12:42 19 Март 2019
Эфир
  • RUB129.09
  • EUR9488.13
  • USD8378.04
Демонстранты с флагом ИГ. Архивное фото

Эксперт: "АҚШ ИД устидан ғалаба қозонгани ҳақидаги баёнот" бу тарихни қайта ёзиш

© AFP 2018 / TAUSEEF MUSTAFA
Аналитика
Ҳавола олиш
49210

Трампнинг сўзларига кўра, "Ислом давлати" террористик уюшмаси устидан ғалаба тўлиқ қозонилган

ТОШКЕНТ, 20 дек - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп "ИД устидан қозонилган тарихий ғалабадан сўнг" Суриядан қўшинларнинг олиб чиқилиши ҳақида эълон қилди.

Эксперт Владимир Оленченко Sputnik радиоси эфирида террорчилар Сурияда ким туфайли ва қачон ютқазишни бошлаганликларини эслатиб ўтди.

АҚШ президенти Дональд Трамп америкалик ҳарбий хизматчиларни "бутун жаҳон қаҳрамонлари" деб атади ва қўшинлар Суриядан чиқиб кетишини эълон қилди

Трампнинг сўзларига кўра, "Ислом давлати" террористик уюшмаси устидан ғалаба тўлиқ қозонилган.

"Биз уларни калтакладик, аёвсиз калтакладик, ҳудудни қайтариб олдик, ва энди бизнинг қўшинларимиз уйга қайтиши вақти келди", - деган Трамп Twitterда жойлаштирилган видеомурожаатида.

Куни кеча Оқ уй АҚШ Суриядан ўз қўшинларини чиқаришни бошлаганини, лекин "Ислом давлати" устидан қозонилган ғалаба мавжуд коалицияга энди барҳам берилишини англатмаслигиниэълон қилди.

Reuters агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда АҚШ давлат департаментининг барча ходимларини Суриядан сутка давомида эвакуация қилишларини, қуролли кучлар эса 2-3 ой ичида олиб чиқиб кетилишини эълон қилди.

Россия Фанлар Академияси европа тадқиқотлар маркази илмий ходими Владимир Оленченко Sputnik радиоси эфирида америкалик мансабдорларнинг "ИД" устидан қозонилган ғалабаси ҳақидаги баёнотига изоҳ берди:

"Қўшма Штатларнинг ИД устидан қозонилган ғалабаси ҳақидаги баёнотларида америкаликларнинг гўёки фақат уларнинг сайи-ҳаракати туфайли Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонилганига жуда ўхшаш параллелни кўряпман. Бу яна ўзига хос тарихни қайта ёзиш демакдир. Эслатиб ўтаман, америка қўшинлари ИДга қарши операцияни Сурияда 2014 йилда бошлашган, хусусан, бу ишга улар ўз иттифоқдошларини жалб қилишган эди. Аммо 2015 йилгача, Сурияга Россия қўшинлари юборилгунга қадар, америка коалициясининг сезиларли муваффақиятлари бўлмаган шу билан бирга ИД мунтазам равишда ўз таъсир доирасини кенгайтириб борган. Россия кириб келгач эса, ИД устидан ғалаба қозониш ҳам бошланди шу билан бирга Сурияда сиёсий жараённинг тартибга солиниши жараёни бошланди. Мен шуни қўрқмай айтишим мумкинки, Россия иштирокисиз шу вақтгача на Сурияда на бошқа жойда ИД устидан ғалаба қозонилмас эди", - деди Владимир Оленченко.

Асосий мавзулар