Эргашев Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида: бу гуманитар соҳада катта юксалиш бўлади

Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин 18-19-октябрь кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади. Ушбу ташриф чоғида бир йўла бир нечта кенг кўламли тадбирлар ўтказилиши, музокаралар якуни бўйича эса салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланиши режалаштирилган

Sputnik Ўзбекистон Ma'no тадқиқотчилик ташаббуслар маркази директори Бахтиёр Эргашевдан Россия давлат раҳбарининг республикага ташрифидан нималар кутиш мумкинлиги ва ҳозирда икки томонлама муносабатлар қай даражада экани тўғрисида сўради.

- Икки давлат раҳбарлари, шунингдек Россия ва Ўзбекистоннинг турли идоралари бошлиқлари сўнгги пайтларда икки томонлама доирада, ҳамда минтақавий майдонларда яқиндан ва тез-тез алоқа қилиб туришибди. Сиз Ўзбекистон ва Россия муносабатлари даражасини қандай баҳолаган бўлардингиз ва бундай сифатли ўзгаришларнинг асосий сабабини нимада деб баҳолар эдингиз?

- Менинг фикримча, Шавкат Мирзиёевнинг 2017-йил апрел ойидаги Москвага ташрифи, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ривожланиб бораётган алоқаларга туртки бўлди. Бу икки томонлама муносабатларда ҳақиқий бурилиш ясашга уриниш эди ва бунга эришилди. Музокаралар натижаси дарҳақиқат таъсирчан бўлди: 15 миллиард доллардан зиёдроқ келишувлар, шуларнинг каттагина қисми - сармоя лойиҳалари. Турли идоралараро ҳамкорлик битимлари, асосийси эса – аниқ "йўллар хариталари". Уларнинг амалга оширилиши ҳозирда ўз натижаларини бермоқда.

Президент РФ В. Путин встретился с президентом Узбекистана Ш. Мирзиеевым - Sputnik Ўзбекистон
Путин ва Мирзиёев учрашуви: атом, олимлар, йўллар, нотинч қўшни ва наҳотки, пахта?

Ўзбек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун "яшил йўлак"нинг очилиши ҳам ёрқин мисол бўла олади ва бу ўлароқ Россияга мева ва сабзавот етказиб берилиши бир неча маротабага ошган эди. Жорий йилнинг 6 ойи давомида экспорт 2017-йилгига қараганда 70 %га ўсган.

Шунақа аниқ “йўллар харитаси” ишланма механизми ва жойларда белгиланган лойиҳаларнинг амалга оширилиши икки давлатнинг ўзаро муносабатлар юқори эканлиги кўрсатади. Бу шунчаки ниятлар тўғрисидаги декларация эмас, балки аниқ бир соҳада натижага эришишга йўналтирилган.

Москва шаҳрида ўтган йилнинг баҳорида ташриф доирасида бўлажак воқеа – биринчи Ўзбекистон ва Россия минтақалараро форумига асос солинганди. Ахир Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев Кремльдаги учрашувда ўз давлатлари вилоятларини ҳамкасблари билан алоқа қилишга, иқтисодий алоқаларни йўлга қўйишга, ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишга ундашган. Шундай кучли стартдан сўнг барча даражаларда фаол иш бошланган эди.

Владимир Путин принял верительные грамоты у посла Узбекистана в РФ Ботиржона Асадова - Sputnik Ўзбекистон
Путин: Ўзбекистон – Россиянинг стратегик ҳамкори ва иттифоқчисидир

Ҳарбий техник ҳамкорлик ҳам ривожланмоқда. Рус жанговар вертолётлари Ми-35 етказиб беришга шартномалар имзоланган, биргаликдаги ҳарбий машғулотлар ўтказилган, ҳарбий таълим дастури амалга оширилмоқда. Куни кеча МДҲ давлатлари мудофаа бошлиқларининг навбатдаги мажлиси доирасида ҳарбий авиация учун ҳаво бўшлиғидан биргаликда эркин фойдаланиш ҳақидаги битим имзоланган. Бу ҳам Тошкент ва Москванинг стратегик муносибатларининг намойиши. Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ушбу ташрифи – аввал эришилган келушувларнинг мантиқий давоми ва икки давлат муносибатларининг янги босқичи.

- Россия давлат раҳбарининг ташрифи мазмунга бой бўлиши кутилмоқда: бу Ўзбекистонда биринчи атом станцияси қурилишини ишга тушириш, ва бирданига иккита катта форум – минтақалараро ва олий ўқув юртлараро, олий даражадаги музокаралар. Сизнинг фикрингизча, бўлажак учрашувнинг асосий натижаси нима бўлади?

