15:13 14 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
Андрей Серенко

Серенко: Ўзбекистон ва Тожикистон сенсацион келишувни имзолади

© Facebook / Андрей Серенко
Аналитика
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи (25)
95301

Сиёсатшунос, замонавий Афғонистонни ўрганиш Маркази эксперти Андрей Серенко Тожикистон ва Ўзбекистон муносабатлари ҳақида фикр билдирди

ТОШКЕНТ, 13 мар – Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларида туб бурилиш юз берди, дея ишонч билан гапирди Андрей Серенко. Унинг фикрича, икки республика ўртасида узоқ вақт давомида совуқ уруш борган, бу уруш турли низоларда намоён бўлган.

"Баҳслашиш учун баҳоналар етарли бўлган, лекин ярашиш учун сабаблар бўлмаган ва республикалар бир-биридан ёпиқликда яшаган", — деди Серенко Sputnik радиосига берган интервьюсида.

Эксперт агарда ҳаттоки Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон бирорта ҳам келишувни имзоламаган тақдирда ҳам Ўзбекистон президентининг Тожикистонга ташрифининг ўзи улкан аҳамият касб этади деб ҳисоблайди.

"Ўзбекистоннинг Тожикистон энергетик лойиҳалари, Роғун ГЭСи қурилишида иштирок этишга тайёрлигини шубҳасиз сенсация деб аташ мумкин. Душанбе ва Тошкент муносабатларидаги аксарият низоли ҳолатларнинг манбаи айнан Роғун бўлиб келганди", — деди сиёсатшунос.

У бугунги ўзгаришларга Мирзиёевнинг ҳаракатлари туртки бўлганлигини таъкидлади. Серенко бу дастлабки қадамлар ортидан икки мамлакатнинг яқинлашуви юз беришига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, икки давлат раҳбарлари ҳамда делегациялар вакиллари турли соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисида 27 ҳужжатга имзо чекишди. Улар орасида Дўстлик ва яхши қўшниликни мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот, Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома бор.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи (25)

Асосий мавзулар