02:54 21 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Официальный представитель МИД РФ Мария Захарова во время визита в Ташкент

“Бу менинг катта орзуим”: Мария Захарованинг Ўзбекистон ҳақидаги таассуротлари. Эксклюзив

© Sputnik /
Аналитика
Ҳавола олиш
120830

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган эксклюзив интервьюсида минтақадаги оддий бўлмаган геополитик муаммолар, самимий ва гуллаб-яшнаб бораётган Тошкент ва ўзининг шарқ буюмларига бўлган азалги иштиёқи ҳақида сўзлаб берди.

Мария Захарова Ўзбекистонга ҳамиша хизмат юзасидан келади. Бу гал ҳам худди шундай бўлди. У Ўзбекистон ташқи сиёсат идораларидаги ҳамкасблари билан музокаралар ўтказди, дипломатия университети талабалари билан учрашди, шунингдек дўстлари билан кўришиб суҳбатлашишга ҳам улгурди. Айтганча, Ўзбекистонда унинг дўстлари кўп.

У бир пиёла чой ва беҳидан тайёрланган ширинлиги дастурхони атрофида Sputnik Ўзбекистон мухбирига ҳам дунё сиёсатининг муҳим ва жиддий масалалари, ҳам унчалик жиддий бўлмаган, лекин муҳим бўлган, масалан, у қандай қилиб “ўзбекона” ош тайёрлаши ва “Ўрта Осиё услубини“ қандай севиб қолганини сўзлаб берди.

Москва ва Тошкент иттифоқи “фейк ньюс”га қарши

Мария Захарова Тошкентга шарқ бозорларига ташриф буюриш учун келмаган. Ушбу сафар сермазмун ва самарали бўлди.

 “Бу ўзбек дўстларимиз ва Ташқи ишлар вазирлигидаги ҳамкабсларимиз билан иккинчи ТИВлараро маслаҳатлашувлардир. Бу сафар биз жуда самарали ишладик – фикрлашдик, бир соатда улгурамиз дедик, натижада эса уч соат ўтириб ишладик. Давлат раҳбарлари яратгандек ажойиб муҳит эди. Куни кеча президентимизнинг Ўзбекистонга ташрифи якунига етди”, - деб эслатди дипломат.

Унинг сўзларига қараганда, Владимир Путиннинг яқинда Ўзбекистонга қилган ташрифи – икки томонлама муносибатлар ривожланишида тарихий босқич. Юзлаб ишбилармонлар, ҳудуд вакиллари ва идоралар раҳбарлари ҳамма асосий йўналишлар бўйича, иқтисоднинг стратегик соҳасидан маданий ва гуманитар алоқаларгача, кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўйишди.

“Муҳокама учун масалалар талайгина - бу икки давлат ОАВлар ўртасида ҳам мустаҳкам алоқалар ўрнатиш, ахборот алмашиш, умумий чақириқларга қарши курашиш – бу эса “фейк ньюс”, давлатларимизга қарши тарғибот кампаниялари. Сизга буни айтишни ҳожати йўқ – Ўзбекистон ҳақида тез-тез ёлғон хабар ҳам, шунчаки ишониб бўлмайдиган маълумотларни ҳам тарқатишади. Бизнинг кўплаб ҳамкорларимиз, афсуски мамлакатда бўлаётган ижобий вазиятларни кўпинча кўришмайди, аммо доимо салбий ғалаённи кўтариш учун ҳар қандай баҳонани ишлатишади”, - деб қайд этди Россия ТИВ вакили.

Бундан ташқари, РФ ташқи сиёсат идорасининг расмий вакили жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари – бўлажак дипломатлар олдида нуқт сўзлади. Уларнинг учрашувдаги фаоллигидан Захарова ҳайратга тушди.

Интервью с официальным представителем МИД РФ Марией Захаровой
© Sputnik /
Интервью с официальным представителем МИД РФ Марией Захаровой

“Лекция эмас, балки савол-жавоб кечаси бўлди. Уларни ҳамма нарса қизиқтирди: глобал мавзудан бошлаб амалиётга ўтдик: қандай қилиб яхши мутахассис бўлиш ёки ҳозирги кунда халқаро мураккаб муаммоларни қандай ечиш мумкин”, - деб қайд этди Захарова.

