16:00 20 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74

Россияликларнинг учдан бир қисми Назарбоев ёши туфайли истеъфо берган, деб ҳисоблайди

© Sputnik / Алексей Никольский
Аналитика
Ҳавола олиш
Нурсултон Назарбоев ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди (21)
189 0 0

Назарбоевнинг истеъфоси ҳақидаги янгиликни россияликларнинг тенг ярми (50%) бефарқлик билан қабул қилган. Сўровда қатнашганларнинг тўртдан бир қисми (25%) Назарбоев истеъфоси ёмон хабар бўлганини айтишган, 19% респондентлар эса, аксинча, яхши бўлди, деб фикр билдирган.

ТОШКЕНТ, 28 мар - Sputnik. Россияликларнинг деярли учдан бир қисми (31%) Нурсултон Назарбоев Қозоғистон президенти лавозимини ёши туфайли тарк этди, деб ҳисоблайди. ВЦИОМ сўрови шу ҳақда далолат бермоқда.

Назарбоев ўз истеъфоси ҳақида 20 март куни эълон қилган эди. Шундан сўнг мамлакат президенти ваколатларини бажариш шу пайтга қадар мамлакат парламенти сенати (юқори палатаси)га раислик қилиб келган Касим-Жомарт Токаевга ўтди.

Токаев президентлик қасамёдини қабул қилди. Президент ваколатлари муддати 2020 йилда якунланади.

Тадқиқотларга кўра, россияликларнинг 45%и Назарбоевнинг истеъфоси ҳақида нимадир эшитишганини, 41%и бу воқеадан яхши хабардор эканликларини айтишган. 14 фоиз россияликлар эса бу ҳақда энди эшитиб турганликларини билдирганлар.

Қозоғистон президенти истеъфоси сабаби ҳақидаги саволга респондентларнинг 38%и жавоб беришга қийналган. 31%и эса 78 яшар Назарбоев ёши туфайли бу лавозимни тарк этгани ҳақида фикр билдиришган. Яна 13 % респондент бунга Назарбоевнинг толиққани сабаб бўлганини айтган. Сўровда қатнашганларнинг 11 %и Назарбоев бетоблиги туфайли шундай қарор қабул қилган, деб тахмин қилган бўлса, 10%и, Қозоғистон президенти ёшларга йўл бўшатишни хоҳлаган, деб айтган.

Назарбоевнинг истеъфоси ҳақидаги янгиликни россияликларнинг тенг ярми (50%) бефарқлик билан қабул қилган. Сўровда қатнашганларнинг тўртдан бир қисми (25%) Назарбоев истеъфоси ёмон хабар бўлганини айтишган, 19% респондентлар эса, аксинча, яхши бўлди, деб фикр билдирган.

Жамоатчилик фикрини ўрганиш Умумжаҳон Россия маркази - "ВЦИОМ-Спутник" сўрови 2019 йил 26 март куни ўтказилди. Сўровда 18 ёшдан кичик бўлмаган барча россияликлар иштирок этди.

 

Мавзу:
Нурсултон Назарбоев ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди (21)

Асосий мавзулар