+ га қўшилган.

Аммо марказий осиёлик талабалар барибир Хитой ва Россияда ўқишни маъқул кўрадилар (айтганча, Россия ҳам худди Қозоғистон сингари Болон жараёнига қўшилган, университетларининг бир қисми эса Erasmus+ дастурида иштирок этади).

Шунингдек, экспертлар фикрига кўра, Европа Иттифоқига Марказий Осиёда мустаҳкам ўрин олишида меҳнат мигрантлари учун махсус курслар ҳам ёрдам бериши мумкин. Меҳнат мигрантларини Европада бизнес юритишни ўргатадилар ва уйларига қайтишларига ёрдам берадилар. Экспертлар Яқин Шарқ ва Тропик Африка мамлакатларини ёрқин мисол тарзида келтириб ўтганлар.

Пул йўқ

Таълим соҳасида ҳамкорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш — Европа Иттифоқидан бўладиган ягона таклиф мана шулардир. Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик ўрнатиш борасида гап борар экан, иқтисод асосий мавзу ўрнини эгалламайди, дейилади тадқиқотда. Брюссел молиявий ёрдам бера олиши мумкин, фақат бу ёрдам — Қирғизистон ва Тожикистонда ишсизликнинг салбий оқибатларини сал бўлсада тўғирлашга йўғрилган бўлади.

EUCAM экспертлари фикрига кўра, Европа ўз олдига қўйган улкан мақсадларда максимал даражада аниқлаштириши ва ўз мақсад ҳамда тасаввурларига ўзгартиш киритиши лозим.

М.В Ломоносов номидаги МДУ политология факультети профессори Андрей манойло Sputnik Ўзбекистонга берган изоҳида ушбу чоралар ноконструктив кўринишга эга, дея таъкидлади.

"Марказий Осиёга нисбатан бундай чоралар конструктив эмас ва европаликлар бу орқали нимагадир эришишлари қийин. Минтақа ўз спецификасига эга, тараққиётининг ҳам ўзига хос жиҳатлари бор", — дея изоҳ берди сиёсатшунос.

Манойлога кўра, Марказий осиё мамлакатлари биринчи навбатда маслаҳат хизматларида эмас, балки инвестицияларга муҳтож. Уларга иқтисодиёт тараққиёти учун реал хом-ашё ресурсларини киритадиган ҳамкорлар керак.

ЕИнинг бу сингари баёнотлари эса Европадаги умумий молиявий инқирозни ўзида акс эттирмоқда, деб ҳисоблайди Манойло.

"Европа Иттифоқининг Марказий Осиёга киритадиган бўш маблағлари мавжуд эмас, эҳтиёткорона сиёсат сабабини шу билан изоҳлаш мумкин", — деб қўшимча қилди у.

ЕИ Марказий осиёдан ўз-ўзидан чиқиб кетиши Европа компаниялари минтақага сармоя киритмайди дегани эмас, аммо Кўҳна дунёнинг бизнес-гигантлари учун минтақада, дейлик ўша Хитой билан рақобат қилиш жуда оғир бўлади, деб таъкидлади эксперт.

Асосий мавзулар