Афғонистон масаласи ва толиблар билан музокаралар

Тошкентдаги учрашувнинг мавзуларидан бири бу Афғонистон масаласи бўлди. Россия Марказий Осиё давлатларининг жанубий чегараларидаги вазиятни тинчлик йўли билан ҳал этишдан манфаатдор.

 “Биз музокаралар жараёнининг фаол иштирокчи, шу билан бирга Афғонистондаги вазиятни глобал тарзда ҳал қилишган қаратилган турли доираларда ҳам иштирок этамиз. Минтақа барқарорлиги ушбу давлатга боғлиқ. Кенгроқ маънода, бутун дунё ҳам Афғонистон инқирози таъсирини ўзида сезади. Биз алоқа қилиб турамиз, музокаралар ўтказамиз, ташаббуслар киритиб вазиятни таҳлил қиламиз. Бунинг ҳаммаси Афғонистондаги ҳамкорларимиз билан икки томонлама асосда – авваломбор расмий ҳукумат билан бўлиб ўтади. Шу билан биргаликда толиблар билан ҳам алоқа қиламиз, буни ҳаммасини очиқ-ойдин амалга оширамиз. Афсуски, Ғарбда тез-тез бу вазиятни бошдан оёқ тўнтариб гапиришади”, - деб эътироф қилди Россия дипломати.

Ўзбекистоннинг тинчлик ўрнатишдаги сайи-ҳаракатлари ҳамда Ўзбекистон дипломатиясининг “Толибон” вакиллари билан алоқаси ушбу жуда мураккаб геосиёсий масалада ҳақиқий ўзгаришларга умид беради деб қўшимча қилди Мария Захарова.

Ўзбек ноклари ва боғдорчиликка қизиқиш

Мария Захарова Ўзбекистонга хизмат сафари юзасидан биринчи келиши эмас, аммо ҳамиша расмий делегация таркибида келарди. Шу боисдан унинг шаҳар бўйлаб сайр қилиш ва шахсий учрашувларга вақти қолмасди.

“Бу шаҳарни томоша қилиш, бозорга бориш, дўстлар билан ўтириб суҳбатлашишга имкониятим бўлган биринчи ташрифим бўлса керак. Бу ерда дўстларим кўп, ота-онамнинг ҳам дўстлари бор”, - деб ҳикоя қилади Мария Владимировна.

Ҳар бир халқнинг меҳмонларни ҳайратга солувчи ўзига хос хусусияти ва одатлари бор. Sputnik Ўзбекистон мухбири Мария Захаровадан Ўзбекистонда нима ҳайратга солиб лол қолдирганини сўради. Дипломатларга хос бўлгани каби, у мамлакатда бир қанча вақт яшаб, унинг турмушини яқиндан ўрганиб, анъаналарига қўшилгандан сўнггина баҳо бериш мумкин дея мужмал жавоб берди. Лекин баъзи бир миллий хусусиятлар ҳақида қисқа сафарлар чоғида ҳам фикр юритиш мумкин.

“Боғ ва томорқа - бу бизда кўпроқ отамерос мулк, шундай экан бу доимий суҳбатлар учун мавзу бўлолмайди. Бу ерда эса дўстларим менга боғларини кўрсатишди, улар қанча кўп ҳосил олишгани, анор ширинлиги, қанақа ноклар етиштирганликлари, узумнинг қайси навлари экишганлари ҳақида суҳбатлашишди. Одамнинг ватани табиати ва у ўз қўллари билан нималар етиштиргани ҳақида тўлиб тошиб сўзлаши бу жуда ҳайратли”, - деб қоил қолди Захарова.

Кутилмаганда Захарова бир неча йил илгари у ҳам “боғдорчиликка бўлган иштиёқ”ни ҳис этганига иқрор бўлди. Албатта, Россияда иқлим бошқача, лекин ўз қўлларинг билан етишганлар нарсалардан тайёрлашнинг гашти бошқача, дейди Мария.

