05:31 24 Январ 2019
Эфир
  • RUB126.33
  • EUR9518.45
  • USD8378.18
Сергей Виноградов

Виноградов: Ўзбекистон чўлга айланмаслик учун сув омборларини қурмоқда

© Foto : Из личного архива Сергея Виноградова
Аналитика
Ҳавола олиш
117301

Ўзбекистон нега еттита янги сув омборларини қурмоқчи ва бунда қандай нозик жиҳатларни эътиборга олиш керак? Шотландиядаги Данди университети энергетика, нефт ва тоғ ҳуқуқи ва сиёсат Маркази профессори, халқаро-юрист Сергей Виноградов Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида гапирди

ТОШКЕНТ, 14 дек - Sputnik. Ўзбекистон чўлга айланмаслик учун сув омборларини қурмоқда, деди Спутникка берган интервьюсида профессор Виноградов.

Мутахассис сўзларига кўра, катта эҳтимол билан сув объектларининг аксарият қисми Амударё дарёсида қурилиши мумкин. Бунга икки омил сабабдир: биринчидан, сув артерияси қуйи қисмида жойлашган Ўзбекистон сув омборларини қуриш масаласини ҳеч ким билан келишмасдан ҳал этиши мумкин, иккинчидан эса - бу келгусида қуриладиган гидромосламалар учун энг йирик сув манбаи бўлиб хизмат қилади.

"Менинг тасаввуримга кўра, бу сув сақлаш, ерларни суғориш, балки электр энергиясини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган кўпфункционал объектлар бўлади. Манбаларга келадиган бўлсак, республика ҳудудида Амударё суви кўп миқдорда тўпланганлигини эслай олмайман. Демак, бу регионда ёғингарчилик бўлишига кўпам умид қилмаса бўлади. Шу боис, сув манбаи битта - бу сув артерияси", - деб тушунтирди мутахассис.

Бундай қурилишнинг экологик ва ҳатто сиёсий асоратлари ҳақида гапирар экан, Виноградов ушбу лойиҳалар экспертизаси ёки ўтказиб бўлингани, ёки албатта бўлиб ўтишини таъкидлади. Аниқ прогноз учун кўпроқ деталларни билиш керак, масалан сув ҳавзаларининг ҳажми, уларнинг нима мўлжаллангани ва иш тартиби, дейди у.

"Сув омборлари - нейтрал объектлар ҳисобланади. Агар мамлакатлар улардан умумий режа асосида, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланса, у ҳолда бу зиддиятни тўлиқ ечмаса-да, аммо сув масаласи борасида мавжуд бўлган қарама-қаршиликларни бироз юмшатишга хизмат қилади", - деди эксперт.

Энг муҳими, деб қўшимча қилди у, бу регионни мунтазам сув билан таъминлаб, Орол денгизи фожеасидан зарар кўрган Ўзбекистоннинг алоҳида вилоятларига қайта ҳаёт бахш этади.

Эксперт изоҳини тўлиқ шаклда Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тинглашингиз мумкин.

Асосий мавзулар