Мактабдаги "йиғди-йиғдилар" бу йил барҳам топмайди. Эҳтимол келгуси йилда ҳам

© SputnikУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018-2019 ўқув йили бошланиши олдидан ташкиллаштирилган ота-оналар мажлисида иштирок этдим. Сарфлаган вақтимга ачиндим. Ва бу биринчи ҳолат эмас...

Янги раҳбар, янгича ёндашув. Биз бугун катта ўзгаришларни кутаяпмиз Таълим вазирлигидан. Фақат... муаммолар эски ва шу ҳолат мактабларга ўзгаришлар шамоли етиб келишига ҳалал бераётгандек гўё...

Книги в школьной библиотеки одной из Узбекских школ - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги мактабларда янги ўқув йилидан дунё динлари тарихи ўқитилади

Куни кеча 2018-2019 ўқув йили олдидан ташкиллаштирилган биринчи ота-оналар мажлисида иштирок этдим. (Ўғлим бошланғич синда таҳсил олади)

Айтишим керак-ки, 24-август куни ўтказилган ХПК сессиясида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ота-оналар мажлислари "аёлларнинг йиғини"га айланиб қолганини алоҳида таъкидлаган ва сессия иштирокчиси сифатида, вазир мажлисларга жуда тўғри таъриф берди, дея кўнглимдан ўтказган эдим.

...Синф хонага кириб келганимда (5-8 дақиқа кеч қолиб) ота-оналар кенгаши раиси ўтган ўқув йили охирида тўпланган ремонт ва фонд пуллари нималарга сарфлангани ҳақида ҳисобот бераётган экан. Мен собиқ ўқитувчи сифатида (ота-оналар кеч қолишини ҳисобга олган тақдирда ҳам) мажлисни аввал синф раҳбари бошлаб беришини кутган эдим.

Маълум вақтни олган "ҳисобот"дан кейин, ниҳоят, янги тайинланган синф раҳбари сўзга чиқди, ўзини таништиргач янги ўқув йилида "биринчи қўнғироқ" нечада бошланиши, биринчи дарс мавзуси, фанлардан нечта дафтар керак бўлиши ва харид қилиниши керак бўлган бошқа нарсалар ҳақида айтиб ўтди.

Бу йил мактабда биринчи қўнғироқ куни болаларга ош тарқатилиши маълум қилинди, албатта, бу яхши янгилик.

Аммо ҳаммаси шундан кейин бошланди.

Гап орасида йиғимлар "расман тақиқлангани" ҳақида эълон қилингач, синфда ўқувчилар сони кўпайганлиги сабабли, мактаб фонди бу йил 15 минг сўм ўрнига 10 минг сўмни ташкил қилиши, дарсдан кейинги "продленка" ҳар куни 5 минг сўмдан экани таъкидлаб ўтилди.

Вариант школьной формы  - Sputnik Ўзбекистон
Янги мактаб формалари: қаердан олса бўлади, нархи қанча?

Табиийки, шу ерда фонд пулини бермайдиган ота-оналар масаласи кўтарилди.

Аслида, ҳар сафар ўқувчи ота-онасини қийнайдиган муаммолар қолиб, мана шу "пул" мавзуси қизғин муҳокама этилади. Пул берадиган ота-оналар пул бермайдиган ота-оналарни қоралайди, нега бировнинг боласи учун (аслида мутлақо кераксиз бўлган) нарсалар(бу ҳақда қуйироқда айтилади)га улар пул тўлашлари кераклиги иддао қилинади.

Ҳар сафар янаги ой ҳам синфнинг тенг ярми пул топширадиган бўлса, пул бермайдиганларнинг болаларига у ёки бу байрамда совға(ёки бошқа нарса) олинмаслиги каби гаплар айтилади.

Болада нима айб!?

Ҳаммамиз биламиз, ислоҳотлар марказда бошланади. Аммо Тошкентга келгач ва ўғлимни шу шаҳардаги мактабга қўйгач, ота-оналар мажлисларига кетқазадиган вақтимга ачинадиган бўлганман...

Ахборот асрида ота-оналарни фарзадининг билими каллада эмас, оддий файл папкада, яна қоғозда йиғилиши кўпроқ ташвишга солишини кўриб, ҳайратланаман. "Эй, одамлар, ахир пойтахтда свет ўчмайди, энг сўнгги ислоҳотлар жараёнини сиз бевосита кузатишингиз имкони бор, бугунги ҳаракатингиз фарзандингизгина эмас, балки мамлакат келажагига даҳлдор, нега тушунишни истамайсиз?! Нега ўзгаришни хоҳламайсиз?", - дея ҳайқиргингиз келади.

Ёнимдаги партада ўтирган аёл менга юзланди (у синфга янги келган ўқувчининг онаси экан): "Ҳар мажлис шундай шовқин билан ўтадими?". "Ҳа", деганимдан сўнг "Биз келган мактабда йиғимлар катта бўлса ҳам, мажлисларда ўқитувчи гапирарди, пашша учса эшитиларди, ўқитувчимиз кореянка эди" деди.

Шахматные фигуры - Sputnik Ўзбекистон
Президент мактаб дастурига шахмат дарсини киритишни таклиф қилди

Ота-оналар шовқини тинавермагач, қўл кўтариб, бу йил мактабларда қандай янги тўгараклар очилиши ҳақида сўрадим.

Ўқитувчининг бундан хабари йўқ экан. Ўқув йили бошланишига эса атиги бир ҳафта қолган...

