20:11 21 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50

Тошкентлик "бомжлар": бошпанасиз шахслар пойтахтда қандай ҳаёт кечирмоқда?

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Аналитика
Ҳавола олиш
Дилшода Раҳматова
160140

Расмий маълумотларга кўра, ўтган йил июнь ойидан бошланган махсус тадбирлардан сўнг Тошкентдаги реабилитация марказига олиб келинган бошпанасиз шахслар сони 3590 нафарни ташкил қилган. Шулардан 2135 нафари қариндошлари томонидан олиб кетилган

ТОШКЕНТ, 2 фев - Sputnik. Ўзбекистонда Совет иттифоқи даврида бошпанасизлар учун приютлар мавжуд бўлган, мустақиллик йилларида эса "бомжлар" бошпанасидан бошқа мақсадлар йўлида фойдаланилган. 25 йиллик давр мобайнида мамлакатда расман "бомжлар" мавжуд бўлмаган, одамлар чайлаларда, ертўлаларда ва ҳатто кўчаларда яшаб, кун кечиришган, уларнинг аксарияти қаҳратон қиш кунларида кўчаларда ўлиб кетган.

Sputnik Ўзбекистон мухбири ҳозирча Республикада ягона бўлган Тошкентдаги бошпанасиз шахслар учун реабилитация марказида бўлиб, у ердан махсус репортаж тайёрлади.

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Реабилитационный центр при ГУВД "Мехр-саховат", для лиц без определенного места жительства, был открыт в июне прошлого года.

2018 йил апрел ойи охирида "ички ишлар органларига қарашли бошпанасиз кимсаларни реабилитация қилиш марказларини тасдиқлаш тўғрисидаги" низом қабул қилинган, ёз ойининг бошида Тошкент ИИББ қошида, бевосита ИИББ раҳбарияти ташаббуси билан реалибилитация маркази ташкил қилинган. Ўша пайтдан эътиборан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистон пойтахтида 3590 нафар бошпанасиз шахс аниқланган.

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Сотрудник ГУВД помогает больному реабилитационного центра.

Тошкент ИИББ қошидаги реабилитация маркази раҳбари подполковник Баҳодир Душаевнинг сўзларига кўра, "Меҳр-саховат уйи"деб номланувчи ушбу марказга шу кунгача нафақат бошпанасиз, балки турли ижтимоий оғир вазиятда қолган шахслар ҳам мурожаат қилиб келиб келишмоқда. Мурожаат қилганлар, ихтиёрий равишда марказда яшаб қолади.

Бундай шахслар кийим-кечак, озиқ-овқат, зарурат бўлса доривор препаратлар билан таъминланади.

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Лица без определенного места жительства проходят медицинское обследование

Марказга мурожаат қилганлар, биринчи навбатда тиббий кўрикдан ўтказилади. Бу ишлар кейинчалик ҳам давом эттирилади, албатта. "Агар марказга келган шахсда қандайдир касаллик аниқланса, биз унга даволаниб чиқиши учун ёрдамлашамиз. Йўлланма ёрдамида Тошкент шаҳри бўйича шифохоналарга жойлаймиз", - дейди Душаев ва пойтахтдаги бир нечта касалхоналарда бошпанасиз кимсаларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун махсус палаталар жиҳозланганини қўшимча қилади. 

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Лица без определенного места жительства проходят медицинское обследование в реабилитационном центре

Таъкидланишича, бошпанасизлар орасида нафақат тошкентликлар, балки вилоятдан келган фуқаролар ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

"Бугунги кунда марказда жами 122 нафар фуқаро истиқомат қилади. Улар орасида Ўзбекистоннинг турли регионларидан бўлган фуқаролар бор. Масалан, Фарғона, Андижон, Самарқанд ва бошқа вилоятлардан келганлари ҳам бор. Уларнинг барчаси Тошкентда зарурат туфайли келишган ва қайсидир сабаб туфайли, кўчада қолишган", - деб ҳикоя қилади подполковник Душаев.

  • Среди "столичных" бездомных очень много представителей других регионов, все они пришли по каким-то нуждам и остались на улице
    © Sputnik / Дильшода Рахматова.
  • Зона отдыха в центре реабилитации: женская комната.
    © Sputnik / Дильшода Рахматова.
  • Жительница центра реабилитации
    © Sputnik / Дильшода Рахматова.
  • Жительница центра реабилитации
    © Sputnik / Дильшода Рахматова.
  • Душевая комната
    © Sputnik / Дильшода Рахматова.
  • Женская зона в центре реабилитации
    © Sputnik / Дильшода Рахматова.
  • Обувь в женской зоне центра реабилитации
    © Sputnik / Дильшода Рахматова.
1 / 7
© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Среди "столичных" бездомных очень много представителей других регионов, все они пришли по каким-то нуждам и остались на улице

Қоидага кўра, бошпанасизларнинг аксариятида ҳеч қандай ҳужжат бўлмайди. Шу боис, марказга мурожаат қилган бундай шахслар нафақат кийим-кечак ва озиқ-овқат билан таъминланади, балки уларга ҳужжатларини тиклашларида ҳам ёрдам кўрсатилади.

Бундан ташқари, "Меҳр-саховат уйи" яшовчиларига ишга жойлашиш имконияти ҳам тақдим этилган. Марказ раҳбари подполковник Душаев бошпанасизлар учун ташкил этилган макон бўйлаб экскурсия ўтказди. Айтиш жоизки, манзил территорияси жуда катта бўлиб, атроф кўкаламзорлаштирилган, кимдир дарвоза олдини супураётган бўлса, яна кимдир очиқ ҳавода сайр қилиб юрибди. Шийпончада шунчаки суҳбат қуриб ўтирган бир нечта кишига кўзим тушди. Улар сизу-биз кўришга ўрганиб қолган арча тагида маст ҳолатда ўзини билмай ухлаб ётган иркит "бомж"ларга ўхшамайди.