 “Шарқ хонаси”нинг хазинаси

Мария Захарова шунчаки халқ олдида чиқиб сўзловчи киши эмас. У ижтимоий тармоқларда жуда фаол. Куннинг долзарб мавзусига нафақат ўринли изоҳ, балки қизиқарли шахсий суратларини ҳам кўрсатиб туради. Россия ТИВ расмий вакили икки марта ўз муштарийларига кашта тикилган либосини кўрсатганди, ўзининг постларидан бирида эса Шарқ музейини эслатувчи қадрли хонасини намойиш қилганди.

Унинг сўзларига кўра, саёҳатдан ёки хизмат сафаридан кийим, ёки миллий услубдаги идиш-товоқ олиб келган ота-онаси унинг шарқ буюмларига бўлган ҳавасни уйғотишган.

 “Ўзбекистондан ота-онам тез-тез сўзана, миллий тақинчоқлар, кўйлаклар олиб келишарди. Қайсидир пайт бу шунчалик кўпайиб кеттики, биз дачада бир хонани тўлиқ Ўрта Осиё услубидаги ташкил қилдик. Менга ҳамиша бунақанги буюмлар фақат серқуёш мамлакатда пайдо бўлиши мумкин деб туюларди – шу қадар ранглари ёрқинки”, - дея эътироф қилди Захарова.

Мария Владимировна ушбу сафаридан Россияга уйи учун шарқона услубда янги парда тикиши учун ўзбек матосини олиб кетмоқда.

Қовоқдаги ош ва Бухоро ва Самарқанд ҳақидаги орзулар

Ўзбекистонда чойхонада бир пиёла чой ва ширинлик дастурхони атрофида ўтириб, таом ҳақида суҳбатлашмасликни иложи йўқ.

Ўзбекистонда зиёфатга отланганда, одам ўзини қўлга олиши керак, бўлмаса меҳмондорчиликнинг чегараси йўқ”, - деб кулиб айтади Мария Владимировна ва маҳаллий қуюқ зиёфатига дарҳол одатланмаганлига иқрор бўлди.

Официальный представитель МИД РФ Мария Захарова во время визита в Ташкент
© Sputnik / Лекаркин Игорь Вя
Официальный представитель МИД РФ Мария Захарова во время визита в Ташкент

Дипломат оиласида сабзавотли ва мевали бўлсада ош пиширишларини эътироф этди. Бироқ Захарова бу таомни ҳойнаҳой ҳақиқий ўзбек зиёфатининг эътирози деб ҳисоблашини олдиндан айтиб қўйди. Тайёрлаш усулини сўзлаб берди.

“Мен қурук мевалардан ош тайёрлашни яхши кўраман. У тайёр бўлганидан кейин, юмшоқ, аммо шаклини тутиб турувчи яхши пишган қовоқ ичига жойлаштираман. Ҳаммасини 30-40 дақиқа 170 даражали ҳароратда ўраб пишираман. Тўйимли ва маззали бўлади. Кўпчиликни тўйдирса бўлади. Асосийси дастурхоннинг кўрки бўлади”, - дея кибрсиз қўшимча қилди дипломат.

Бироқ Ўзбекистоннинг гастрономик шодликлари уни ҳайратга солувчи ягона нарса эмас. Захарова Самарқанд ва Бухорога бориб гўзаллигидан баҳраманд бўлиш ва ҳақиқий Шарқ руҳини чуқур ҳис қилиш орзуси эканлигига иқрор бўлди.

 “Самарқанд ва Бухорога бориш менинг катта орзуим. Мен фақат суратлар, ҳужжатли фильмларни кўрганман, кўп ўқиганман, энди эса бу шаҳарларни ўз кўзим билан кўрмоқчиман. Улар нафақат Ўзбекистоннинг бойлиги, балки жаҳон маданиятининг бойлиги ҳамдур”, - деб қўшимча қилди суҳбат якунида дипломат.

Бугунги кундаги Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги барча даражадаги доимий алоқалар ва икки томон муносабатларини инобатга олиб, Россия дипломатига Шарқ дурдоналари билан таниниш имконияти ҳали кўп насиб қилади.

Асосий мавзулар