00:32 27 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Совещание. Иллюстративное фото

Шавкат Мирзиёев асосий инвесторни қандай танламоқда – эксперт фикри

CC0 / pixabay
Аналитика
Ҳавола олиш
Игорь Николайчук
839 0 0

Халқаро хавфсизлик соҳасидаги махсус медиаметрик тадқиқотлар маркази эксперти Игорь Николайчук Sputnik учун.

Ўзбекистон президенти учун январь ойининг ўртаси самарали бўлди. Шавкат Мирзиёев Германияга ташриф буюрди, ундан илгарироқ эса - Ҳиндистонда “Жўшқин  Гужарат – 2019” IX халқаро инвестиция саммити иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Бу ташрифларни раҳбарининг одатдаги фаоллиги деб ҳисоблаш мумкин эди. Журналистикада бундай расмий учрашувлар учун махсус  атама бор: “паркет” деган. Германиянинг ташқи пропаганда органлари ҳам Мирзиёевнинг Берлинга ташрифи мақсади ва натижалари ва унинг ГФР биринчи шахслари билан учрашувини “илтифот алмашиш” деб таърифлашди.

Бундай тушуниш бошқа пайт ибора ҳақиқат бўлиши мумкин эди, лекин ҳозир эмас. Ўзбекистон президенти муваффақиятли “дебют” давридан сўнг “кутаётган томошабинлар”га ўзининг “ғалаба стратегиясини” намойиш қилмоқда.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев встретился с главой Индии
© Пресс-служба президента Узбекистана.

Каримовнинг президентлигининг сўнгги йилларидан бошлаб Ўзбекистонга, давлат сифатида, бутун дунёда қизиқиш ортиб бормоқда.  Ушбу қизиқиш даражаси 2011 йилда шартли  “1”га тенг деб қабул қилсак, 2019 йилнинг январида ушбу кўрсатгич “3” ни ташкил қилди. Ушбу тренд барқарор равишда ўсиб бормоқда. Дипломатлар бундай ҳолатларга ташқи сиёсатни йўлга қўйиш учун қулай вазият деб қарашади. Бироқ бу ерда ўзига хослик мавжуд.

Масалан,  Германияда Ўзбекистонга бўлган қизиқиш фақат 2016 йилнинг октябридан бошлаб ўса бошлаган. Ҳиндистонда, эса мамлакатга бўлган қизиқиш Каримов даврида бир қанча баландроқ эди. АҚШда Ўзбекистонга бўлган қизиқиш тренди “ноаниқ” бўлсада, лекин ГФРга “ташриф арафасида - бирданига юқорилади.

Мирзиёевнинг сўнгги икки ташрифи давомида энг кучли ахборот фаоллиги Россия, Япония, Буюк Британия ва Францияда кузатилди. Айтганча, Франция ва Германияда асосий мавзу саёҳат ва виза бўлган. Қизиғи шундаки, ГФРда Ўзбекистонга бўлган умумий қизиқишдан ташқари “палов” ва бошқа гастрономик мавзуларга қизиқиш жуда тез ўсиб бормоқда. Германияда яшайдиган миллионлаб турклар ва курдлар палов пиширишни билмайдиганга ўхшайди, шекилли.

Энди йирикроқ  шахсларга ўтсак. Алишер Усмонов, Forbеs журналига кўра “2018 йилнинг одами” деб тан олинган. Журналга берган интерьюсида Усмонов Ўзбекистонни она юрти деб эълон қилди ва Мирзиёевнинг президентлик фаолиятини натижаларини қуйидагича  изоҳлади:

- Шавкат Мирзиёев ислоҳотчи, лекин Горбачёв эмас, чунки унинг аниқ режалари бор;

- У ҳақиқий ватанпарвар ва Ўзбекистон давлатининг емирилишига йўл қўймайди;

- У иқтисодда тараққиётни хоҳлайдиган шарқдаги раҳбариинг янги туридан бўлса ажаб эмас;

- Янги президент сиёсатда кескин ўзгаришлар амалга оширди ва Ўзбекистоннинг муваффақиятлари яққол кўриниб турибди – уларни бутун дунё тан олди: сиёсий маҳкумлар озод қилинди, мамлакат анча очиқроқ бўлди, сайёҳлар оқими жуда ўсди.

Германия канцлери Ангела Меркель ҳам Шавкат Мирзиёев билан бўлган расмий учрашувдаги нутқида худди шулар ҳақида гапириб ўтди.

Россиялик олигарх тизимдаги ўзгаришларни жуда аниқ изоҳлаб берди – тез орада Ўзбекистонда мулкни қайтадан тақсимлаш бошланса ажаб эмас. Россияда бу даврни эслаганда – одамларнинг ранги ўзгаради, лекин Ўзбекистонда бу жараён батартиб ўтиши керак.

Айтиш жоизки, Каримов даврида ҳам мамлакатда приватизация ўтказилган эди. Лекин у Совет давридаги Госпланга асосланган ҳолда, расмиятчилик билан ўтказилган бўлиб квазикапиталистик тизим эди. Ўзбекистон иқтисоди узоқ вақт давомида сохта кўрсаткичлар дунёсида яшаб келди.

