17:29 20 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Старший научный сотрудник Центра Ближнего и Среднего Востока Института востоковедения РАН Ирина Федорова

Федорова Эрон нима учун бу қадар Ўзбекистонга қизиқиб қолганини тушунтирди

Аналитика
Ҳавола олиш
319180

Тарих фанлари номзоди, РФА Шарқшунослик институти Ўрта Шарқ маркази эксперти Ирина Федорова Эрон нега Ўзбекистонга қизиқиб қолгани ва қайси соҳаларда ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлиги ҳақида ўз фикрини билдирди

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Эксперт Ирина Федорова Спутник Ўзбекистон радиоси эфирида Эрон Ўзбекистонга нега қизиқиб қолганлиги ҳақида гапириб ўтди. Экспертга кўра, агар Эрон Европа билан муносабатларни узадиган бўлса, Ўзбекистон билан алоқалар у учун муҳим ўринга кўтарилади.

Федорованинг айтишича, Тошкент Теҳрон учун тараққий этишнинг альтернатив йўналиши бўлиб хизмат қилади.

"Эрон ҳозирда мураккаб геосиёсий вазиятда қолган, АҚШ босими туфайли кўплаб мамлакатлар у билан ҳамкорликдан воз кечмоқда. Шу маънода Ўзбекистон у учун ўзига хос альтернатива, ёки Европа мамлакатлари билан мавжуд ва исталган вақтда узилиб қолиши мумкин бўлган алоқалар учун қўшимча бўлиб хизмат қилади", — дея изоҳ беради Федорова.

Экспертнинг сўзларига кўра, Эрон янги технологиялардан ва янги ишлаб чиқариш турларидан манфаатдор. Аммо Ўзбекистон ҳозирча буни бера олмайди.

Ҳамкорликдаги йирик лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши ҳақида гапирадиган бўлсак, эксперт фикрига кўра, ҳаммаси Тошкент ўз ҳаракатларида Вашингтонга қараш-қарамаслигига боғлиқ бўлади.

Илгарироқ Ўзбекистон ва Эрон йирик иккиёқлама лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун биргаликда инвестиция қўмитасини ташкил этишни режалаштираётганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Асосий мавзулар

  • Министр обороны РФ Сергей Шойгу

    Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу “Марказ – 2019” стратегик қўмондонлик-штаб ўқувлари иштирокчиларини тақдирлади. Уч нафар ўзбекистонлик ҳарбийлар ҳам мукофотга лойиқ деб топилди.

    11
  • Справа налево: Биллал Беннама (Франция) и Шахобид Зоиров (Узбекистан) в поединке 1/2 финала по боксу в весовой категории до 52 кг на ХХ чемпионате мира по боксу в Екатеринбурге.

    Шаҳобиддин Зоиров Жаҳон чемпионати ярим финалида франциялик рақибини мағлуб этди ва финал иштирокчисига айланди.

    125
  • Мужчина держит наручники

    Тошкентда фуқароларнинг 1,67 миллиард сўмдан зиёд пулини еб кетган агентликнинг 29 ёшли директорига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Агентлик фуқароларга Германия, Чехия, Япония, Туркия, Болгария ва Литвага ишга юборишни ваъда қилиб, пул олган.

    50