12:48 26 Июн 2019
Эфир
  • RUB135.34
  • EUR9731.96
  • USD8562.34
Вывод ограниченного контингента советских войск из Афганистана

Ўзбекистонлик оддий аскар Азимов Афғонистоннинг битмас жароҳати ҳақида

© Sputnik / В. Киселев
Аналитика
Ҳавола олиш
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (35)
137511

1989 йил 15 февралда совет қўшинлари Афғонистонни тарк этган

ТОШКЕНТ, 14 фев - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Афғонистонга жалб қилинган ўзбекистонликлар сони 65 минг нафарни ташкил этади. Жангчиларнинг 1520 нафари ҳалок бўлган, 2,5 мингга яқини оғир тан жароҳатларини олганлар.

Афғонистонда хизмат қилган ва ҳатто, асир тушишига оз қолган ўзбекистонлик Дилмурат Азимов ўша йиллар ҳақидаги хотираларини Спутник мухбирига гапириб берди.

Уруш бўлмаса бу ерда бир кун ҳам қолмас эдик - Қобулдаги ўзбек оиласи

- Айтингчи, Афғонистонга қандай ва қачон бориб қолгансиз?

- Ўшанда 1988 йил май ойида Самарқандда ҳарбий хизматни ўтаётган эдим. Ҳарбий частьда спортсмен гавдага эга йигитларни Афғонистонга хизмат қилишга чақиришган. Айтишларича, ҳарбий хизматчилар орасида мусулмонлар батальонини йиғиш керак бўлган ва бунга асосан туркман, тожик, ўзбек йигитларини жалб қилишган. Бизнинг ҳарбий қисмдан 10 киши танлаб олинган, шулар орасида мен ҳам бор эдим. Афғонистонда хизмат қилганлар орасида ҳарбий қисмдан ҳам вакиллар бўлса "бу бизнинг фахримиз бўлади", дейилган. Ўша вақтда Афғонистонда хизмат қилиб келишга кетган ва қайтганлар ҳақида кўп эшитар эдим. Нимаики бўлса, пешонамдан кўраман, дея қолишга ҳаракат ҳам қилмаганман.

Биз оилада беш нафар фарзанд, отам вафот этган эди. Онамларга қўнғироқ қилиб "Онажон, мен Афғонистонга кетаяпман", дея айтганимда онам жим бўлиб қолганлар. Кўз ёш тўкаётганларини ҳис қилганман. "Менга ишонсангиз, бас. Опа-укаларимни асраб-авайланг", дея олганман, холос.

- Афғонистонга борганингизда, қандай вазифани бажаргансиз?

- Аввалига ҳарбий ҳаво кучларини ёқилғи билан таъминлаш ишларини бажарар эдим. У ерда чаққон ҳаракатларимни кўриб, мени Ҳарбий Ҳаво кучларининг ёнғин хавфсизлиги командасига олишган. Кечаси билан нарядда турар эдик, самолётлар учганида ёки қўнганида хавфсизлигини таъминлардик. 1988 йил охири эди. Кунларнинг бирида ёнаётган ҳолатда келиб қўнган самолётни ўчираётганимизда, керосин баки портлаган ва мен жароҳатланганман. 1989 йил феврал ўрталарида барибир чиқамиз, деган фикрда мени уйга юборишмаган, ҳарбий госпиталда даволанганман. 1989 йил бошида электр станцияга ишлашни бошладим. Ўша вақтда электр станцияни Афғонистоннинг демократларига топширган эдик. Станцияга раҳбарлик қилаётган афғонистонлик демократ, мени "шу ерда қол, уйланасан, тинчлик бўлганида уйингга ҳам бориб келишинг мумкин", деб Афғонистонда қолишга ундаган. Йўқ, деганимдан сўнг бир гуруҳ бўлиб, мен билан яна тўрт ҳарбийга ҳамла қилиб, бизни машинага ортишган ва қандайдир ангарга олиб бориб, қамаб қўйганлар. Эшикни тирқишидан бақирганман. Хусниддин исмли тошкентлик ўртоғим туфайли биз омон қолиб, ҳарбий қисмга қайтишга муваффақ бўлганмиз.

- Ватанга қайтгач, ҳаётда ўз ўрнингизни топиш масаласи қандай кечди?

- Армияга боргунга қадар ер ўлчовчилик соҳасида ўқир эдим. Афғонистонда хизматдан қайтгач, биз (афғон дангчилари, таҳр.) учун исталган олийгоҳлар эшиклари очиқ эди. Юридика соҳасини танладим, аммо ҳарбий хизмат соғлиғимга ўз таъсирини кўрсатган экан, китоб ўқисам, ёки лекциялар давомида бошимда қаттиқ оғриқ турар эди, шу боис ўқишни ташлашга мажбур бўлганман. Кейин ошпазлик билан шуғулландим.

- Ҳаётингизни Афғонистон билан боғлаганингиздан афсусланмайсизми?

- Ҳеч қачон. Ватан хизматида бўлиш ҳар бир марднинг муқаддас бурчи, деб биламан.

Генерал Аушев Ўзбекистон амалдорларидан нимани сўради?

Гарчи ўзи бу ҳақда гапиришни хушламаса-да, интервью давомида билиб олганимиз: бугунги кунда Дилмурат Азимовга ўпка касаллиги ташхиси қўйилган. Афғон ветерани оила бошлиғи сифатида ҳатто энг сўнгги умиди - ошпазлик касби билан шуғулланишдан ҳам маҳрум бўлган. Ҳозирги кунда Азимов (юқумли касаллик ташувчиси сифатида) ўз оиласидан айро яшашга мажбур. Байналминал жангчи алоҳида бошпанаси йўқлиги боис, ҳозирги кунда вақтинчалик қариндошининг уйида яшаб турибди. Мутасадди ташкилотларга 10 йилдан бери қилаётган мурожаати эса жавобсиз қолмоқда.

Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (35)

Асосий мавзулар