Энди эса, аҳоли фаровонлигини оширадиган вақт келди. Бунинг учун иқтисодни рақобатбардош қилиш керак. Давлат иштирокини ҳам сақлаб қолса бўлади, лекин иқтисодни ҳаракатлантирадиган асосий куч – сармоялар бўлади ва биринчи ўринда хорижий сармоялар.  

Бу бир вақтлар қарийб мустақил бўлган Ажарияни эслатади: қашшоқ, коррупцияга ботган Батумига “ислом” орқали бардам турк капитали келади, ёмғирдан кейин ўсиб чиққан қўзиқориндек, осмонўпар бинолар, денгизга қарата қурилган меҳмонхона ва офислар қад ростлайди, миллионлаб бадавлат озарбайжонлик сайёҳлар соҳиллар ва меҳмонхоналардаги люкс хоналарни тўлдиришади, маҳаллий аҳоли оммавий равишда кабоб пишириб, “Изабелла” виносини сотишади, меҳмонхона ходими бўлиб ишлаб, давлат орттиришади. Ҳамма давлатга солиқ тўлайди.

Айтиш жоизки, Россия Мирзиёевнинг режаларига қизиқиш билан қарайди, холос ундан ортиғи эмас. Ўзбекистон – мустақил давлат, унинг ички сиёсати, жумладан иқтисодининг Москвага дахли йўқ. Бунинг ортидан диққат билан глобалистлар кузатишсин. Ўзбекистон раҳбарининг олдида  эса асосий ва йирик маблағ киритувчи, стратегик инвесторни танлаш каби муҳим масала турибди. Шундай инвестор бўлсинки, давлат мустаҳкамлансин, гуллаб-яшнасин.

Яқинда Standard Chartered банки экспертлари эълон қилган ҳисоботга кўра, яқин келажакда дунёда асосан Осиё, ва қисман, Исломий давлатлар иқтисоди кучаяди. 2030 йилга келиб Индонезия, Туркия, Миср илғор иқтисодий давлатларга айланади. Хитой, шубҳасиз дунё иқтисодий етакчилигини сақлаб қолади, лекин иккинчи ўринга ишонч билан Ҳиндистон ўтиб олади. Унинг иқтисоди, айниқса, жадаллик билан ўсади. АҚШ учинчи ўринга тушиб кетади, лекин Европа иттифоқининг (Буюк Британиясиз) бирлашган иқтисоди ҳисобга олмаган ҳолда. Европада Германия устун бўлиб, асосий ролни ўйнайди. Шундай экан, АҚШ тўртинчи ўринга тушиб кетади. Бу прогнозларга ишонмаслик мумкин, бироқ сўнгги ташрифлар манзиллардан кўриниб турибди-ки, Мирзиёев буни яхши фаҳмлайди. 2030 йилгача атига 11 йил қолди, ва Шавкат Миромонович бу йилни президент мақомида кутиб олиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Аммо Ўзбекистон учун ушбу вазиятда Европа иттифоқи (Германия), Ҳиндистон ва Хитойнинг мамлакатга таъсири тақсимланиши туфайли низолар хавфи пайдо бўлади. ЕИ ва Хитой шахмат ўйинини ўйнайди, Ҳиндистон эса АҚШ қуввати бутунлай битмагунча уларнинг чизиғини ўтказади. Буларнинг ҳаммаси, маълум даражада, дипломатик амалётида намоён бўлмоқда.

Ушбу ўйинда Вашингтон яна бир имкониятдан фойдаланади: у Ўзбекистонни Хитойга гижгижлашни бошлайди. Булар эртак эмас, илк қадам аллақачон қўйилган. Америкада ҳозир Марказий Осиё минтақасига нисбатан илмий ғоянинг энг кенг тарқалган йўналиши бу – ҳудудда синофобия (Хитойдан қўрқиш)  муаммоларини чуқур ўрганишга бағишланган. Аслида эса бундай  “ўрганиш”дан мақсад – шундай ғояларни “ўтқазиш” деб тушунилади.

Соҳа профессорлари ўзларининг бундай “ўрганиш”ларга бағишланган илмий ишларида  қирғизларнинг  “Қора сочли хитойлик келган жойга, малла соқолли рус ўз отаси бўлади” деган мақолини келтиришни яхши кўришади.

Россия эса Ўзбекистон-Хитой муносабатларини яхшилаши мумкин. Бу унинг қўлидан келади. Агар қўлидан келмаса, унда Алишер Усмонов ўзининг бизнесдаги шериги ва дўсти, замонамизнинг йирик тадбиркорларидан бири Жек Ма (Ма Юнь) орқали дўстлашишга ёрдам бериши мумкин.

Ахир, Жек ҳозир бизнесдан бир оз четга чиқиб, Хитой Коммунистик партиясига аъзо бўлди ва давлатни сиёсий мустаҳкамлаш билан фаол шуғулланмоқда.

Асосий мавзулар