20:58 24 Май 2018
Эфир
Кандидат исторических наук Доцент кафедры американских исследований СПбГУ Николай Федоров

Фёдоров Хитой ва АҚШнинг Ўзбекистонда кўзлаётган манфаатлари ва Тошкент танлови ҳақида

© Фото с личной страницы Николая Федорова на Facebook
Аналитика
Ҳавола олиш
111031

Санкт-Петербург университети Америкага оид тадқиқотлар кафедраси доценти, тарих фанлари номзоди Николай Фёдоров Хитойнинг Марказий Осиёдан кўзлаётган манфаатлари ва у бу манфаатларни, хусусан, АҚШ билан рақобатчи сифатида, қандай ҳимоя қилишга тайёрлиги хусусида фикр билдирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга расмий ташрифи кечаётган бир шароитда Тошкентда Бир камар, бир йўл" лойиҳаси доирасида Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги истиқболларига бағишланган навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

Эксперт фикрига кўра, бу каби ҳолатлар, Ўзбекистон анчадан буён намоён этиб келадиган кўпвекторли сиёсатга мос тушади.

Шу билан бирга, Федоров, Марказий Осиё минтақасида Хитой ҳам, АҚШ ҳам ўз манфаатларини кўзлашини қайд этиб ўтди.

"Хитой учун Марказий Осиёдаги барча давлатлар билан тўғридан-тўғри иккиёқлама алоқаларгина эмас, балки, стратегик ва иқтисодий ҳамкорлик ҳам муҳим. Ўзбекистон ва бутун минтақа — Хитой ва Афғонистон ўртасидаги ўзига хос буфер ҳудуд ҳисобланади, шунингдек у Европа бозорларига чиқиш учун имконият ҳам. АҚШнинг мақсади эса бошқа — у Марказий Осиё ва Ўзбекистонга нисбатан Хитой ва Россия таъсирини камайтирмоқчи. Бундан ташқари, Вашингтон учун турли энергетик соҳадаги лойиҳалар ҳамда Афғонистонда ўз режаларини амалга ошириш ҳам қизиқ", — дея тушунтирди эксперт.

Мана шу парадигмада, дея қўшимча қилди у, Тошкент турли давлатлар — Россия, Хитой ва Қўшма Штатлар билан ҳамкорлик курсини давом эттирмоқда. Бу билан, дея тахмин қилади Фёдоров, Ўзбекистон Хитой томонидан бўладиган босим ричагларидан ўзини четга олиб, мустақил сиёсат олиб боришга ҳаракат қилмоқда.

Экспертнинг тўлиқ шарҳини рус тилида қуйидаги радиоподкаст орқали тинглашингиз мумкин.

Асосий мавзулар