01:17 16 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Заправка автомобиля на одной из автозаправочных станций

Қўшниларда бензин нега арзон: эксперт Ўзбекистондаги нархга изоҳ берди

© Sputnik / Максим Богодвид
Аналитика
Ҳавола олиш
123510

“Петромаркет” компанияси бош директори Иван Хомутов Ўзбекистонда бензин нархи бўйича Sputnikга изоҳ берди.

ТОШКЕНТ, 17 янв – Sputnik. Сўнгги йилларда Ўзбекистондаги бензин нархи Марказий Осиёда энг юқори ҳисобланади, дейди “Петромаркет” компанияси бош директори Иван Хомутов.

Сал олдин Global Petrol Prices таҳлил нашри бензин энг арзон бўлган мамлакатлар рейтингини тузганди. Унда Ўзбекистон 18-чи ўринда. Нашр маълумотларига кўра, Марказий Осиё минтақасида бензин арзонлиги бўйича етакчилик Туркманистонда. Бу давлат умумий рейтингда 7-чи ўринда (1 литр учун 0,43$).

Биринчи ўнталикда Озарбайжон – 9-чи ўрин (0,47$) ва Қозоғистон – 10-чи ўринда (0,48$). Қирғизистон 23-чи поғонада (0,67$), Россия эса – 26-чи поғонада (0,68 $).

Хомутовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда бензин нархлари юқорилигича қолмоқда. Чунки республика ички бозор эҳтиёжини фақат маҳаллий заводларда ишлаб чиқарилган бензин ҳисобига қондира олмаслиги туфайли уни хориждан ёқилғи импорт қилишга мажбур бўлмоқда.  

Республикага бензин ёки унинг хомашёси олиб кирилади. Импорт ҳажми 2017 йилда 317 минг тоннани ташкил қилди. Бу умумий эҳтиёжнинг 28 % ташкил этади.

“Шунинг учун мамлакатда бензин нархининг даражаси импорт қилинган ёқилғи қийматига боғлиқ.  Туркманистонда эса бензин импорт қилишга зарурурят йўқ, бу эса маҳсулот нархини анча паст даражада ушлаб туришга имкон беради”, - дейди эксперт.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонга бензин асосий хажми (2017 йилда - 80 %) Россиядан импорт қилинди. Қолган бензин Туркманистондан олиб кирилди.

“Қозоғистон ва Қирғизистон Ўзбекистон сингари импорт қилинадиган бензинга эҳтиёж сезади. У деярли 100 Россия маҳсулоти билан таъминланади. Шунинг учун нархлар юқори бўлиши керак. Бироқ у ерда Ўзбекистонга қараганда арзонроқ”, - дейди Хомутов.

Сабаблардан яна бири, Қозоғистон ва Қирғизистон РФдан Россия ички нархларида олиб киради (экспорт божини тўламайди). Ўзбекистонга эса жаҳон нархларида олиб кирилади (экспорт божи тўланади). Бундан ташқари, Ўзбекистонда бензинга импорт божи ёки акциз солиғи бор (2017 йил - 30 %, 2018 йил - 5 %) (Қозоғистон ва Қирғизистонда йўқ).

Шунингдек, Ўзбекистонда Қозоғистон ва Қирғизистонга нисбатан ҚҚС ва акциз солиқлар даражаси юқори.

Илгарироқ, “Ўзбекнефтегаз” раҳбари Баҳром Ашрафханов сўзларига кўра, 2020 йилда янги нефт маҳсулотларни қайта ишлаш заводи ишга туширилиши сабабли бензин нархи арзонлашади.

Асосий мавзулар