Марказий Осиё давлатларида нечта Бош вазир алмашган?

© Sputnik / Дмитрий АстаховМужчина закрывает портфель
Мужчина закрывает портфель - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда яқинда янги ҳукумат раҳбари тайинланди. Sputnik мустақилликка эришгач Марказий Осиё давлатларида бош вазирлар сони қанча бўлганини ва улардан қайсилари ўз лавозимларида кўпроқ ушланиб турганини аниқлашга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Куни кеча, 25 феврал куни Қозоғистонда янги ҳукумат раҳбари этиб Аскар Мамин тайинланди.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Юлдузлар ва сиёсатчилар 10 йил олдин қандай кўринишга эга эдилар

Очиқ маълумотларга кўра, у Қозоғистоннинг ўн биринчи бош вазиридир. Лекин Карим Масимов икки марта ҳукумат раҳбари вазифасини бажарган. Шу тариқа, Мамин қўшни мамлакатда ҳукумат раҳбарлигига тайинланган ўнинчи шахсдир.

Қозоғистонда яқинда янги ҳукумат раҳбари тайинланди. Sputnik Қирғизистон мустақилликка эга бўлгач, Марказий Осиё давлатларида бош вазирлар сони қанча бўлганини ва улардан қайсилари ўз лавозимларида кўпроқ "ушланиб турганликларини" аниқлашга қарор қилди.

Қозоғистон

Юқорида таъкидлангани каби, Қозоғистон Республикасида жами 10 нафар бош вазирлар бўлган. Улар орасида рекордсмени Карим Масимов бўлиб, у икки маротаба ҳукумат раҳбарлигига тайинланган ва бу лавозимда жами 7 йилдан зиёд ишлаган.

Назарбоев ҳукуматни нега истеъфога чиқарди>>>

Қирғизистон

Қирғизистон мустақилликка эришгач, бу мамлакатда ўттиздан ортиқ бош вазирлар алмашган, деган фикр кенг тарқалган. Аммо ҳақиқатда уларнинг сони камроқдир: Вақтинчалик Ҳукуматни бошқарган Роза Отунбаевани ҳисобга олган ҳолда, Мухаммадкалий Абилғозиев 23-бош вазир этиб тайинланган.

Архивное фото президента России Бориса Ельцина и президента Кыргызстана Аскара Акаева во время приезда делегации из РСФСР с официальным визитом в Кыргызстан - Sputnik Ўзбекистон
Акаевнинг "бошида ўйнаган" Ельциннинг қошиқлари - Феликс Кулов ҳикоя қилади

Қурмонбек Боқиев ва Алмазбек Атамбаевлар икки мартадан ҳукумат раҳбари бўлганликлари ҳисобга олинса, Қирғизистонда собиқ бош вазирлар сони 20 нафарни ташкил этиши ойдинлашади. Бош вазирликда рекорд натижа Апас Джумагуловга тегишли у бу лавозимда 4 йилдан ортиқ ишлаган (1993 й декабр ойидан—1998 й мартгача). Бош вазирларнинг тўрт нафари — Боқиев, Отунбаева, Атамбаев ва Жээнбековлар — кейинчалик президент бўлишган.

Тожикистон

Ҳозирги ҳукумат раҳбари Коҳир Расулзода ҳисоб бўйича саккизинчи бош вазирдир, у 2013 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Рекорд натижани эса Оқил Оқилов қайд этган, у ҳукумат раҳбари вазифасини 14 йил давомида бажарган — 1999-йил декабрдан 2013 йил ноябр ойигача.

Туркманистон

Туркманистонда эса биттагина бош вазир бўлган — Хон Ахмедов. У 1991-октябрдан 1992-й май ойигача фаолият юритган. Конституцияга киритилган ўзгартишдан сўнг бош вазир лавозими бекор қилинган ва эндиликда вазирлар маҳкамасига президентнинг ўзи раҳбарлик қилиб келади. Мустақиллик йилларида Туркманистонда икки президент бўлган. 2007 йили Сапармурод Ниёзовни ҳозирги давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳаммедов эгаллаган.

Давлат раҳбарлари қандай қасамёд қиладилар? >>>

Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳукумат раҳбари Абдулла Арипов — мустақилликка эришилгандан буён бешинчи бош вазирдир. У 2016 йил декабр — Шавкат Мирзиёев президент этиб сайланган муддатдан бошлаб фаолият юритиб келади. Рекорд натижа Мирзиёев томонидан қайд этилган - Ўзбекистон етакчиси 13 йил давомида Ҳукуматга раҳбарлик қилган. (2003 декабрдан - 2016 декабргача). Айтганча, Ислом Каримов ҳам 1992 йилга қадар бир вақтнинг ўзида ҳам президент ҳам бош вазир бўлган.

Янгиликлар лентаси
0