- АЭС қурилишининг бошланиши – бу икки давлат стратегик алоқаларини янада мустаҳкамлашга имкон берувчи, Ўзбекистон учун узоқ кутилган ва энг муҳим лойиҳадир. Бу республикадаги рус сармоя иштирокидаги биринчи кенг кўламли лойиҳа эмас. “Лукойл” билан биргаликда қурилган Бухоро вилоятидаги Қандим газни қайта ишлаш мажмуасини ёки Тошкентда ва Қорақалпоғистонда катта металлургия заводларини қурилишларини кўзланганини ёдга олиш кифоя. Шунга ўхшаш лойиҳалар кўпайиб бормоқда. Илгари айтиб ўтганимдек, яна бир муҳим аҳамиятга эга бўлган нарса – ҳарбий техника соҳасидаги ҳамкорлик. Бу мавзуга ҳам худди хавфсизликка каби эътибор қаратилади.

Ильхом Садыков заместитель директора Академии наук РУз - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда АЭС қуришга нималар сабаб бўлган

Лекин менинг фикримча, музокараларнинг ўзига хос ажойиб томони бу гуманитар соҳа бўлади. Ахир Ўзбекистонга турли даражадаги вазирлар, ҳарбийлар, ишбилармонлар кўп келишган, лекин бирданига, мендаги маълумотларга кўра, 40дан ошиқ рус олий ўқув юртлари вакиллари келиши – бу мустақил Ўзбекистон йилларидаги илк воқеликдир. Владимир Путиннинг ташриф доирасида бўлиб ўтадиган ректорлар Форуми эса, икки давлат ҳамкорлигидаги ижтимоий соҳадаги мутлақо янги босқичнинг бошланиши бўлади.

Бу ҳамкорлик ҳозирда ҳам бор – ҳаттоки агар Россиянинг Ўзбекистондаги олийгоҳлар филиалига қарасак, саккизта хорижий олийгоҳларнинг бештаси Россия Федератсиясиники. Форум натижалари бўйича маориф соҳасида ҳам талабалар алмашиниши, ҳам академик шартномалар юзасидан ўнлаб янги келишувлар имзоланиши кутилмоқда. Ўзбек талабалари миқдори Россия олийгоҳларида йилдан йилга ортмоқда, ҳозирда бу тахминан 20 мингни ташкил этади. Бу йўналишда давлатлар мутлақо янги сифатли кескин ўзгаришлар қилишлари мумкин.

- Олий ўқув юртлараро ижтимоий форумдан ташқари, Тошкентда биринчи минтақалараро саммит ҳам бўлиб ўтади. Сизнинг фикрингизча, РФ ва Ўзбекистоннинг ишлари бу даражада қай вазиятда, қайси вилоятлар бу ишга фаъолроқ қўшилиши керак?

- Минтақалараро ҳамкорликга ўтган йилнинг апрел ойида Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи чоғидаёқ асос солинганди. Ўша сафардан кейин Россия ва Ўзбекистон минтақалари раҳбарлари ўртасида ўнлаб учрашувлар бўлиб ўтди. РФ субъектлари орасида ўзларинининг пешқадамлари ҳам бор. Масалан, Татаристон жуда фаъол. Давлат раҳбари Рустам Минниханов учун бу йил давомида иккинчи марта Ўзбекистонга келиши бўлади. Ишонаманки, навбатдаги контрактлар ва ҳамкорлик ҳақидаги шартномалар имзоланилади. Мазкур минтақанинг республикага таклиф қилувчи нарсалари бор, аввало нефтхимия, тўқимачилик саноати, ҳамда машинақуриш соҳаларида.

Депутат Госдумы РФ Ирек Зиннуров - Sputnik Ўзбекистон
Зиннуров: туризм соҳасида Татаристон ва Ўзбекистон ажойиб муносабатларни йўлга қўйган

Фаъоллик ва ташаббус кутиш керак бўлган минтақалар ҳақида тўхталиб ўтсак, ўйлашимча, бу биринчи навбатда Ўзбекистон яқин кунлар ўз консуллигини очмоқчи бўлган вилоятлар. Гап Владивосток, Қозон, Екатеринбург ва Ростов--Дон тўғрисида бормоқда.

Агар Россия вилоятларининг ҳамкорлиги учун қизиқарли эҳтимоли тўғрисида гапирсак, мен Россиянинг жанубига диққатимни қаратган бўлардим, бугунги кунда у ерда пахтачиликни қайта тиклашга уринишмоқда. Минтақалараро алоқалар учун яна бир муҳим йўналишлардан бири бу Сибирь. Ҳозиргу кунда бу муносабатда фақат Томск вилояти вакиллари жуда фаол, биринчи навбатда илмий ва ижтимоий ҳамкорлик ҳисобидан. Аммо бошқа соҳаларда ҳам имкониятлар бор.

