Лавров дипломатларнинг Ғарб давлатларидан чиқариб юборилишини сурбетлик деб атади

Oбуна бўлиш
Илгарироқ Европа иттифоқининг 16та мамлакати, шунингдек, АҚШ, Канада, Норвегия, Украина ва қатор мамлакатлар Солсберидаги ҳодиса туфайли россиялик дипломатларни чиқариб юбориш ҳақидаги қарорни қабул қилган эди

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Россия собиқ Разведка бош бошқармаси ходими Сергей Скрипалнинг заҳарланиши билан боғлиқ иш туфайли Россия дипломатларини чиқариб юбораётган Ғарб мамлакатлари "сурбетлиги"га албатта жавоб қайтаради, деди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров.

Флаги России, ЕС, Франции и герб Ниццы на набережной Ниццы - Sputnik Ўзбекистон
ЕИга аъзо 14та мамлакат Россия дипломатларини чиқариб юборишга рози бўлди
"Жавоб қайтарамиз, шубҳа қилманг, чунки бундай сурбетликни ҳеч ким кўтармайди ва биз ҳам шу жумладан", — деди Лавров журналистларга.

Илгарироқ Европа иттифоқининг 16та мамлакати, шунингдек, АҚШ, Канада, Норвегия, Украина ва қатор мамлакатлар Солсберидаги ҳодиса туфайли россиялик дипломатларни чиқариб юбориш ҳақидаги қарорни қабул қилган эди.

Хусусан, АҚШ Россиянинг 48та дипломатини ва Россиянинг БМТ  қошидаги миссиянинг 12 вакилини чиқариб юборишини эълон қилди.

Шунингдек, АҚШ Россиянинг Сиэтлдаги Бош консуллигини ёпиши ҳақида хабар берди.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Москва Россия дипломатлари чиқариб юборилишига ақл билан жавоб қайтаришини ва Россиядаги АҚШ Бош консуллигини ёпиши билан жавоб қайтаришини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0