Китоблар комплекти 30та ўрнига 22та келтирилган, қолгани қачон келтирилади, деган саволга ҳам жавоб йўқ. Китоблар ижараси нархи ҳам ҳали "юқоридан" маълум қилинмагани айтилди.

Ижара нархи-ку, маълум бўлар, лекин китоблар масаласи-чи? Қачон ойдинлик киритилади? 5-сентябр куни болани мактабга олиб бориш ўрнига китоб излаймизми?

Школьные будни - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мактабларида бир неча сменали ўқиш жорий этилади

Ёки синф раҳбари таклиф қилганидек, китобларнинг онлайн вариантини принтердан чиқариб олиш керакдир ҳозирдан. Фарзандимиз билим олиши учун шундай вариантларга ҳам тайёрмиз.

Шунингдек, мажлисга келган аксарият ота-оналарни малакали ўқитувчилар бу йил мактабга келган-келмагани  эмас, синфнинг иккинчи сменадан биринчисига ўтказилиши кўпроқ қийнарди.

Қизиқ, шаҳарнинг нариги бурчагига ўқитувчилари билимни яхши берадиган мактабларга боласини иккинчи сменага бўлса ҳам олиб борадиган ота-оналар нега бундай йўл тутаркин? Вақти кўплигиданми?

Дарвоқе, Ўзбекистондаги таълим тизимида рўй бераётган ислоҳотлар ҳақида ахборот берган Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов эндиликда мактабларда корпоратив бошқарув тизими йўлга қўйилишини маълум қилган эди.

Бошқарув директорга "собитқадам" бўлган ота-оналар кенгаши раиси ва унинг дугоналарига ўтадиган бўлса, нима ўзгаради деган савол туғилади?!

Шерматов шунингдек, бу йил сентябрда "йиғимлар" масаласиўз ечимини топади, дея ваъда бера олмаслигини, бунинг учун шаффоф ишлайдиган тизимни, балки онлайн-тўлов тизими йўлга қўйилиши кераклигини айтган ва бундай ўзгаришлар вақт талаб қилишини қўшимча қилган эди.

Менимча, энг биринчи ишни мана шу нозик масалани ҳал этишдан бошлаш керак.

20 нафар ўқувчидан 10 минг сўмдан тўпланганида, ойига 200 минг сўм пул йиғилади.

Шундан 50 минг сўми мактаб фонди (директорга ҳар ойда топширилади), дафтарлар устига қоғоз жилдлар, фаррош хизмати, синфхона учун бўр, совун, салфеткалар хариди, фанлардан турли қоида ва жадвалларни қоғозга чиқариш (мутлақо кераксиз ва бир марта ҳам очиб қаралмайдиган варақлар), байрамлар учун сарф-харажатларни ташкил қилади. Шундай қилинадики, бу 200 минг сўмдан нима қилиб бўлса ҳамки, ой якунигача ортмасин...

Пулларнинг асосий қисми кераксиз қоғозлар учун сарфланади. 

Ўқувчи дарс давомида ўтиладиган қоидаларни алоҳида қалин дафтарга ёзиб боради, демак, алоҳида варақларда у қоидалар чиқарилишига ҳожат йўқ. Қолаверса, ота-оналар кенгаши раислари томонидан бу қоидаларни принтердан чиқариб бериш қарори мустақил қабул қилинади.

Замонга қиё боққан ҳолда, телеграммда ўз синф гуруҳларини ташкил қилган "раис" учун у ёки бу масала бўйича "Ҳеч кимда эътироз йўқми?" деган саволга биргина ота ёки онанинг "йўқ" деган жавоби кифоя.

Энг ачинарлиси, пул бермайдиган ота-оналарни муҳокама қилишга қодир онглар, кераксиз ҳаражатлардан муддао не деган саволни ўз-ўзига бериб кўрмайди. Уларнинг бу ҳаракатига Таълим вазирлиги ҳам таъсир кўрсата олмайди бугун.

Қоидалар ёд олиниши, ҳеч бўлмаганда мустақил ўрганилиб, англаб олиниши ўрнига нега қоғозда "мунғайиб" туриши керак? Келгуси авлод учунми?

Бир йиллик мактаб фонди учун ҳар бир синфдан йилига 450 минг сўм тўплаб берилар экан, бу пуллар нималарга сарфланаётгани нега очиқ барчага маълум қилинмайди?

Мактабда болалар учун қизиқарли тўгараклар бўлмаса, айрим ўқитувчиларнинг саводи ҳатто "3" баҳога тортмаса, ким бергиси келади фондга пулни?

Ёки ҳаммаси шаффоф бўлиб, фонд пуллари мактабнинг салоҳиятини, обрўсини оширадиган мақсадларга, қўшимча тўгараклар учун сарфланса қайси ота-она пулини аяйди?

Открытие класса русского языка в школе №2 в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мактабларида корпоратив бошқарув тизими жорий этилади

Фонд пули ихтиёрий, деб жар соламиз. Нега мана шу "ихтиёрий-мажбурий" ва бошоғриққа айланиб қолган, самарасиз, одамларни асосий масаладан чалғитадиган тизимга тезроқ барҳам топмаймиз?

Аммо бу саволларга мактабдаги муҳит учун жавобгар бўлган директордан тортиб, таълим тизимидаги мутасаддилар жавоб беришни исташмайди.

Чунки бу юқорида улар таъкидлаганидек - ечими кўп вақт талаб этадиган ўта мураккаб масаладир.

Янгиликлар лентаси
0