20:03 15 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Сотрудники полиции в канун Дня независимости в Нью-Дели, Индия

Ҳиндистон ҳамма учун бир вақтнинг ўзида ҳамкор бўлмоқчи. Уддалармикин

© AP Photo / Kevin Frayer
Аналитика
Ҳавола олиш
Дмитрий Косырев
1206 0 0

Гап шундаки, ҳозирги Бош вазир Нарендра Моди раҳбарлигида Ҳиндистоннинг ташқи сиёсий стратегияси ҳеч бир куч марказларига қўшилмаслик, улардан бир хил масофа узоқликда бўлишга асосланган

Дмитрий Косырев, "Россия сегодня" ХАА сиёсий шарҳловчиси

АҚШ ва Ҳиндистон алоқа ва хавфсизлик воситалари бўйича битим имзоладилар.

Деҳлида бўлиб ўтган АҚШ ва Ҳиндистон ўртасидаги "стратегик мулоқот" энг аввало барча "манфаатдор томонлар" реакцияси туфайли қизиқ кечди. Хусусан, Москва ва Пекин расмий даражада сукут сақламоқда. Штатларда ҳам "ҳуркитиб юбормаслик" тамойили асосида, ҳотиржамлик ҳукмрон. Лекин аксарият ҳиндистонликлар "мулоқот" якунидан норози, шу жумладан Хитойнинг норасмий нашрларида бу ҳақда таъкидланмоқда.

Гап шундаки, ҳозирги Бош вазир Нарендра Моди раҳбарлигида Ҳиндистоннинг ташқи сиёсий стратегияси ҳеч бир куч марказларига қўшилмаслик, улардан бир хил масофа узоқликда бўлишга асосланмоқда.

Албатта ғоя ажойиб, гап уни ҳаётга татбиқ этишга келмагунга қадар.

"2+2" формати жаҳонда жуда оммалашган - икки жуфтлик учрашади, яъни иккала томоннинг Мудофаа ва Ташви ишлар вазирлари.

Шундай қилиб, америка сиёсатининг икки ветеранлари - Жим Матис ва Майкл Помпео Деҳлида ўз ҳамкасблари билан мулоқот қилишган, яъни икки хоним - Нирмала Ситхараман ва Сушма Сваражлар билан. Битта муҳим ҳужжат - коммуникациялар хавфсизлиги ва мослиги тўғрисидаги битим имзоланган.

Бу ҳақда 10 йилдан буён муҳокама этиб келинади, яъни Ҳиндистоннинг аввалги ҳукумати вақтида бошланган. Бу ҳужжатсиз Дональд Трампнинг "американикини ол", орзусини (бу ерда эса қурол-аслаҳа назарда тутилмоқда) амалга оширишнинг имкони йўқ эди.

Шунингдек, Деҳлининг режаларини ҳам. Ҳиндистон АҚШдан денгизда жойлаштириладиган вертолетлари, десантчилар учун мўлжалланган "Геркулес"лар, учувчисиз учиш мосламалари ва бошқа кўплаб аслаҳаларни харид қилишни режалаширган.

Ушбу харидлар нархи турлича, аммо ҳар қандай тақдирда ҳам бу - бир неча миллиард долларга етиши аниқ.

Гап шундаки, бу техниканинг барчаси "хавфсиз ва мос" коммуникацияларсиз ҳеч нарсага ярамайдиган темирга айланади. Аммо бу коммуникациялар шундай тузилганки, америкаликлар бу орқали Ҳиндистон ҳарбий каналлари билан алоқани қўлга киритадилар.

Буларсиз қуйидаги ҳолат бўлмайди: Ҳинд океанида хитой сувости кемаларини овлаётган Ҳиндистоннинг Boeing P-8I қуруқликдаги база билан хавфсиз боғланмоқда.

Ҳиндистон АҚШга С-400 харидидан воз кечмаслигини етказмоқчи

Хитой сувости кемалари? АЫШда эса ҳеч ким ўз шарқий сиёсати мақсадини, (албатта, қурол-аслаҳалар сотишдан ташқари) ҳатто яширмайди.: бу мақсадлар Ҳиндистоннинг қўллари билан Хитойни ушлаб туриш ва шу билан бирга Россиянинг Ҳиндистон билан ҳамкорлигини барбод қилишга қаратилган.

Аммо гап шундаки, Ҳиндистон Хитой билан ҳам, Россия билан ҳам ҳарбий алоқаларини ривожлантирмоқда. Яъни бир ҳамкорликни иккинчиси туфайли узишни истамайди.

У шунчаки ҳаммадан, европаликларни ҳам унутмаган ҳолда, (қурол-аслаҳалар томондан) энг зўрини олишни хоҳлайди. Зенит-ракета мажмуасига келсак, Деҳлига яхшиси керак, ва Ҳиндистон Россиядан С-400ни харид қилиш ниятида эканлигини айтганди.

