01:48 23 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Боевики движения Талибан

Москвадан Тошкентга: нима учун Афғонистон бўйича музокаралар манзили ўзгартирилди

© REUTERS / Parwiz Parwiz
Аналитика
Ҳавола олиш
Виктория Панфилова
203050

Афғонистон марказий ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати вакиллари ўртасида ушбу давлатда вазиятни тартибга солиш бўйича музокаралар ўтказилиши режалаштирилган конференция санаси номаълум муддатга қолдирилди.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқотидан сўнг ушбу қарор қабул қилинди. Афғон музокараларини ўтказиш учун барқарор майдон Тошкент бўлиши мумкин. Бу имкониятни Қобулдаги музокаларда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов муҳокама қилди.  

Сентябр бошида Россияда Афғонистон бўйича Москва форматида навбатдаги йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган эди. Бу формат афғон можаросини тартибга солиш мақсадида икки йил олдин бўйича Россия томон ташаббуси билан ташкил этилган махсус майдондир.

Иштирокчилар сифатида 12 та давлат таклиф этилган: Марказий Осиё, Эрон, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, шунингдек АҚШ.

Ашраф Ғанининг дипломатик ҳаракатлари

Учрашув тарихий бўлиш учун барча имкониятларга эга эди. Биринчи навбатда музокаралар столида илк бор афғон марказий ҳукумати вакиллари ва мухолифатчилар - “Толибон” ҳаракати вакиллари учрашиши керак бўлган. Москва ушбу конференцияни ўтказишга қарор қилди. Бироқ Қобулдан кутилмаган қўнғироқ режаларни ўзгартирди: Ашраф Ғани  ва Сергей Лавров учрашувни бошқа саналарга кўчиришга келишиб олишди.  

Муаммолар бир кун аввал бошланганди. Даставвал, Вашингтон, кейинчалик Қобул йиғилишда иштирок этишдан бош тортди. Афғонистон парламентининг юқори палатаси раисининг биринчи ўринбосари Мухаммад Аллам Изидиёр сўзларига кўра, Қобулнинг Москва учрашувида иштирок этмаслиги афғон ҳукуматининг АҚШга боғлиқ эканлигини яна бир бор исботлади.

Ғанига яқин бўлган афғон ОАВлари бу формат тўлиқ бекор қилинганлиги ва Қабул ва шахсан Ғанининг дипломатик ғалабаси сифатида ёритишмоқда.  

“Ашраф Ғани Сергей Лавровга нима ваъда қилганлиги номаълум. Бироқ Афғонистон ва унинг бош иттифоқчиси – АҚШ Москва форматига қизиқиш бўлмаганлигини кўриш мумкин. Бундан ташқари, улар ушбу жараённи бузишдан манфаатдор эдилар. Шундай ҳам бўлди. Конференцияни ўтказиш саналари кўчирилган бўлса ҳам, “Толибон” билан бу кўчириш келишилмаган. Келажакда толиблар Москва форматига қизиқиш билдириши эҳтимолдан йироқ”, - деб фикрини билдирди Афғонистонни ўрганиш маркази директори Омар Нессар. Эксперт фикрига кўра, толибларсиз Москва процесси ўзининг ўзига хослигини йўқотади.

Москва форматини Тошкент форматига ўзгартирилиши мумкин

Нессар фикрига кўра, афғон музокараларини ўтказиш учун барқарор майдон Тошкент бўлиши мумкин. Бу майдон АҚШ ва толиблар учун қулай.

“Агар Тошкент платформаси тўлиқ ишга тушса, Москва форматини ўтказишда мантиқ бўлмайди”, - деб ҳисоблайди эксперт.

Ма’no тадқиқот ташаббуслар маркази директори Бахтиёр Эргашев Москва конференцияни ўтказмаслик сабаби Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш ташаббусини Россия ўзига тортишга уриниш бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.

“Биринчи даража ўйинчилар учталиги – Вашингтон, Москва ва Пекин Афғонистон тақдирини ҳар бири ўзининг инструментлари орқали ҳақ қиладилар. Ушбу учталикдан бири фаол ишлай бошлаганда, бошқаларнинг қаршилигига сабаб бўлади, чунки уларнинг манфаатлари ҳар доим ҳам эътиборга олинмайди. Афғонистоннинг ўзида ҳам Москва форматини аниқ қўллаб-қувватлаш йўқ. Россия  тожикларга ишонч билдириб, пуштунларни эмас, Шимолий Альянсни қўллаб қувватлади. “Толибон” ҳаракатига нисбатан Москва позицияси бўйича толибларда ҳам ўзининг ишончсизлиги мавжуд”, - деб таъкидлади эксперт.

