19:09 21 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB125.56
  • EUR9451.28
  • USD8277.53

Ўзбекистон "тўртинчи ҳокимияти"даги тарихий кун

Международный Пресс клуб
Аналитика
Ҳавола олиш
Дилшода Раҳматова
117750

Ўзбекистон журналистикаси янги давр - ривожланиш босқичига катта сакрашни амалга оширди. Тошкентда очилган ва ўз олдига юқори малакали кадрларни тайёрлаш мақсадини қўйган журналистика университети нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё минтақасида энг обрўли таълим масканига айланиши эҳтимоли анча юқори

Дунёнинг энг ривожланган давлатларидаги таълим стандартларини ўзида мужассам этган Тошкентдаги Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети янгича имиджи, иш услубидан ташқари, ўз мадҳияси, байроғи (!) ва кинотеатрига эга.

Ўзбек журналистикасига янги йўналиш белгилаб берилган кун

Эсингизда бўлса, жорий йил май ойининг 25 санасида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолаган ва сал ўтиб, ушбу таълим даргоҳи ректори этиб ХПК раиси Шерзод Қудратходжаев тайинлангани ҳақида маълум бўлган эди.

Олтинчи август куни университетнинг очилиш маросими олдидан журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди ва ректор Шерзод Қудраходжаевнинг шахсан ўзи университетдаги қурилиш ишларидан тортиб ўқув хоналардаги шарт-шароитлар, университет мақсад ва вазифалари ҳамда халқаро алоқалар, келажакаги режалар тўғрисида маълумот берди.

Университет кампуси

Журналистика университети Тошкент шаҳри С-5 даҳасидаги собиқ Дизайн коллежи биносида жой олди. Аммо таълим даргоҳи биносида Ўзбекистондаги барча касб-ҳунар коллежларига хос "сариқлик"дан асар ҳам қолмаган.

Бўлғуси журналистлар учун ўрнатилган турникетдан искарига қадам қўйишингиз билан ландшафт дизайнидан тортиб, ҳар бир инсталляция ўз жойини эгаллаган кўркам "шаҳарча" ҳаётига шўнғийсиз. Ва бу ҳудуд эндиликда университет ҳовлиси эмас, балки замонавий тилда - кампус дея номланади.

Постановление о новом вузе подписал президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Постановление о новом вузе подписал президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Журналист халқи ижодкорлиги, креативлиги билан ажралиб туради. Университет кампусидаги муҳитда ҳам ана шу креативлик акс этган. Кираверишингизда чап томонда талабаларга улар илм даргоҳига келганларини эслатувчи Қадимги Юнон илм даргоҳини ифодаловчи рамзий тасвир ўрин олган бўлса, ўнг томонда куб билан ўралган олтин патқалам жойлашган "Лабиринт" Open Air зонаси ва йўлак охирида (тўғрида) ўймакор ёғочдан ясалган шарқона услубдаги "Суҳбат" Open Air зонаси жойлашган.

Ижодий муҳитга янада гўзаллик бахш этиш мақсадида, университет маъмурияти томонидан йўлакнинг икки томонига атиргуллар, яшил майдончалар бўйлаб Италиядан келтирилган камелиялар, Польшадан келтирилган Ҳиндистон сирени ва бошқа декоратив дарахтлар экилган.

Open Air зоналари бу нима?

Университет кампуси ҳудудида 3та Open Air зоналари бўлиб, юқорида иккитасининг номлари санаб ўтилди. Лабиринт Open Air зонаси - бу зонанинг марказида куб билан ўралган, олтин ранг патқалам жойлашган ва у тўртинчи ҳокимият даражасида қўллаб-қувватланаётганини билдиради. Атрофидаги лабиринт эса журналистнинг ҳаёт ва ижоддаги машаққатли йўлини ифодалайди.

Open Air "Суҳбат" - бу миллий руҳда ишланган суҳбат бурчаги бўлиб, бу ерда ҳам кичик гуруҳлар билан машғулотлар ўтказиш мумкин. Учинчи зона эса "Синема" номи билан юритилади ва бу ерда ҳам талабаларга дарс ўтилади. Университет декани Нозима Муратованинг айтишича, университетдаги таълим йўналишларида 10-15 нафардан талабалар таҳсил олишлари туфайли, ушбу очиқ ҳавода жойлашган зоналар ўзига хос "коворкинг-центр" вазифасини ўтайди.

Бундан ташқари, университет ҳаёти кун давомида давом этади. Талабалар 2 сменада ўқишади, лекин шунга қарамай, улар бевосита, ўқув жараёнидан ташқари, ижодларини айнан шу ҳудудларда амалга оширишлари мумкин. "Тўғри, кампусимиз унчалик катта эмас, лекин ижод нуқтаи назаридан етарли ҳудуд ажратилган", - деб таъкидлайди Муратова.

