Кошкин: МДҲ давлатлари Россияда ўзларининг миллий манфаатлари ҳимоячисини кўрмоқда

© SputnikАндрей Кошкин
Андрей Кошкин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Плеханов номидаги РИУ сиёсатшунослик ва социология кафедраси мудири, ҳарбий сиёсатчилар уюшмаси эксперти Андрей Кошкин Тошкентда ўтказилган Ҳамдўстлик давлатлари Мудофаа раҳбарлари кенгашида рамзий бил белгини кўрмоқда. Кошкин фикрига кўра, бугун бу каби мувофиқлаштирилган ишлар ҳар доимгидан-да муҳим.

Ўзбекистон пойтахтида 12 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Министр обороны Узбекистана Абдусалом Азизов - Sputnik Ўзбекистон
Азизов: дунёдаги вазият МДҲ мудофаа вазирлари кенгашининг аҳамиятини кўрсатмоқда

Йиғилиш иштирокчилари Марказий Осиёдаги вазият, халқарор терроризмга қарши курашиш йўлидаги устувор вазифалар, ҳамда МДҲга аъзо мамлакатлар қуролли кучлари авиация парвозлари соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

"Агар суверен республикалар ташкил топганидан сўнг бу каби ташкилотларга ва кенгашларга муносабат скептик бўлган бўлса, бугунги кунга келиб собиқ Иттифоқ давлатлари ўзлари на АҚШ, на Европа шунчаки ёрдам кўрсатмаслигини англаб етдилар.

Ҳозирги мураккаб шароитда Россия раҳбарлиги остида МДҲ давлатлари ўз сайи-ҳаракатларини мувофиқлаштиришлари бу республикаларнинг миллий манфаатлари муҳофазасини таъминлаб бериши мумкин", - деб қайд этди Кошкин.

Кошкиннинг сўзларига кўра, Тошкентда бўлиб ўтган тадбир ва унда муҳокама этилган масалалар умумий чақириқларга қарши фақатгина бирлашган ҳолда самарали курашиш мумкинлигини кўрсатмоқда.

Эксперт изоҳини тўлиқ рус тилида Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида тинглашингиз мумкин.

Кошкин: страны СНГ видят в России защитника их национальных интересов
Янгиликлар лентаси
0