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Репортаж из Ташкентского центра размещения лиц без определенного места жительства

Ҳаммасининг эгнида тоза кийимлар, менга қизиқсинаб қараб қўйишади.

"Ҳа, бизнинг яшовчиларимиз жуда тозатабаатли. Ҳали ичкарини томоша қилсангиз, гувоҳи бўласиз. Улар ҳатто бир-бирига танбеҳ беришади. Тартибсизликни ёқтиришмайди", - дейди саволимга жавобан Душаев.

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Центр реабилитации: мужская зона

Саховат уйи икки блокка бўлинган: эркаклар ва аёллар дам олиш хоналари. Шунингдек, яшовчилар учун (эркак ва аёллар учун алоҳида) чўмилиш хоналари, ошхона ва ҳатто мўъжазгина кутубхона ҳам бор. Марказ яшовчилари қўлда кир ювмайди, саховатли кишилар томонидан уларга кир ювиш машинаси совға қилинган.

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Жители приюта для бездомных в Ташкенте.

Реабилитация марказида истиқомат қилувчи фуқароларнинг ўртача ёши 50-55 ёшни ташкил этади. Аммо орасида 75-80 ёшлилари ва ҳатто 25 яшари ҳам бор.

Душаевнинг айтишича, Тошкент шаҳрида аниқланган 3590 нафар бошпанасиз кишилардан 121 нафари иш билан таъминланган. 276 таси шифохоналарга ётқизилган. 333 нафарига биометрик паспорт расмийлаштириб берилган. 2135 нафари шахси аниқланиб, қариндошлари томонидан олиб кетилган.

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Жители приюта возвращаются с работы

Жами 121 нафар бошпанасиз фуқаролар иш билан таъминланган. "Меҳр-саховат" ва "Эковоголд" фирмалари томонидан улар ободонлаштириш ишларига жалб қилинган. Шунингдек, ўз касбига кўра, қурувчилик ишларига жалб қилинганлари ҳам бор.

Саховат уйида яшайдиган фуқароларнинг 65 нафари Оҳангарондаги махсус объектда чиқиндиларни саралаш билан шуғулланадилар. Бу ишчиларнинг ҳар биттасига ҳам кунлик ҳам ойлик иш ҳақи тўланади.

Марказ яшовчиларига шунингдек ҳомийлар томонидан озиқ-овқатлар, дори-дармонлар олиб келиниб туради.

"Ҳомийларимиз ҳафтасига 2 маротаба келиб ошлар тайёрлаб туришади. Булар: Церковь Вера, "Меҳр-саховат" фирмаси, Церковь Мать Тереза, Православ черкови, Христианлар уюшмаси, Шодиев жамғармаси", - дея ҳомийларни санаб ўтади марказ раҳбари. 

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Досуг жителей приюта "мехр-саховат"

Меҳр-саховат уйи яшовчиларининг қандай қилиб бу даргоҳга келиб қолганликлари тарихи жуда қизиқ. Марказ раҳбарининг айтишича, бу қисмат фақатгина ичкиликка муккасидан кетган иродасиз кимсаларни таъқиб қилади дейиш ножоиз. Қолаверса, ночорлик кўчасига кириб қолганларнинг ҳаммаси ҳам "мени пешанамга шу тақдир ёзилган экан", дея таслим бўлавермайдилар.

"Ички ишлар органлари томонидан олиб келинган бир эркак бизнинг ёрдамимиз билан ишга жойлашиб, собиқ оиласи билан алоқани тиклай олди. Ваҳоланки бир вақтлар оиладаги жанжал пичоқбозликкача олиб борган. Аммо эркак ишга киргач, маош ола бошлади ва ҳатто ўз фарзандларига алимент тўлай бошлади. Аста-секин уйидагилари уни кечиришди ва ўғли отасини бу ердан олиб кетди", - дея ҳикоя қилади Душаев.

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Марказ яшовчиларидан бири - Фарид, олий маълумотли. Низомий университетининг рус филологияси факультетини тамомлаган.

30 ёшли Фарид эса - олий маълумотли, Низомий институтининг рус филологияси факультетини тамомлаган. 

"Ота-онам ёшлигимда ўтиб кетишган. Холамнинг уйида эгизак акам билан катта бўлганмиз. Улғайгач, ишлаб, пул топиб, уй олдик. Мен Низомийни тамомлаб, Қозоғистонга ишга кетганимда акам уйни сотиб юборган", - дейди Фарид ўзининг бошпанасиз шахслар учун марказга келиб қолгани тарихини сўзлар экан.

Айтишига қараганда, чет элдан қайтиб келганида на акаси, на ҳужжатларини топа олган. Ҳозиргача қондошининг қаердалигини билмайди. Ҳозирда ИИББ унга ҳужжатларини тиклашда ёрдам бермоқда. Аммо у вақтни беҳуда сарфлашни истамайди: Оҳангарондаги махсус объектда (чиқиндиларни саралаш ишларида) меҳнат қилиб, пул топмоқда. Ёруғ кунлар келишига ишонч билан яшайди, марказ ташкилотчиларидан эса ўзини деярли кўчада яшашдан қутқариб, яна бир марта имкон берганликлари учун чексиз миннатдор.

Фарид, суҳбат давомида уйни сотиб қочиб кетган акасидан ҳам миннатдорлигини айтиб ўтади. "Нега?", деган саволимга, "Бу ҳолат мени чиниқтирди, иродали қилди, тобландим", дейди.

Асосий мавзулар