Эргашев фикрига кўра, музокараларни Тошкент платформасига кўчирилишида Ўзбекистоннинг фаол минтақавий сиёсатини амалга оширишга интилиши ва АҚШнинг Афғонистондан чарчаганлигига тўғри келди.

Вашингтонда президентлар Дональд Трамп ва Шавкат Мирзиёев учрашуви чоғида Афғонистон масаласи муҳокама қилинган. Америка Афғонистон бўйича муаммоли масалаларнинг бир қисмини Ўзбекистонга топширганди.  

Нима учун АҚШ модератор ваколатларини Ўзбекистонга топширди

90-чи йиллар охиридан бошлаб Тошкент Афғонистон бўйича ўзининг стратегиясига эга ва у ҳеч қачон ўзгармаган.  Уларнинг асосий тамойиллари: ҳарбий йўл билан эмас, сиёсий мулоқот, минтақа ташқарисидаги давлатлар Қобулга аралашувини камайтириш, иқтисодиётга алоҳида эътибор қаратиш.  Шу боис, Ўзбекистон ички афғон масаласини тартибга солиш бўйича модератор бўлишга жиддий имкониятга эга. Бундан ортиғига Тошкент даъво ҳам қилмаяпти. Асосий келишувлар учта давлатлар - АҚШ, Россия, Хитой томонидан қонунийлаштирилади.

Афғонистонда чарчаб қолиш фонида АҚШда ушбу давлатда ўзининг ҳарбийлар сонини қисқартиш бўйича режалари бор. Бу муаммо эски ва бу жараён осон бўлмаслиги тушунарли. Афғонистон хавфсизлиги мамлакатда сиёсий вазиятга боғлиқ, у жуда барқарорсиз. Айниқса, миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Мухаммад Ханиф Атмарнинг истеъфосидан кейин.

Унинг ўрнига 2015 йилдан Вашингтонда элчи лавозимида бўлган 35 ёшли давлат хизматчиси Хамдулла Мохиб тайинланди. Эътиборлиси шундаки, Мохим Британия фуқаролигига эга бўлиб, АҚШ фуқароси билан турмуш қурган. Омар Нессар сўзларига кўра, президент Ашраф Ғанида кардлар танқислиги бор. У фақат ўзи ишонган одамларни тайинлаяпти. Булар кундан кунга камайиш бормоқда. Аввалги Хамид Карзай бошқаруви билан солиштирилганда Афғонистонда вазият ёмонлашган. Мамлакат шимолидаги 7 дан 9 тагача уездлар қуролланган мухолифатчилар томонидан назорат қилинади. Ҳар бир томон ўзининг кучини кўрсатмоқда.  

“Толибон”да ягона марказ бўлмаганлиги туфайли вазият тобора чигаллашиб бормоқда. Мамлакатга Сурияда ҳарбий тажриба ортирган хорижий ёнланмачилар оқиб келмоқда. Уларнинг аниқ сони ҳақидаги маълумотлар турли хил. Афғон марказий ҳукумати 9-10 минг хорижий жангарилар ҳақида гапирмоқда. Россия эса 3-4 минг рақамларни айтмоқда. Аммо, уларнинг сони қанча бўлишидан қатъий назар, улар Афғонистонга ҳам, Марказий Осиё қўшни давлатларига ҳам хавф солмоқда.  

Ҳеч қачон Марказий Осиёга таҳдид қилмаган “Толибон”дан фарқли улароқ “Ислом давлати” уюшмаси бўлинмаларининг бир қисми Афғонистон шимолий туманлардаги вазиятни назоратга олгандан сўнг, қўшни давлатларда жиддий қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошириши мумкин.     

“Афғонистонда вазият ёмонлашиши ва ҳарбий ҳаракатлар Марказий Осиё давлатларига ўтиш хавфи мавжуд. Бу асосда мамлакатни "ИД"дан тозалашга ёрдам бериш мақсадида толиблар ва марказий афғон ҳукумати ўртасида ягона фронт ҳосил қилиш борасида келишишга ҳаракатлар қилинмоқда. Бу тактик вазифани амалга ошириш учун бундай иттифоқ ҳосил бўладими – бу барча музокараларнинг долзарб саволидир”, - деб якунлади Эргашев.

Асосий мавзулар