23:46 18 Август 2018
Эфир
  • RUB115.07
  • EUR8888.62
  • USD7790.20
Журналист, автоэксперт Игорь Моржаретто

Моржаретто: Ўзбекистон ҳозирча енгил автомобилларга бўлган ички талабни қоплай олмайди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков
Аналитика
Ҳавола олиш
141120

Моржареттонинг сўзларига кўра, мамлакатда бошқа бренддаги автомобилларнинг йўқлиги автомобил бозори билан боғлиқ вазиятни янада мураккаблаштиради

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ўзбекистон енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни 44,7%га оширди ва юк машиналари ишлаб чиқарилишини деярли шунча миқдорга қисқартирди. Бу кўрсаткичлар нимага боғлиқлиги ҳақида автомобиллар бўйича эксперт Игорь Моржаретто фикр билдирди.

Суҳбатдошга кўра, ўзбек автоишлабчиқарувчилари стратегиясининг ҳеч қандай ҳайратланарли жиҳати йўқ, нега деганда GM Ўзбекистон ушбу ҳолатда бозор талабларига қараб мўлжал олади.

"Мамлакатда енгил автомобилларга бўлган талаб ўта катта, у ерда одамлар машина олиш учун баъзан йиллаб навбатда турадилар. Ишлаб чиқарилган машиналарнинг каттагина қисми валюта эвазига бошқа мамлакатларга экспорт қилинади, ички талабни қондириш учун завод ҳозирча қувватни ошира олмайди. Юк машиналари билан боғлиқ вазият эса аксинча — улар асосан ички бозор учун ишлаб чиқарилади ва дефицит эмас", — дея изоҳ берди эксперт.

Моржареттонинг сўзларига кўра, мамлакатда бошқа бренддаги автомобилларнинг йўқлиги автомобил бозори билан боғлиқ вазиятни янада мураккаблаштиради.

Асосий мавзулар

  • Ванесса Мэйнинг концертига бепул чипталар Ёшлар Иттифоқининг фаол аъзолари, Ўзбекистондаги дипломатик корпуслари вакиллари, Маданият ходимларига тарқатилади.

    152
  • Путин ва Меркель Сурия ва Украина, АҚШ санкциялари ҳамда йирик халқаро тижорий лойиҳалар, шу жумладан, "Шимолий оқим-2" лойиҳасини муҳокама қиладилар.

    21
  • Здание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан в Ташкенте

    Корпорация вакиллари Ўзбекистонда биринчи навбатда сиёсий ва иқтисодий вазиятнинг барқарорлиги ҳамда инвесторларнинг хавфсизлиги мустаҳкам таъминланаётганлиги туфайли Ўзбекистон бозорига капитал киритиш истиқболли эканлигини таъкидладилар

    386