03:44 11 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
Президенты Узбекистана, Казахстана, Таджикистана и Кыргызстана

Мактаб ўқувчисидан миллиардергача: Марказий Осиё етакчиларининг фарзандлари

Пресс-служба президента КР / Султан Досалиев
Аналитика
Ҳавола олиш
Бакит Толканов
136810

Марказий Осиё давлатлари ҳар бир президентининг фарзанди бор. Улар орасида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон энг серфарзанд – тўққиз фарзанднинг отаси. Қирғизистон раҳбари икки фарзанд отаси. Давлат раҳбарларининг баъзи фарзандлари ўз ҳаётларини яширин тарзда ўтказишади, бошқалари эса – мамлакат ҳаётида фаол қатнашиб, юқори лавозимларида фаолият олиб боришади.

ТАШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Президент фарзандлари – минтақамиздаги сисёсатнинг муҳим шахсларидан биридир. Инвестиция ва инновация ривожланиш марказий агентлиги раҳбари сифатида фаолият юритган Максим Бакиевни ёдга олиш кифоя. Кўпчилик экспертларнинг фикрига кўра, у ҳаттоки бош вазирдан ҳам эътиборлироқ ва кучлироқ бўлган.

Sputnik Қирғизистон таҳририяти Марказий Осиё давлатлари амалдаги президентларининг фарзандлари нима иш билан шуғулланишини эслатиб ўтади. Маълумотлар очиқ манбалардан олинган.

Қозоғистон: Назарбаевнинг қизи – миллиардер

Миллат етакчиси Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаевнинг уч нафар қизи бор.

Катта қизи Дарига Назарбаева. У  55 ёшни қаршилаган. Олигарх ва сиёсатчи Рахат Алиев билан турмуш қурган. Уч нафар фарзанди бор. Кейинчалик Алиев муҳолифатчига айланиб, 2015 йилда вафот этган. Дарига Назарбаева ОАВга раҳбарлик қилган, тадбиркорлик билан шуғулланган, "Нурбанк" акционери ва "Асар" партиясининг раҳбари сифатида фаолият юритган. Шунингдек, Қозоғистон парламентнинг қуйи палатаси депутатлигига сайланган, бош вазир ўринбосари этиб тайинланган, айни дамда эса парламентнинг юқори палатаси депутати.

Президент Казахстана Нурсултан Назарбаев с семьей.
© Sputnik / РИА Новости
Президент Казахстана Нурсултан Назарбаев с семьей.

Иккинчи қизи 51 ёшли Динара Кулибаева. Қозоғистонлик тадбиркор ва сиёсатчи Тимур Кулибаевга турмушга чиққан. Бир ўғил ва икки қизи бор. Forbes журналининг маълумотига кўра, унинг бойлиги 3,2 миллиард долларда баҳоланади. Турмуш ўртоғининг ҳам шунча бойлиги бор. Динара бизнесдан ташқари хайрия ишлари, илмий лойиҳалар билан шуғилланади. Қозоғистон Фанлар академияси академикидир.

Учинчи қизи 38 ёшли Алия. Уч марта оила қурган, биринчи турмуш ўртоғи – Қирғизистон биринчи президенти Аскар Акаевнинг ўғли Айдар. Иккинчи марта футболчи ва ишбилармон Данияр Хасеновга турмушга чиқиб, икки қизнинг онаси бахтига муяссар бўлган. Ишбилармон ва сиёсатчи Димаш Досанов – Алиянинг учинчи турмуш ўртоғи. Уларнинг бир ўғли ва бир қизи бор. Алия тадбиркор ва экологик лойиҳалар билан шуғулланади.

Қирғизистон: қизи – талаба, ўғли – мактаб ўқувчиси

Бир йил олдин Қирғизистон президенти этиб сайланган Сооронбай Жээнбековнинг икки нафар фарзанди бор.

Катта қизи - Бактигул Жээнбекова Б.Н. Ельцин номли Қирғизистон-Россия славян университети талабаси. 2016 йилда депутат Алиярбек Абжалиевнинг ўғли Атабекка турмушга чиққан. Атабек ҳукумат аппаратининг халқаро ҳамкорлик бўлимида эксперт бўлиб ишлайди.

Давлат раҳбарининг ўғли мактабда ўқийди.

Тожикистон: президентнинг энг яхши ёрдамчилари ким

Эмомали Раҳмон 1994 йилнинг охиридан буён Тожикистонни бошқариб келмоқда. Ҳозирда у нафақат президент, балки тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат етакчисидир. Тожикистон президенти Эмомали Рахмон нафақат минтақадаги, балки бутун дунёдаги энг серфарзанд президентдир. У тўққиз нафар фарзанднинг отаси. Икки нафар фарзанди ҳукуматда юқори лавозимларни эгаллашган.

Дочь президента Таджикистана Озода Рахмон
© Sputnik / /Амир Исаев
Дочь президента Таджикистана Озода Рахмон

Иккинчи қизи, 40 ёшли Озода Раҳмон Тожикистон президенти аппаратини бошқаради. У Раҳмонинг иккинчи қизи ва учинчи фарзанди. Илгари Тожикистоннинг АҚШдаги элчихонасида ишлаган, сўнгра ТИВ бошқармасининг консуллик раҳбари бўлган. Унинг турмуш ўртоғи Жамолиддин Нуралиев Тожикистон Миллий банки раисининг ўринбосари. Уларнинг беш нафар фарзанди бор.