- Қанчалик, сизнинг фикрингизча, Россия ва Ўзбекистонинг транзит транспорт соҳасидаги ҳамкорлиги муҳим? Бу муносабатда давлатлар бир бирларига қандай фойда келтиришлари мумкин?

- Ўзбекистон катта юқори транзит имкониятига эга, бу нафақат Марказий Осиё бўйича қўшниларга, Хитойга, Ҳиндистонга ёки Европага, балки Россиянинг ўзига ҳам манфаатли бўлиши мумкин. Ахир агар ўша Ҳиндистон бўлса, у ерга аввал Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, сўнгра Россия давлат раҳбар Владимир Путин ташриф буюрди, ўз молларини шимолга тез ва қулай ўтказишдан манфаатдор бўлади, асосан Марказий Россияга элтувчи Каспий орқали йўлдан ташқари, унга Покистон, Афғонистон, Ўзбекистон ва Қозоқистон орқали РФнинг шарқий минтақаларига – Урал ёки Сибирьга мол ва юкларнинг ўтиши учун Марказий Осиё варианти асқотиши мумкин. Ўзбекистон транспорт йўлакларини, шу жумладан шундай муҳим, Афғонистон каби оддий бўлмаган йўналишда ривожлантирмоқда. Термиз-Мазори Шариф темир йўли лойиҳаси аллақачон амалга оширилган, шунингдек ушбу тармоқнинг Ҳиротгача узайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Келажакда бу жанубий денгизларга чиқишга имкон беради ва “Шимол-Жануб” маршрути деб аталувчи муҳим бир қисмга айланади.

- Афғонистон мавзуси сўнгги пайтларда ҳам иккитарафлама, ҳам минтақавий, ва ҳаттоки дунё миқёсидаги музокараларда марказий мавзулардан бирига айланди. Бугунда Россия ва Ўзбекистоннинг Афғонистондаги вазиятни йўлга қўйиш бўйича позициялар қанақа ва қанчалик эҳтимоли борки бу масалаларга ташриф чоғида тўхталиб ўтилади?

- Икки давлатнинг позиция ва ёндашувига тўхталиб ўтсак, ўзларининг манфаатларига қарамасдан, уларнинг ҳар бирининг ҳам Москва учун, ҳам Тошкент учун мутлақо ягона ва тушунарли умумий жиҳатлари бор. Биринчидан, ҳам Россия, ҳам Ўзбекистон сўнги натижада ва ҳозир фақат бир нарсани исташади – Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, зўравонлик ва қон тўкилишини тўхтатиш, бир-бирига қарши жанг қилувчи тарафларни яраштириш.

Иккинчиси, қисман икки давлат позицияларини бирлаштиришда – бу афғон можаросининг ҳамма тарафлари билан алоқа қилишга тайёргарлик. Агар илгари Москва аввало Афғонистоннинг шимолий вилоятларини қўллаб қувватлаган бўлса, пуштун деб аталувчи жанубий минтақаларига камроқ эътиборини қаратган, ҳозирда эса РФ музокаралар столи атрофига бошқа афғон кучларини ўтказишга тайёр.

Ва ниҳоят, навбат бўйича учинчиси, лекин масаланинг муҳимлиги бўйича эмас – хавфсизлик.

Отряд боевиков ИГИЛ - Sputnik Ўзбекистон
"ИД" ва "Ал-Қоида" бирлашиши мумкин, деб оголантирмоқда ШҲТ

Аллақачон бир неча марта айтиб ўтилгандек, Сурия ва Ироқда тор-мор этилган ИД (Ислом давлати) жангарилари (террорчилик ташкилоти деб топилган ва РФ ва бошқа давлатларда таъқиқлаган. – Таҳ.) Афғонистоннинг шимолий вилоятларига кўчиб ўтишган. Ҳар хил баҳоларга кўра, уларнинг миқдори 6 мингдан то 9 минг кишигача одамни ташкил қилиши мумкин, шубҳасиз бу Марказий Осиё ва Россиянинг ўзи учун ҳам таҳид келтириб чиқаради.

Бу шароитларда дипломатик уринишларлан ташқари ҳарбий ҳамкорликсиз билан ҳам чекланиб бўлмайди. Давлатлар ҲҲК учун очиқ ҳаво фазоси – айнан кучайиб келаётган таҳдидга қарши курашиш унсурларидан бири. Ишончим комилки, Афғонистон мавзуси икки давлат раҳбарлари учрашуви кун тартибида қандай бўлмаса ҳам кўриб чиқилади. Афғонистондаги вазият шундайки, бу мазкур масаланинг ҳарбий сиёсий муҳокамаси яна узоқ муддат амалий равишда ҳар қандай олий даражадаги муҳокамаларнинг қисми бўлиб қолади.

Янгиликлар лентаси
0