Деҳлида ўтган "стратегик мулоқот"да айнан мана шу вазият атрофида драма ўткир тус олгани мана аста-секин ойдинлашмоқда. Маъноси шундаки, АҚШ сиёсатининг услуби (шунингдек, у ерда қабул қилинган янги қонун ҳам) шуни назарда тутадики, агар кимда-ким Россиядан С-400ни харид қилса, америка санкциялари остига тушади. Мана, С-400 аралашган ва шундай вазиятда қолган Туркияга ҳам шуни уқдирмоқчи бўлишмоқда.

Аммо ҳиндистонликлар, биз Туркия эмасмиз, демоқда. Биз учун истисно қилиниши керак, ахир тилга олинган қонун бўйича президент шундай ваколатларга эга. Дели бўйича истисно масаласида ҳали ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган, аммо Матис Деҳлида Россия қурол-аслаҳасига таянадиган Ҳиндистоннинг тарихий ҳақиқатларини тушуниш лозимлиги, ҳақида гапирган эди.

Дарвоқе, Ҳиндистон ҳарбий бозорларида Россия иштироки (савдо ва ҳамкорликдаги қурол аслаҳалар ишлаб чиқиш) 60%ни ташкил этмоқда, аммо АҚШ иккинчи ўринга чиқиб тезда унга етиб олмоқда.

Натижада муаллақ қолган нозик вазият юзага келди: Ҳиндистонга босим ўтказиш - демакки, ҳеч нарсасиз қолиш, америкалик ҳамкор россиялик ҳамкор билан бирга қолиши ҳолатини юзага келтириш эса - қандайдир ноодатий ҳолат.

Буёғига олдинда сайловлар. Қўшма Штатларда ноябрда бўлиб ўтадиган сайловлар билан боғлиқ вазият қалтис аҳволда, унда республикачилар ҳеч бўлмаганда, ҳозирги позициясини сақлаб қолишга умид қилмоқда. Ҳиндистонда баҳорда Моди қайта сайланади.

Натижада - ҳеч нарса. Ҳеч қандай маълумот, ҳатто С-400 ҳақида. Вазият қандай тус олса ҳам ажабланишга ҳожат йўқ эди (С-400 ва бошқа масалаларда), аммо Деҳлидаги учрашув иштирокчилари ўзларини жуда сокин тутишмоқда.

Лекин бу ҳам Ҳиндистонга америкаликларгагина хослик билан бошқа сюжет бўйича босим ўтказишдан воз кечди, дегани эмас: ундан Эрон нефтини сотиб олишни тўлиқ тўхтатишни, АҚШ билан савдо балансини тенглаштиришни ва бошқа нарсаларни маслаҳат беришмоқда.

Умуман олганда, Деҳлидан буларни талаб қилишмоқда, фақат юмшоқлик билан. Йўл қўйилган ҳар қандай қалтис ҳаракат - Ҳиндистон сингари (барча қарши турган кучларга ҳамкор бўлиш стратегиясисиз қолади) АҚШ ҳам (Ҳиндистонни Хитой билан қарши қўйиш орзусидан маҳрум бўлади) ютқазади.

Юз бераётган воқеалар истиқболдаги идеал келажакка назар ташлашга имкон беради: бунда ҳеч ким бир-бирига қарши турадиган блокларни тузмайди, ҳамма ҳамма билан мулоқотда бўлади (агар дўст бўлмаса), ва бу билан дунёни басплансда ушлаб туришади.

Ҳинд тушунчасидаги кўпқутблик.

Келинг энди, 90-йиллар охирида Москвадаги кўплаб одамлар АҚШ бошчилигидаги Ғарб қудратига қарши Россия-Хитой-Ҳиндистон бирлиги ҳақида орзу қилишган. Ва Ғарб ҳақиқатда ҳали қудратли кўринишга эга бўлиб турган бир вақтда, бу бирлик бор эди.

Ва ўз орбитасига бошқа кўплаб мамлакатларни жамлашга муваффақ бўлганди (ШҲТ, БРИКС ва бошқаларни ёдга олайлик).

Лекин ҳозир вазият сал бошқача. Негаки, Ҳиндистон, ўзини жуда катта деб ҳис қилмоқда ёки ҳис этишни бошламоқда. У АҚШ, Хитой ва Россия учун кичик ҳамкор бўлишни истамаяпти.

Ҳиндистон ўз қудратини кўз-кўз қилиш усулини изламоқда, бу тушунарли мақсад. Лекин...

Юзага келган вазият бўйича кўплаб ҳинд муаллифларининг изоҳлари нохуш.

Мисол учун: ҳукумат тортнинг мазали меваларига ҳамиша ҳам мазахўрак бўлолмайди. Яъни тортни тўлиқ ейдиган бўлсанг - тўғрироғи, АҚШдан қурол харид қилар экансан, устига америка сиёсатини ҳам қўшиб оласан. Яна бири: "Трамп маъмурияти Моди ҳукуматини ажойиб тарзда чув туширди: Ҳиндистоннинг Россия, Хитой, Эрон ва Покистон билан муносабатларини Вашингтондаги одамларга боғлиқ қилиб қўйди".

Кўрамиз, кимнинг баҳоси тўғри чиқар экан.

Асосий мавзулар