Катта ўғли, 30 ёшли Рустам Эмомали 2006 йилда давлат хизматида ўз фаолиятини бошлаган. Бир неча идораларда ишлаган, 2012 йилда Божхона хизмати бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланган, бир йилдан кейин эса раҳбарликни қўлга олган. Сўнгра Давлат молия назорати ва коррупцияга қарши кураш бўйича агентлик директори сифатида фаолият юритган. 2017 йилда Рустам Душанбе шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

Рустам Эмомали
Sputnik / Амир Исаев
Рустам Эмомали

Рустам спорт соҳасида ҳам улкан муваффақиятларга эришган. У “Истиқлол” футбол жамоаси таркибида ҳужумчиси сифатида тўп суриб, икки марта чемпион бўлиб, Тожикистон Кубоги ва Суперкубоги совринларини қўлга киритган.  Шунингдек, ҳозирда Тожикистон Футбол федерацияси президенти ва Осиё Олимпия кенгашининг аъзосидир. Душанбе озиқ-овқат саноати корхонаси раҳбарининг қизига уйланган. Икки фарзанд соҳиби.

Раҳмоннинг катта қизи Фируза, ОАВларнинг маълумотига кўра,Тожикистон темир йўлларининг собиқ раҳбари Амонулло Ҳукумовнинг ўғлига турмушга чиққан.

Икки йил илгари ОАВларда президентнинг учинчи қизи Рухшона Раҳмон Тожикистон ТИВ бошқармалари бошлиғининг бирига ўринбосар этиб тайинлангани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Тўртинчи қизи Тахмина ҳақида умуман маълумотлар мавжуд эмас.

Бешинчи қизи Парвина Энергетика ва саноат вазирлиги собиқ  вазири Шерали Гуловнинг ўғли Ашраф Гуловга турмушга чиққан.

Раҳмонинг олтинчи қизи Заррина Тожикистон биринчи каналида сухандон (диктор) бўлиб ишлаган. Бир неча йил олдин Алоқа хизмати раҳбари Бег Зуҳуровнинг ўғли Сиёвуш билан оила қурган.

Еттинчи қизи Фарзона 2010 йилда мактаб ўқувчилари ўртасидаги халқаро олимпиадада биринчи ўринни эгаллаган. У ҳақида очиқ манбаларда бошқа маълумот мавжуд эмас.

Кенжа (икккинчи) ўғли Сомон 2012 йилда Руминиядаги ахборот технологиялари бўйича Халқаро лойиҳа олимпиадасида олтин медални қўлга киритган.

Туркманистон: Аркадагнинг ягона ўғли нималар билан банд

Гурбонгули Бердимуҳамедов 2006 йилдан буён Туркманистонни бошқариб келмоқда. У Аркадаг (“ҳимоячи”) унвонига эга. Президентнинг учта қизи ва битта ўғли бор.

37 ёшли Сердар 2003-2008 йилларда Туркманистон Озиқ-овқат уюшмасида эксперт ва етакчи эксперт сифатида фаолият юритди. Кейин давлат ишларига қатнашиб, дипломатлик мартаба эриша бошлади. Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари бўлиб ишлашга улгурди. 2016 йилдан бошлаб депутат мақоми эга. Жорий йилнинг бошида Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Тўрт нафар фарзанди бор. Турманистон ОАВлари Сердан ҳақида тез-тез маълумотлар бериб туришади. Қатор экспертлар Сердарни Туркманистон президентининг давомчиси сифатида тайёрлашмоқда деб тахмин қилишмоқда.

Аргадагнинг бошқа фарзандлари ҳақида маълумотлар жуда оз. Бир неча йил илгари президентнинг катта қизи Гулжаҳон Буюк Бритиниядаги углеводород ресурсларини бошқариш ва фойдаланиш бўйича Туркманистон давлат агентлиги вакили бўлган турмуш ўртоғи Иласгелди Аманов билан Лондонда яшаши маълум қилинган эди. Кичик қизи оиласи билан Парижда яшайди. Учинчи қизи ҳақида маълумотлар йўқ.

Председатель комитета по законодательству и его нормам Туркменистана Сердар Бердымухамедов
© Sputnik / Максим Богодвид
Председатель комитета по законодательству и его нормам Туркменистана Сердар Бердымухамедов

Ўзбекистон: куёв қайнотасини қўриқлайди

61 ёшли Шавкат Мирзиёев икки йил олдин Ўзбекистон президенти этиб сайланган эди. Рафиқаси Зироатхон Ҳошимова, уларнинг уч нафар фарзанди бор.

Шавкат Мирзиёев на президентских выборах со своей семьей
AFP / POOL / Anvar Ilyasov
Шавкат Мирзиёев на президентских выборах со своей семьей

Катта қизи Саида ва куёви Ойбек Турсунов ҳақида жуда оз маълумотлар маълум.

Иккинчи қизи Шаҳноза Мактабгача таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари. Унинг турмуш ўртоғи Отабек Шаханов ўтган йили президент хавфсизлик хизмати бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланган эди. Президент қизларининг фарзандлари бор. ОАВларида Ўзбекистон раҳбари ўғли ва невараси билан бирга тушган фото-сурат бор.

Шавкат Мирзиёев сфотографировался с официальным талисманом чемпионата мира по футболу 2018 года
Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев сфотографировался с официальным талисманом чемпионата мира по футболу 2018 года

Президентнинг ягона ўғли мактаб ўқувчисидир.

Асосий мавзулар