21:32 23 Октябр 2018
Эфир
  • RUB125.76
  • EUR9470.71
  • USD8226.10
Аждар Куртов. Архивное фото

Куртов: АҚШ Ўзбекистон билан савдода Хитой ва Россияга тенглаша олмайди

© Страница Аждара Куртова в Facebook
Аналитика
Ҳавола олиш
134821

Сиёсатшунос Аждар Куртов АҚШ Ўзбекистонда Россия ва Хитойга рақобатчи бўла олиши мумкинми ва Вашингтон Марказий Осиёда биринчи галда қандай манфаатларни кўзлаётгани ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистон президентининг океан орти сафари доирасида Тошкент ва Вашингтон тўрт миллиард долларлик битимларни имзолашни режалаштирмоқда. Эксперт фикрига кўра, америкаликлар учун ушбу музокараларда иқтисоддан кўра геосиёсат муҳимроқ.

"Катта Марказий Осиё лойиҳаси ҳақида унутмаслик керак. Ушбу лойиҳа доирасида АҚШ минтақа мамлакатларини Ғарбга қаратишни ва регионни Россия таъсиридан юлиб олишни режалаштирган. Ўзининг "Бир камар, бир йўл" лойиҳаси билан Хитой ҳам АҚШнинг геосиёсий рақибларидан бири саналади. Иқтисодга келадиган бўлсак, у ҳолда бу ерда қандайдир жиддий нарсага умид қилишга ҳожат йўқ. Ўзбекистоннинг хом-ашё экспорти салоҳияти Туркманистон ва Қозоғистон даражасидамас, Вашингтон қила оладиган ягона нарса — мамлакатда фаол ишлаётган Россия нефт ва газ компанияларига муқобил компанияларни таклиф этиши мумкин", — деб таъкидлади Куртов.

Иқтисодий муносабатлар ҳақида гапирар экан, АҚШ Ўзбекистоннинг Россия ёки Хитой билан алоқаларига тенг альтернатив таклиф бера олмаслигини айтиб ўтди.

Эксперт фикрини тўлиқ қуйидаги подкаст орқали рус тилида тинглашингиз мумкин.

Асосий мавзулар