"Тинчлик нархи қанча?": Ўзбекистон ҳукуматининг енгилмас Толибон  билан музокаралари

© REUTERS / Parwiz ParwizБоевики движения Талибан
Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йил март ойида Тошкентда ўтказилган Афғонистон бўйича анжуман қатнашчиси афғон қизи Асила Ўзбекистон ҳақидаги илк таассуротларини "Тинчлик нималигини Ўзбекистонга келиб англадим", - дея ифодалаган эди. Ушбу йирик анжуман Ўзбекистон тарихида Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган иккинчи ҳаракат бўлди

Икки сурат тарихи

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Instagramдаги расмий саҳифасида "Толибон" ҳаракати раҳбари Мулла Умарнинг ташқи ишлар вазири Мулла Мутавакил билан бирга тушган суратини жойлади.

"Афғонистон": тинчлик сари машаққатли йўл. "Қандаҳор, 1999 йил. Шахсий архивдан", — дейилган изоҳда.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Abdulaziz Komilov (@a.h.kamilov)

Дарвоқе, 1999 йилда расмий Тошкент ташаббуси билан Афғонистоннинг қўшнилари бўлган мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида "6+2" алоқа гуруҳи учрашуви бўлиб ўтган. Бу тадбирда Россия ва АҚШ ҳамда қарамаш-қарши томонлар, хусусан, "Толибон" ҳаракати вакиллари иштирок этишган.

Музокаралар якунига кўра, "Афғонистондаги можарони тинчлик йўли билан бартараф этишнинг асосий тамойиллари тўғрисида Тошкент декларацияси" қабул қилинган.

Абдулазиз Комиловнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида, шунингдек, яна бир фотосурат эълон қилинган. Унда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири афғонистонлик мухолифатчи сиёсатчи Гулбиддин Ҳикматёр билан 2018 йилнинг июлида Кобулда бўлиб ўтган учрашуви акс эттирилган.

"19 йилдан сўнг. Собиқ дала қўмондони, Афғонистон бош вазири (1993—1994 йиллар, 1996 йил) Гулбиддин Ҳикматёр билан. 2018 йил июль. Шахсий архивдан". 

2018 йил март ойида, яъни Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комиловнинг Мулла Умарнинг Ташқи ишлар вазири Мулла Мутавакил  билан учрашувидан сўнг 19 йил ўтиб Тошкентда Ўзбекистон раҳбарининг ташаббуси билан бутун дунё эътиборини яна бир бор Афғонистон масаласига жалб қилган ва барча манфаатдор томонлар учун мулоқот майдони сифатида хизмат қилган йирик халқаро анжуман ўтказилди.

Афганская молодежь - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонлик Асила: Ўзбекистонга келиб тинчлик нималигини ҳис этдим

Сиёсатчилар, экспертлар фикрлари, чақириқлари бир томон бўлди-ю, Ўзбекистонга таълим олиш учун келган афғон қизи Асиланинг "Тинчлик нималигини Ўзбекистонга келиб англадим", - дея айтган армон аралаш сўзлари бир томон бўлди.

Бир қарашда оддий сўзлар. Лекин... ўқ овози эшитилмаган, ҳеч ким бир-бирига қурол кўтармаган ва обод Ўзбекистон афғонистонлик ёшлар учун ҳақиқий жаннатмакон ўлка сифатида қабул қилингани, шубҳасиз.

ТИВ раҳбарининг  ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган суратлар - Ўзбекистон ҳукуматининг йиллар давомида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича амалга ошираётган камтарона бўлса-да, ҳаракатлари далилидир.

2018 йил: Афғонистонда қурбонлар сони 3 минг нафарга етди...

Афғонистонда 2018 йилнинг биринчи тўққиз ойида 2798 нафар тинч аҳоли нобуд бўлди, яна 5252 нафари жароҳатланди. Бугун, пайшанба куни, Афғонистонга кўмак бериш бўйича БМТ миссияси ҳисоботида келтирилган рақамлар бу.

Хабар қилинишича, жароҳатланганлар сони ўтган йилгига нисбатан 3%га камайган, аммо шу билан бирга ҳалок бўлганлар сони 5%га ортган. Шу тариқа, ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар сони 8 минг нафардан ошиб кетган.

