21:29 23 Октябр 2018
Эфир
  • RUB125.76
  • EUR9470.71
  • USD8226.10
Эксперт Российского института стратегических исследований Игорь Николайчук

Николайчук: Мирзиёев ташқи сиёсатда собитқадамлик билан илгариламоқда

© Sputnik / Алексей Тихомиров
Аналитика
Ҳавола олиш
144323

Россия стратегик тадқиқотлар институти (РИСИ) минтақавий хавфсизлик муаммолари бўлими бошлиғи Игорь Николайчук Туркия президентининг Ўзбекистонга ташрифи борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

ТОШКЕНТ, 4 май – Sputnik. Туркия президентининг Ўзбекистонга ташрифи — Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат имижини ва президент сифатида ўз имижини халқаро майдонда мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги ютуғидир, деди Россия стратегик тадқиқотлар институти (РИСИ) минтақавий хавфсизлик муаммолари бўлими бошлиғи Игорь Николайчук Sputnik радиосига берган интервьюсида.

"Мен Шавкат Мирзиёев дунё сиёсатида янги ролга даъвогарлик қилаётган мамлакатнинг етакчиси сифатида ўз халқаро нуфузини кўтара олганининг исботини кўрмоқдаман. Мирзиёев минтақада, Ўзбекистон ичида ва Ўзбекистон ташқарисида барқарорлик ва фаровонлик бўлиши учун нимадир қилишни истаётган раҳбар вазифасини уддалай олаётганини намойиш этмоқда", — деди Николайчук.

Экспертнинг фикрича, Эрдўғоннинг ташрифи Туркия учун ҳам, Ўзбекистон учун ҳам фойдали ва бу ташриф Туркиянинг "Буюк Турон" доктринасидан мутлақо холи.

"Мазкур ташриф Туркиянинг пантуркизм билан боғлиқ ташқи геосиёсий доктринасидан мутлақо холи. Туркия эндиликда Марказий Осиё минтақасига этник ва тарихий яқин халқларни ўз измига солишни истайдиган мамлакат сифатида келмоқчи эмас. Бу эса шахсан Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик муваффақиятидир", — деди Николайчук.

Асосий мавзулар