04:31 16 Июн 2019
Эфир
  • RUB131.33
  • EUR9652.52
  • USD8518.68
Автоэксперт Александр Добин

Добин: Ravon Россияда оммабоплигини йўқотди

© Foto : Из личного архива Александра Добина
Аналитика
Ҳавола олиш
920 0 0

Автоэксперт Александр Добин Россияда Ravon автомобиллари нархи нега 3 баробар тушиб кетганини тушунтирди.

Европа бизнеси ассоциацияси автоишлабчиқарувчилари маълумотларига кўра, 2017 йилда GM Uzbekistan Россияда 15 078 дона Ravon автомобилларини сотган. Аммо 2018 йилда ўзбек ишлаб чиқарувчилари сотган автомобиллар сони атиги 5184тани ташкил этди. Эксперт фикрига кўра, савдо ҳажмининг кескин тушиб кетиши сабаби компаниянинг нотўғри маркетинг сиёсатида ва пиар инструментидан фойдаланишни билмаслигида.

"Март ойида майгача Ravon автомобилларига сўров катта эди. Таклиф этилган машиналар учун мижозлар томонидан олдиндан тўлов қилинган ва сўнгра машинани 2,3-3, баъзан тўрт ойгача кутишга тўғри келган. Брендлар ўртасида мижоз учун уруш кетаётган бир вақтда бу жуда катта муддат, бунга йўл қўйиб бўлмайди. Ўз пулини берган харидорни автомобилсиз ушлаб туриш, жуда нотўғри", - деб таъкидлайди Добин Sputnik Ўзбекистон радиоси эфирида.

Унинг фикрича, савдо ҳажми пасайишига Ravon автомобиллари нархи оширилиши ҳақидаги хабарлар ҳам салбий таъсир кўрсатган. Бу хабар потенциал харидорларни қўрқитиб юборган.

Автоэксперт шунингдек, 2018 йил охирида "АвтоВАЗ" Granta моделини тўлиқ янгилаганига эътибор қаратди.

"Ҳозирда сотилаётган машиналар олти кузовга эга олти автомобиллардир. Нархлар ўша-ўша, баъзан Ravon таклиф этаётган нархдан ҳам пастроқ. "АвтоВАЗ" эга бўлган дилерлик марказлари ва расмий сервисларни ҳисобга олсак, албатта, GM Uzbekistanнинг у билан рақобатлашиши мураккаб ҳолат. Савдо ҳажмини оширишнику айтмаса ҳам бўлади", - дейди Добин.

У шунингдек, бугунги кунда Ravon автомобиллари тор аудиторияга мўлжалланган машиналарга айланганига қарамай, Россия бозорида қолаётганини, аксарият ғарб брендлари эса бундан ҳам маҳрумлигига эътибор қаратди.

"Шунинг учун ҳам Ravon ни ҳурмат қилса арзийди", - деб ҳисоблайди Добин.

Эксперт изоҳини қуйидаги подкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.

Асосий мавзулар