Қизил ғиштлар фалсафаси

Университетнинг асосий биноси қурилишида қизил ғиштлардан фойдаланган. Бунга изоҳ берар экан, университет ректори Шерзод Қудратходжаев дунёнинг кўплаб давлатларида олий ўқув юртлари бинолари қизил ғиштдан қурилганини, бу рангдаги ғиштлардан асосан илм-фан даргоҳлари, санъат, маданият иншоотларини қуришда фойдаланишини таъкидлади.

Қўшимча тарзида айтиш мумкинки, "қизил ғиштли университетлар" Англияда энг обрўли олти университетлар гуруҳини англатувчи норасмий атама сифатида ҳам қўлланилади.

Шерзод Кудратходжаев подчеркивает, что для него возглавить такой вуз - большая честь и ответственность
© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Шерзод Кудратходжаев подчеркивает, что для него возглавить такой вуз - большая честь и ответственность

Халқаро Пресс клуб раҳбари нега МИБдан қўрқади?

Албатта, университет бўйлаб тур гапга чечан Шерзод Қудратходжаевнинг ҳазилларисиз кечмади. Университет қад ростлашни бошлаган кундан тинимсиз меҳнатда бўлган Қудратходжаев ишни сув чиқаришдан бошлашганини айтди.

"Давлат сувини сепиш - штраф. Мумкин эмас. Бизлар МИБдан қўрқамиз, шунинг учун 44 метрдан артезиан сувини чиқардик. Кечқурун келсаларинг Америкадаги паркка ўхшайди", - деди ректор.

"Талабаларимизни пирожки билан боқмаймиз"

Университет кампуси ҳудудида, шунингдек мўъжазгина қизил рангдаги кафейня ҳам бор.

"Кафетерийда талабалар учун қанақадир пирожкилар эмас, балки мазали круассанлар ва жуда ажойиб қаҳва тайёрлашади. Шунингдек, университет ҳудудида Wi-Fi ишлаб туради", - деб таништиришни давом этади Қудратходжаев.

Доскаси йўқ аудиториялар...

Дарвоқе, ректорнинг сўзларига кўра, ўз фаолиятини йўлга қўйган янги университетда замонавий ахборот технологияларининг барча турлари бўлади ва шу боис, маъмурият аудитория тушунчасидан имкон борича узоқлашмоқда.

Также университет займется привлечением студентов в научную деятельность
© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Также университет займется привлечением студентов в научную деятельность

Лекциялар ўтиладиган хоналарга киришимиз билан Қудратходжаев "Бизда қора доскалар йўқ, эътибор берган бўлсаларинг", деди. Дарвоқе, ҳар бир ўқув аудиториясида монитор ва проектор ўрнатилган бўлиб, талабалар бажарилган вазифаларни миттигина флешкага юклаб келиб жавоб беришлари кўзда тутилган.

Шунингдек, ҳар бир ўқув хонасида кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, лекциялар мунтазам назорат остида бўлади.

Байроқдор университет

Ўзбекистондаги ҳеч қайси университетнинг байроғи йўқ. "Тўртинчи ҳокимият"нинг малакали мутахассисларини тарбиялашни ўз олдига вазифа қилиб олган журналистика университети эса ушбу янгиликни киритишга улгурди. Университет байроғи буюк соҳибкирон Амир Темур байроғининг рангида, яъни кўк рангда.

Университет шунингдек ўз кутубхонаси, "Ёшлар иттифоқи" хонаси, каттагина спорт зали, стратегия хонаси, университет мобил музейига эга.

Келажакда талабалар меҳмонхонаси қурилиши мумкин

Ҳа, ажабланманг, ректор Қудратходжаевнинг режалари улкан.

Улардан бири яқин йилларда ўз меҳмонхона мажмуасига эга 7 қаватли иншоотни қад ростлашдир. "Мен ойига 60 минг сўм тўланадиган талабалар ётоқхонаси қурилишига қаршиман. Талабаларимизнинг аксарияти пойтахтга ўқишга келганларида 200 доллардан тўлаб квартираларни ижарага олишади. Ўша пулнинг тенг ярмини тўлашса, улар учун алоҳида бир кишилик барча шароити мужассам европача услубда хоналарни ҳозирлаб беришга тайёрмиз. Меҳмонхонанинг биринчи қаватида университетга жалб қилинган профессорлар яшашади. Аминманки, бу лойиҳа кўпчиликка маъқул келади", - деди Қудратходжаев.

Ректорнинг таъкидлашича, университет келажакда ўз малакаси туфайли кўп пул топа оладиган саноқли кучли кадрларни етиштиради. Албатта, бундай ишларни халқаро алоқаларсиз амалга ошириб бўлмайди.

Бу йўналишда эса ишлар аллақачон бошлаб юборилган. Жумладан, университет М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Санкт-Петербург давлат университети қошидаги Журналистика институти, Туркиянинг Анқара, Истанбул, Ғози, Ҳожитепа, Ибн Халдун университетлари билан илмий ва ўқув ишлари бўйича алоқалар ўрнатган.

Асосий мавзулар