20:02 14 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон встретил президента Узбекистана Шавката Мирзиёева

Тошкент ва Душанбе муносабатларидаги илиқлашув - узоқ йўлнинг бошланиши

© Пресс-служба президента Таджикистана
Аналитика
Ҳавола олиш
Андрей Грозин
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи (25)
54711

Ўзбекистон президентининг 2000 йилдан буён Тожикистонга қилган биринчи расмий ташрифи ҳақида - сиёсатшунос Андрей Грозин фикр билдирди

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи — икки мамлакат муносабатларини тиклашда муҳим қадам бўлди. Аммо тўлиқ нормаллашув учун томонлар мулоқотни давом эттириб, ён беришларга тайёр эканликларини кўрсатишлари зарур, деб ҳисоблайди Россия Фанлар Академияси МДҲ институтининг Ўрта Осиё ва Қозоғистон бўлими мудири Андрей Грозин.

9-10 март кунлари Ўзбекистон президенти 18 йил деганда биринчи марта Тожикистонга расмий ташриф уюштирди. СССР тарқаб кетгач икки давлат муносабатлари тарангликда кечган, аммо 2016-йил ҳукумат тепасига келган Мирзиёев ташқи сиёсатнинг энг биринчи галдаги масалалардан бири сифатида минтақадаги қўшнилар, хусусан, Тожикистон билан муносабатларни "қайтадан кўриб чиқишини" маълум қилган эди.

Икки хил фикр бўлиши мумкин эмас

Грозинга кўра, Мирзиёевнинг ташрифини, унинг Тожикистон билан муносабатларни яхшилаш ниятини фақатгина олқишлаш мумкин.

"Буни, шубҳасиз, ижобий факт сифатида қабул қилиш керак — бу ерда икки хил фикр бўлиши мумкинмас. Гап шундаки, муносабатларда анча чўзилиб кетган ва ўзаро норозилик, блокада, чекловлар ва бошқа оқибатларни келтириб чиқарган танаффус — бир-бири билан чамбарчас боғлиқ икки давлатнинг на иқтисоди, на жамоатчилигига наф келтирмади", — деди эксперт РИА Новости агентлигига.

Эксперт Ўзбекистон ва Тожикистон — Марказий Осиёдаги ўзаро энг яқин давлатлигини таъкидлади.

"Тожикистонда юз берган фуқаролик уруши вақтида шаклланган ҳамда холис ва нохолис билдирилган норозиликлар, муаммолар, ўзаро тушунмовчиликлар, даволар, бир-бирларининг манфаатларини инобатга олмаслик сингари ҳолатлардан қандайдир йўл билан чиқиш керак", — қўшимча қилди Грозин.

Сиёсатшунос ўтган йил Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи муваффақиятли кечганини эслатиб ўтди.

"Иккала мамлакат ҳам ҳозиргача енгил эйфория ҳолатида — кўплаб экспертлар ўта мураккаб дея баҳолаган масалаларга ечим топилди. Мен чегараларни делимитация ва демаркация қилиш, чегара режими, сувдан фойдаланиш ва ҳоказоларни назарда тутаяпман. Шу боис, ҳозирги ташрифдан ҳам худди шуларни умид қилишмоқда", — қўшимча қилди у.

Умидлар қопқони

Шу билан бирга, эксперт, Мирзиёевнинг Душанбега ташрифидан сўнг муносабатларнинг изга тушиб кетишида кўпам оптимистлик қилиш ярамайди, дея таъкидлади.

"Аввал бошдан икки давлат жамоатчилиги бу ташрифга жуда катта умидлар боғлашди — визалар бекор қилиниши, иқтисодий ва логистик алоқаларнинг тўлиқ тикланиши, хуллас, жуда катта ишлар амалга оширилиши кутилган эди. Менинг назаримда, бир пайтнинг ўзида ўн йилликлар давомида чигаллаштириб келинган бу сингари муаммоларни ечишнинг имкони йўқ", — давом этди эксперт.

Грозинга кўра, икки томондан ҳам "энг катта хоҳиш истак бўлган тақдирда ҳам" сиёсий динамиканинг объектив қонунлари мавжуд: "Иккала томон ўз муносабатларини олиб келган боши берк кўчадан чиқиш учун битта учрашув камлик қилади — чунки катта умидлар қопқони бўй кўрсатиши мумкин".

Грозин шунингдек, бунда иккала давлатнинг ҳам кайфияти муҳимлигини эслатиб ўтди.

Экспертга кўра, агарда Тошкентнинг ижобий қадамларига нисбатан кутилган, умид қилинган муносабат бўлмаса, бу ижобий ташаббуслар "ёки сўниб қолиши, ёхуд кутилганидек шиддат билан кечмаслиги ва кутилган натижани бермаслиги мумкин".

"Бунда Душанбенинг ҳам кайфияти муҳим. Агар Тожикистон томон ўзини ютган ҳис этса, у ҳолда томонлар намоён этаётган ижобий импульслар якуний натижани бермаслиги мумкин. Иккала томон ҳам ўз йўлини босиб ўтиши керак, иккала томон ҳам шеригининг манфаатлари ва фикрларини инобатга олишга ва бу истакларга томон боришга тайёрлигини кўрсатиб беришлари керак", — деди Грозин.

Эксперт шу билан бирга, ушбу ташрифни шак-шубҳасиз "муносабатларни нормаллаштириш йўлидаги биринчи ва жуда муҳим қадам сифатида" баҳолаш кераклигини таъкидлади.

"Шубҳасиз, Ўзбекистон қўшнилар билан муносабатларни нормаллаштириш йўлидан бормоқда, у бунда аллақандай мавҳум тушунчаларга таянгани йўқ, балки у қўшнилар билан нормал муносабатлар иқтисодиётда ислоҳотларни йўлга қўйишда каттагина бонус беришини билади.

Очиқ чегарасиз, қўшнилар билан нормал иқтисодий муносабатларни йўлга қўймай туриб, қўшнилар орқали логистикани изга туширмасдан — ҳеч қандай либерал ислоҳотлар ҳосил бермайди. Шу боис Ўзбекистон тўпланиб қолган муаммоларга ечим топишдан манфаатдор", — деди эксперт.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи (25)

Асосий мавзулар