Ўзбекистонда Янги йил оқшомида нега қор ёғмаяпти? Синоптиклар жавоби

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСнегопад в Москве
Снегопад в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон синоптикларининг маълум қилишича, сўнгги йилларда бутун дунёда кузатилаётган глобал исиш тенденциялари туфайли, иссиқ кечаётган қиш мавсумлари сони ортмоқда, шу боис, қор кўринишида ёғадиган қишқи ёғингарчиликлар миқдори ҳам камайиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 28 дек - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон гидрометеорология хизмати мамлакатда Янги йил арафасида бир неча йил давомида нега қор ёғмаётгани сабабини тушунтирди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Прохожие во время снегопада - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда “Яндекс. Об-ҳаво” хизмати ёғингарчиликлар харитасини ишга туширди

Одамлар одатда Янги йил байрамларини совуқ ва музли об-ҳаво билан боғлашади. Аммо Ўзбекистон аҳолиси, бошқа жанубий регионлар яшовчилари сингари Янги йилни ҳамиша ҳам қор билан кутиб олавермайдилар.

Статистик маълумотларга кўра, сўнгги 50 йил ичида Тошкентда 31 декабр куни ёғингарчилик 4-5 йилда бир маротаба, 1 январ кунлари эса 2-3 йилда бир маротаба кузатилган. Аммо ҳамиша ҳам бу ёғингарчиликлар қор кўринишида бўлавермайди. Янги йил оқшоми куни қор ёғиши ҳолати эса янада камроқ кузатилади. Ўрта Осиё иқлими хусусиятлари шундай, дейилади Ўзгидромет жавобида.

Ўзбекистон синоптикларининг маълум қилишича, сўнгги йилларда бутун дунёда кузатилаётган глобал исиш тенденциялари туфайли, иссиқ кечаётган қиш мавсумлари сони ортмоқда, шу боис, қор кўринишида ёғадиган қишки ёғингарчиликлар миқдори ҳам камайиб бормоқда.

Бу йил ҳам 31 декабрь куни Ўзбекистон ҳудудида қуруқ ва мўтадил илиқ ҳаво ҳарорати кузатилади, Янги йилнинг биринчи кунида эса республика бўйлаб ёғингарчиликлар бўлади. Аммо қор эмас, ёмғир ёғади.

Ҳаво ҳарорати кечаси 0ога яқин, кундузи эса 6-9о илиқ даража бўлиши кутилмоқда.

Метеорологик кузатувлар тарихида Тошкентда энг совуқ  Янги йил оқшоми 1889 йилда кузатилган. Ҳаро ҳарорати ўшанда -28 даража совуқ бўлган.

Сўнгги 50 йил давомида Тошкентда бу каби ҳаво ҳарорати пастлаши кузатилмаган ва шу давр мобайнида энг совуқ янги йил оқшоми - 1991 йилнинг 1 январида кечган. Ўшанда Тошкентда температура 13 даража совуқ бўлган.

Тошкентда энг илиқ Янги йил оқшомлари 2009 йилдан 2010 йилга ва 2015 йилдан 2016 йилга ўтар кечалари кузатилган, бунда 31 декабрь ва 1 январь кунлари кундузи ҳаво ҳарорати 18-19 даража илиқ бўлган.

Новогодний Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Янги йил кайфияти: Тошкент байрамга тайёр

Энг қорли Янги йил оқшоми эса 2007 йилнинг биринчи куни бўлган. Қор ёғиши янги йил оқшомида бошланиб, 1 январь кун бўйи давом этган. Бу сўнгги 15 йилдаги энг гўзал Янги йил бўлган эди, дейилади синоптиклар жавобида.

Шундай ҳоллар бўладики, қор эртароқ ёғиб, Янги йил оқшомида ҳам эримайди. Охирги марта бундай ҳолат 2011 йил якуни ва 2012 йил бошида кузатилган. Ўшанда об-ҳаво Ўзбекистон аҳолисида Янги йил кайфиятини ташкил қилиш бўйича мажбуриятларини олдиндан бажариб қўйган.

Ўшанда йилнинг охирги ҳафтасида қор кўринишидаги ёғингарчиликлар бир неча маротаба ёғиб, 27 декабрь кунида шаҳарни момиқ қор шапкалар кийган дарахтлар безаб, чинакам қиш эртагини ҳосил қилган.

Синоптикларнинг таъкидига кўра, илиқ қишлар сони кўпайиши совуқ қиш мавсумлари энди бўлмайди, деган маънони англатмайди. Нормал ёхуд илиқ қиш мавсумлари давомида ҳам совуқ даврлар бўлиши мумкин. Шу боис, яқин келажакда Янги йил айёмларини, албатта, қор билан кутиб оладиган кунлар бўлишига умид қилиб қоламиз, дейилади синоптиклар томонидан Спутник мухбирига йўлланган жавобда.

Янгиликлар лентаси
0