03:27 19 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Межрегиональный узбекско-белорусский бизнес-форум в Ташкенте

Беларуслар Ўзбекистонга нима билан келишди

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Аналитика
Ҳавола олиш
Дилшода Раҳматова
Беларусь президентининг Ўзбекистонга ташрифи (13)
59920

Президент Александр Лукашенко ташрифи муносабати билан ўтказилган биринчи Ўзбекистон-Беларусь минтақалараро бизнес-форумида ўнга яқин битимлар, шу жумладан махсус техникани етказиш бўйича шартномалар имзоланди. Форумда икки давлат ишбилармон доираларининг 400 дан зиёд вакиллари қатнашди.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Тошкентда чоршанба, 12 сентябр бевосита Беларусь президенти Александр Лукашенко ташрифининг биринчи кунида Ўзбекистон ва Беларусь ишбилармонлари иштирокида минтақалараро иқтисодий ҳамкорлик форуми ўтказилди.

Узоқ кутилган ташриф

Беларусь ўзи учун янги бўлган, яъни экспорт стратегиясини ва бозорни диверсификациялашни (ассортиментни кенгайтириш) амалга оширишга киришди.

“Шерикларимизга таклифимиз бор, айниқса – Ўзбекистон Республикасида”, - деб таъкидлади Беларусь бош вазир ўринбосари Михаил Русый Тошкентдаги ишбилармон форумида.

“Биз учун истиқболли илмий, агросаноат мажмуаси, машинасозлик, озиқ-овқат, фармацевтика ва енгил саноат соҳасида ҳамкорлик қилиш устувор аҳамиятга эга”, - деди Русый.

Амалдор ўз нутқида Беларусь ҳамкорлигининг илғор шакллари – оддий савдо-сотиқдан ўзаро инвестиция ва саноат кооперациясигача ўтишини маълум қилди.

Бош вазир ўринбосари сўзларига кўра, яқин кунларда Ўзбекистонда йўл-қурилиш техникаси ишлаб чиқариш бўйича янги завод очилади. Шунингдек, Беларусда буғдой тозалаш ва қуриш бўйича саноат мажмуаси ташкил қилинади.

Участники межрегионального узбекско-белорусского бизнес-форума в Ташкенте
© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Участники межрегионального узбекско-белорусского бизнес-форума в Ташкенте

“Ўзбекистон катта иқтисодий салоҳиятга эга бўлган давлатдир. Одамларда ўз ҳаётларини яхшилашга интилиш ва ишлаш истаги бор. Беларусда ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олиш режалаштирилган”, - деди Русый.

Тошкентда бўлиб ўтадиган тадбирда Беларусь ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари ўзларининг истиқболли шериклари ва ҳамкасбларига янги ғоялар, таклифлар ва инновацион ютуқларни таништириш ва тақдим этиш учун ажойиб имкониятга эга.

“Бу ерга бутун раҳбарлик корпуси, йирик саноат корхоналари раҳбарлари келишган ва ўз ишларини бошлашди. Биз узоқ вақт бу ташрифни кутдик ва расмий учрашувлар, музокаралар дастурлари, кун тартиби бўйича жуда яхши тайёргарлик кўрдик”, - деди сиёсатчи.

Шунингдек, у Беларусь президенти Ўзбекистонга ташрифи икки мамлакат муносабатларига янги туртки беришига ишонч билдирди ва ташриф давомида эришилган келишувлар ўзаро товар айирбошлашни мустаҳкамлаш ва кўпайтиришга ёрдам беради.

“Иқтисодиётларимиз олдига аниқ мақсад қўйилган – қисқа вақт ичида товар айлануви даражасини 500 миллион долларга етказиш. Бугунги кунда бу рақам катта, бироқ буни амалга оширса бўлади”, - деб якун ясади бош вазир ўринбосари.

Техника иши

Шу билан бирга беларуслик шериклар йиғма ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёр.

МТЗ холдинг бош директори Федор Доматенко ўзбек томони билан имзоланган шартнома суммасини айтиб, келгуси режалари ҳақида ўртоқлашди.

“Бизда Ўзбекистонда бизнесимиз бор. Йиғма саноат ва тайёр маҳсулотларини етказиш йўлга қўйилган, биз трактор комплектларини етказиш бўйича 15 миллион долларлик шартнома имзоладик. Бугун биз Ўзбекистон учун янги бўлган масала – 200 ортиқ гусеницали ва боғ техникасини йиғиш саноатини йўлга қўйиш. Шу кунларда бу икки масалага бағишланади. Ўйлайманки, биз шартнома имзолаймиз ва йил якунига қадар аниқ натижаларга эришамиз”, - деб таъкидлади Доматенко. 

Белорусские тракторы на выставке в Ташкенте
© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Белорусские тракторы на выставке в Ташкенте

Шунингдек, у бу майдончани муҳимлигига алоҳида урғу берди, бу Ўзбекистонга нафақат қўшимча иш жойларини яратади, балки республиканинг экспорт салоҳиятини ҳам оширади.

Ўз навбатида “Белшина” корхонаси бош директори Владимир Карпяк Sputnik мухбирига берган интервьюда шуни маълум қилдики, Ўзбекистонда шина ишлаб чиқаришни ўзлаштириш режалари билан таниш эканлиги, бунда Беларусь компанияси техник ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини маълум қилди.

