01:19 17 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50

Онищенко МДҲдаги АҚШ биолабораториялари ҳақида: асосийси медикларни ҳарбийлардан фарқлаш

© Sputnik / Алексей Куденко
Аналитика
Ҳавола олиш
462 0 0

Америка Қўшма Штатлари томонидан Марказий Осиёнинг айрим давлатларида ташкил этилаётган хавф-хатар ва касалликларни бошқариш бўйича лабораториялар хавфлими? Грузия ва Қозоғистондаги ҳарбий лабораторияларда аслида нима устида иш олиб боради - профессор Онищенко бу ҳақда Тошкентда гапириб берди

ТОШКЕНТ, 3 дек - Sputnik. Россия Фанлар академияси академиги, профессор Геннадий Онищенко Тошкент тиббиёт академияси талабалари билан учрашувда АҚШ томонидан Грузияда ташкиллаштирилган махфий биологик лабораториялар тўғрисидаги саволга жавоб берар экан, бундай базалар хавфли экани ва Вашингтон - биологик қурол тўғрисидаги конвенцияга умуман амал қилмаяпти, дея қайд этди.

Sputnik Ўзбекистон мухбири хабарига асосан.

Россия собиқ Бош санитария врачи Геннадий Онищенко Грузиядаги махфий лабораториялар - ўта хавфли эканлигига урғу бериб, улар АҚШ армиясининг ҳарбий лабораториясидан бошқа нарса эмас, дея қайд этди.

"Бу жуда жиддий, улкан ва ҳимоя даражаси ўта юқори муҳандислик иншооти бўлиб, бугунги кунда у энг хавфли - биринчи ва иккинчи гуруҳдаги вируслар билан ишлаш имконини беради", - деди олим ва худди шундай 2та лаборатория Қозоғистонда ҳам мавжуд, дея қўшимча қилди.

Онищенконинг айтишича, ядровий, кимёвий ва биологик оммавий қирғин қуроллари орасида энг тартибга солинмайдигани бу - биологик қуролдир. 

"1972-йилда қабул қилинган биологик қурол тўғрисидаги конвенция назорат механизмига эга эмас. Ушбу механизм ратификация қилиниши арафасида 2001 йилнинг 18 сентябрида, эгизак-биноларга уюштирилган ҳужумдан сўнг, Клинтон хоним америкаликларни биологик ҳужум қурбони, деб атаб, АҚШ ушбу конвенциядан бир тарафлама чиқишини эълон қилган эди. Лекин кейин маълум бўлдики, америкаликлар ушбу ҳужумни ўз халқига нисбатан ўзлари уюштиришган бўлиб чиқишди. АҚШнинг энг яхши куйдиргишунос олими бу хавфли компонентни кейинчалик тарқатиш учун конвертларга тақсимлаб чиққан эди", - дейди профессор.

Маълум бўлишича, Қўшма Штатлар бу учун сибир язваси (куйдирги)нинг энг тез таъсир қилувчи тури - "Эймс штамми" биологик компонентини конвертларга солиб, энг таниқли журналистлар, номдор ОАВлар таҳририятларига йўллашган. Ўшанда етти киши вафот этган.

"Шундан сўнг америкаликлар бир ҳафтага ўз осмонини буткул ёпдилар. Биз уларга Бишкек, Жалолободда ўз базаларини ташкил қилишга рухсат бердик. Улар Афғонистонга қўшин олиб киришди. АҚШ мана шу мақсадда ўз халқига нисбатан ҳужум ташкиллаштирган эди", - дейди профессор.

Онищенкога кщра, Грузияда лабораториялар ҳам ҳавода айланиб юрган рус халқи штаммларини ўрганиш учун ташкил этилган. "Бугунги кунда бу лабораториялар бизга қарши қаратилган бўлса-да, Хитой бу борада ўз хавотирини билдирди. Чунки Қозоғистон билан улкан чегарага эга ва бу ҳолат Хитойни безовта қилмасдан қолмайди, албатта", - дейди олим.

МДҲнинг уч мамлакатида ташкил этилган лабораториялар ҳақида

Илгарироқ, ОАВларда Украина, Озарбайжон ва Ўзбекистонда Пентагонга тегишли бўлган хавф-хатарлар ва касалликларни бошқариш лабораториялари лабораторияларда қайта таъмирлаш амалга оширилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Профессор Онищенко бу лабораториялар фаолиятига қуйидагича баҳо берди.

Эскперт сўзларига кўра, Ўзбекистонда ёки МДҲ ҳудудида у ёки бу лабораторияларни қуришда у ёки бу чет эл лабораториялари кимнинг бошқарувида эканлигини аниқ фарқлаш лозим. Бу ерда лабораториялар АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарувида бўлиши бошқа, ва медиклар ортида ҳарбийлар бўлиши тамомила бошқа ҳолат.

"Бундай лабораторияларда табиийки, ҳарбий мутахассислар фаолият юритадилар. Ҳарбий микробиологлар ҳар қандай ҳарбий сингари ўз олдига қўйилган ҳарбий топшириқларни бажарадилар. Қолаверса, ҳарбий лабораторияларни жисмоний лабораториялардан фарқлаш лозим. Грузиядаги лабораториялар энди ташкил этилганида, бизнинг ўрганишларимиз у ерда бирорта жисмоний лабораторияда йўқ тузилмалармавжудлигини кўрсатган. Яъни ушбу лабораторияларда "совуқ хоналар" мавжуд бўлиб, бу термал хоналарда улкан миқдорда фаол биологик материалларни тўплаш мумкин. Жисмоний лабораторияларда бундай эмас: дейлик, микробни аниқлашимиз билан унга таъриф берамиз ва уни ўлдирамиз. Бу нимага тенг биласизми? Масалан, уйингизда қурол мавжуд бўлса-да, сиз йўқ, бу болаларим ўйнасин учун, деб юпатсангиз", - дейди профессор.

Геннадий Онищенко в узбекском чапане и тюбетейке
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Геннадий Онищенко в узбекском чапане и тюбетейке

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойининг бошида Россия Мудофаа вазирлиги АҚШнинг вируслар ва штаммларни ўрганиш соҳасидаги фаолиятидан ташвишдалигини билдирган эди. Бунда асосий эътибор Лугара Марказига қаратилиб, бу марказ Россия билан чегарадош мамлакатлар ҳудудида фаол иш олиб боради. Хусусан, юқорида таъкидланганидек, марказга қарашли лаборатория корпуслари Украина, Озарбайжон ва Ўзбекистонда қайта таъмирланаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

РФ ҳарбий идораси маълумотларига мувофиқ, бу каби лабораторияларда инфекцион касалликлар ҳақида маълумотлар тўпланади ва вакциналарнинг ҳимоявий хусусиятини енгиб ўта олиш ҳамда антибиотикларга қарши курашувчанлик хусусиятига эга патоген микроорганизмлар штаммларидан иборат патоген микроорганизмлар мавжуд миллий коллекциялар мамлакатдан олиб чиқиб кетилади. АҚШ ушбу дастур учун 1 миллиард доллар сарфлаган.

Асосий мавзулар