"Афғонистонда можарони ҳарбий йўл билан тўхтатиб бўлмайди. Шу боис, БМТ мамлакатдаги вазиятни зудлик билан ва фақат тинч йўл орқали ҳал этишга чақиради... Томонлар, тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва тинчликка эришиш учун аниқ чоралар кўришлари лозим", - деб баёнот қилган БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Тадамичи Ямамото.

Ҳисоботда тинч аҳолининг ўлими сабаблари ҳам келтириб ўтилган: қўлбола бомбалар ва худкуш-террорчилар оқибатида (45% - 1050 киши), ердаги қуролланган тўқнашувлар (39% — 605 киши), шунингдек, тинч аҳолини ўлдиришга қаратилган аниқ ҳаракатлар (8% — 439 киши).

Совместные военные учения вооруженных сил Грузии и США Достойный партнёр - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон парламенти АҚШ билан хавфсизлик келишувини қайта кўриб чиқади

Эксперт: Афғонлар - иродаси эгилмаган, аммо маърифатга муҳтож халқ

Эксперт Муҳаммаджон Қодировнинг айтишича, "Толибон" ҳаракати билан музокара олиб бориш осон иш эмас.

"Уларни дағдаға ва босим остида, ҳатто атом бомбасини ташлаш билан қўрқитиб ҳам "тинчлик ўрнатишга" мажбурлаб бўлмайди", - дейди суҳбатдош ва бу билан ҳақиқатда Афғон можаросини ҳарбий йўл билан ҳал этиш мумкинмаслигига узил-кесил нуқта қўяди.

Афғонистонда тинчлик ўрнатишга эриша олмаган собиқ СССРнинг юз мингдан зиёд қўшинлари ўз вақтида бу ҳудудни тарк этишган ва бу ҳолатдан ҳозирда ўн мингдан зиёд контингентини Афғонистонда ушлаб турган Америка керакли хулосаларни чиқариб олмаган.

Қодиров Ўзбекистон томонидан ўн йилликлар давомида тинчлик ўрнатиш бўйича илгари сурилаётган ташаббусларни ижобий баҳолашини таъкидлаб ўтади ва бу ҳаракатлар нега муҳим, деб ҳисоблашини қуйидагича изоҳлайди.

Сотрудник сил безопасности Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
“Толибон” ҳаракати Афғонистон шимолидаги туманлардан бирини босиб олди

"Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши учун омил бўладиган ҳаракатларни давом эттирмоқда. Бу яхши, ахир Афғонистон аҳолисининг қарийб 6 миллиони ўзбеклар. Ўзбекистон ташаббус қилаяпти ва ташаббус қилиши керак. Мана, темир йўл қурилди, савдо-сотиқ муносабатлари йўлга қўйиляпти. Афғон халқи ҳам тинчлик нафасини сезса, улар учун иш ўринлари яратилса ва мамлакат тараққий эта бошласа - ўзгариш бўлади. Урушдан безган афғон ёшларининг гапларини бир нидо сифатида қабул қилиш керак. Тинчлик ўрнатиш осон кечмаяпти - толиблар ўз шартини илгари сурган. Улар Америка қўшинлари чиқиб кетишини хоҳламоқда. Яъни бу, амалдаги ҳукумат билан гаплашадиган гапимиз йўқ дегани-да", - дейди суҳбатдош ва бундай вазиятда фақатгина афғон ёшларига таълим бериш, уларга тинч, фаровон ҳаётни кўрсатиш орқали ютиб чиқиш мумкинлигини қўшимча қилади.

"Ҳозир Афғонистонда толиблар сафидаги аксарият ёшлар ким нақд пул берса, шунга хизмат қилишмоқда. Бу жуда хавфли ҳолат. Улар на ўқишни, на ёзишни билади. Қўлида ҳунари ҳам йўқ. Фақат қурол ушлашни билади. Бундай жаҳолатга қарши, президентимиз Шавкат Мирзиёев айтганидек, фақат маърифат билан курашиш мумкин. Ўзбекистон афғон ёшларига таълим бериши зарур ва шарт", - деб ўз сўзини якунлайди эксперт.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Тошкент анжуманида чиқиши вақтида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мухолифат ва амалдаги ҳукуматга музокаралар учун майдон ҳозирлаб беришга тайёрлигини алоҳида таъкидлаб ўтган эди. Афғон халқи ўз мамлакатида жуда узоқ кутилган тинчлик ўрнатилишига гувоҳ бўлишига умид бор, ҳар ҳолда барча ҳаракатлар бугун шу мақсадга қаратилган.

Янгиликлар лентаси
0