“Бугун биз кичик шартнома имзоладик, атиги 80 минг долларлик, бироқ келгусида биз “Ўзбеккўмир” учун тендерда иштирок этмоқдамиз.  У ерда шартнома қиймати 800 минг долларни ташкил қилади. Бундан ташқари, бугунги кунда биз карьер техникаси учун янги турдаги ва ўлчамдаги шиналарини ишлаб чиқаришни ўзлаштирмоқдамиз, мен ишонаманки, яқин вақтларда улар Ўзбекистон карьерларида пайдо бўлади”, - деди Карпяк.  

Стратегик ишонч

Минтақалараро бизнес форумининг аҳамиятини Беларусь халқаро ишлар ва миллий хавфсизлик комиссия раиси, Беларусь-Россия ташқи сиёсат бўйича парламент йиғини раҳбари,  парламентлараро иттифоқ ва тинчлик ва хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Сергей Рахманов таъкидлаб ўтди.  

“Бу тадбир юқори даражадаги раҳбарият қатори барча жараён иштирокчилари,  парламент,  бизнес вакиллари учун муҳим воқеадир. Бу муносабатларимизнинг муҳимлигини қайта кўриб чиқишни акс эттиради. Чунки, бу муносабатлар жуда жадал ривожланмаган, бироқ энди биз тикланиш даврига гувоҳ бўлмоқдамиз”, - деди Рахманов.

Унинг сўзларига кўра, Беларусь томон ўзбекистонлик шерикларини катта қизиқишини кўрмоқда.

“Биз томонимизда ҳам бундай қизиқиш бор. Асосийси – биз бир-биримизга ишонамиз, икки томонда салоҳият мавжуд, биз буни тез кўпайтиришимиз мумкин. Дарҳақиқат, агар чуқурроқ назар солинса, бизда юқори технология ва узоқ муддатга мўлжалланган ривожланиш дастури билан боғлиқ имкониятлармиз янада кўплигини кўришимиз мумкин”, - деб қўшимча қилди сиёсатчи.

Унинг фикрига кўра, Ўзбекистон ва Беларусь биргаликда узоқ муддатга ўзларининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашлари мумкин.

“Дунёда ҳозир шароит қийин, вазият ўзгармоқда, шунинг учун ишонарли шериклар билан бу ўзгаришларга қарши туриб, бу билан ўз фуқароларининг фаровонлигини таъминлаш мумкин.  Бизда халқимиз жуда меҳнаткаш ва иқтидорли - Ўзбекистонда ва Беларусьда, барча йўналишларда олдинга юриш учун ўз кучларимизни бирлаштиришимиз мумкин”, - деди Рахманов.

Бундан ташқари, у икки томонлама ҳамкорликдан ташқари, кўп томонлама форматда ўз манфаатларини олдинга суришда ҳамкорлик қилиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

“Ўзбекистон - Марказий Осиёда нуфузли давлатдир. Беларусь – Шарқий Европа минтақасида муҳим ва катта ўйинчидир. Ҳозир Ўзбекистонга ҳам Беларусга ҳам халқаро ҳамжамият томонидан катта қизиқиш мавжуд. Бизда тўхтамасдан турли халқаро тадбирлар ўтказилмоқда, бу давлатларимизга дунё ҳамжамияти томонидан қизиқиш борлигини тасдиқлайди”, - деди у.

Рахманов икки давлат ўртасида анча вақт ўзаро ҳамкорлик унча самарали бўлмаганлигини ҳам айтиб ўтди.

“Биз бирга ишлашимиз керак. Вақт бўлдики, унда биз бирга яшамадик, ҳозир, мен умид қиламан, биз нафақат бирга яшаймиз, балки жуда ҳам яқин. Шунинг учун йўқотилган нарсаларни тиклаш керак. Эҳтимол, бундай даражадаги маълумотларни алмашишни мунтазам равишда амалга ошириш учун, мисол учун экспертлар уюшмаси марказини яратиш мақсадга мувофиқ бўлади. Агар биз тўғри аналитика йўлида юрсак, менимча, бу бизни самарали ривожланиш имконини берадиган пойдевор бўлади”, - деди беларуслик сиёсатчи.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Беларуси Александр Лукашенко
© Пресс-служба президента Узбекистана.

Форум доирасида ўндан ортиқ ҳужжатлар имзоланди. Шулар ичида бутловчи қисмларни етказиш бўйича “МТЗ-холдинг” ва “Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи” АЖ ўртасида, қишлоқ техникасини етказиш бўйича “Бобруйскагромаш” ОАЖ ва “ЎзбелАгромаш” МЧЖ ўртасида, ҳамкорлик қилиш битими ҳақида “Ўзгидроэнерго” АЖ ва “БелАЗ” ва “Спецтехника” МЧЖ ўртасида имзоланди. Бундан ташқари, иштирокчилар экскаватор-юкловчи машиналарини етказиш бўйича “Amkodor-Agrotexmash” МЧЖ ҚК ва “Амкодор” ўртасида шартномага қўл қўйишди. Шунингдек, МАЗ техникасини етказиш бўйича “МАЗ" ва “Maz-Tashkent" корхоналари ўрталарида шартномалар тузилди.

Беларусь етакчиси ташрифининг асосий қисми 13 сентябрда бўлиб ўтади. Унда Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёев билан учрашади. Улар тор доирада икки давлат ўртасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишади.

Мавзу:
Беларусь президентининг Ўзбекистонга ташрифи (13)

Асосий мавзулар