Ўзбекистонга Россиянинг ҳужумкор вертолётлари нима учун керак

© РИА Новости/Аврора / Медиабанкка ўтишУдарные вертолеты Ми-35
Ударные вертолеты Ми-35 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Александр Хроленко, ҳарбий шарҳловчи — Ўзбекистоннинг ҳарбий қудрати ўсиши ҳақида

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон 10та Ми-35 зарба берувчи вертолётларини етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолади. Икки мамлакатнинг ҳарбий-техник ҳамкорлиги жадал суръатларда ривожланмоқда. 2016 йилдаёқ Москва ва Тошкент Ўзбекистонга Россиядаги ички нархлар бўйича қурол-яроғ етказиб бериш тўғрисида битим имзолаганди.

Ўзбекистон КХШТ ва Божхона иттифоқига аъзо бўлмасдан ана шундай имтиёзга эга бўлган МДҲдаги ягона мамлакат бўлди. Бу Ўзбекистонга зудлик билан, 2020 йилгача қуролли кучларини замонавийлаштириш ва уларнинг жанговар ҳолатини сезиларли равишда кучайтиришга имкон беради. Россия яқин ўн йил давомида қурол ва жанговар техника етказиб бериш бўйича Ўзбекистоннинг асосий ҳамкори бўлиб қолади.

Ўзбекистон ҳарбий қудрат борасида жаҳон рейтингида 133 давлат ичида 48-ўринда туради. Таққослаш учун, бу Қозоғистон (55-ўрин), Озарбайжон (58-ўрин), Ироқ ва БАА (59-60-ўринлар), Афғонистондан (69-ўрин) анча юқори дегани. Ўзбекистон армияси ҳақли равишда Марказий Осиёда энг кучли армия деб ҳисобланади. Тошкент ушбу натижада тўхтаб қолмоқчи эмас. Геосиёсий вазият бўшашишга йўл қўймайди.

Хавфсизлик камари

АҚШ ва НАТОнинг бир неча йиллик уринишларига қарамасдан, қўшни Афғонистонда турли экстремистик ташкилотлар жангарилари ўз таъсир ҳудудларини кенгайтирмоқда. Афғонистонга бир неча минг америкалик ҳарбийларнинг ташланиши ҳамда ИД ва Толибон (мамлакат ҳудудининг 40%га яқинини назорат қилади) ўртасидаги курашнинг кескинлашуви минтақавий кескинликни янада ошириб юборди.

Патриотический ролик - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон армияси - Марказий Осиёда энг қудратли армиялардан бири

Терроризм Марказий Осиё давлатлари учун реал муаммога айланди – ушбу давлатларнинг минглаб фуқаролари Яқин Шарқдаги жангарилар сафида жангларда қатнашмоқда. Биргина Ўзбекистоннинг ўзига ана шундай фуқароларнинг 1500дан ортиғи қайтиши мумкин. Минтақадаги террор таҳдидини бартараф қилиш учун кўплаб давлатларнинг ҳамкорлик қилиши талаб этилади.

Москва ва Тошкент биргаликда МДҲ давлатлари чизиғи бўйлаб хавфсизлик камарини ташкил қилиш ниятида. Ўзбекистоннинг янги Мудофаа доткринасида замонавий хавф ва таҳдидлар инобатга олинган ҳолда ҳарбий фаолиятнинг устувор жиҳатлари белгилаб қўйилган.

Ўзбекистоннинг мудофаа харажатлари 2018 йилда ЯИМнинг 4%ини ташкил этади ва буни минтақавий барқарорлик ҳамда мамлакатнинг тинч-осойишта ривож топиши учун тикилган 1,4 миллиард долларлик инвестиция дейиш мумкин. Зеро Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистон билан "қайноқ чегара"нинг сезиларли қисми бориш қийин бўлган тоғли ҳудудлардан ўтади. Муҳим операцияларни бажариш учун мобил бўлинмалар ва махсус операциялар кучларининг батальонлари ташкил қилинган. Самарадорлик ва жанговарликни ошириш мақсадида бу бўлинмаларга вертолёт бригадалари берилган.

Жаҳондаги энг зўр "тимсоҳ"

Мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари ихтиёрида 175 парвоз қурилмаси бўлиб, улардан 25таси жанговар вертолётлардир (бу маълумотлар эскирган бўлиши эҳтимол). Ва қудратли Ми-35 вертолётлари пиёда қўшинларни қўллаб-қувватлаш имкониятини кенгайтиради.

Вертолеты Ми-35 - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Россиядан Ми-35 вертолётларини сотиб олиш бўйича шартномани имзолади

Ми-35М кўп мақсадли зарба берувчи вертолёти – бу жаҳоннинг турли қайноқ нуқталарида ўзини яхши томондан кўрсата олган Ми-24 жанговар вертолётининг (ҳарбийлар уни ўзига хос кўриниши туфайли "тимсоҳ" деб аташади) чуқур модернизация қилиниши натижаси. Шиддаткор, яхши ҳимояланган ва қуролланган Ми-35 олдинги сафдаги ва чуқур мудофаадаги зирҳланган техника ва душманларни йўқ қилиш ҳамда қўшинларни оғир об-ҳаво шароитларида қўллаб-қувватлашга мўлжалланган. Десант ташлаш (саккиз кишигача) ва жароҳатланганларни эвакуация қилиш имкониятига эга.

Вертолет юқори аниқликдаги бошқариладиган ва бошқарилмайдиган қуролга эга. У 23 миллиметрли қўшотар артиллерия ускунаси ва товушдан тез учувчи "Штурм-В" танкка қарши мажмуаси билан жиҳозланган. Вертолётга борт компьютери, сунъий йўлдош навигацияси, замонавий кузатув-мўлжалга олиш тизими ҳамда тунда ва ҳарорат орқали кўриш тизимлари ўрнатилган. Кучли двигателлар унинг тез ва баланд учишини таъминлайди. Ми-35 Ўзбекистоннинг тоғли ва бориш қийин бўлган чегара ҳудудларида минтақавий хавфсизликни таъминлашга ёрдам беради.

Янгиликлар лентаси
0