Дроздов: Ўзбекистонда ватандошларимиз қандай яшаётганини ўз кўзимиз билан кўрдик

© Sputnik / Дильшода РахматоваМихаил Дроздов, Председатель Всемирного координационного совета российских соотечественников
Михаил Дроздов, Председатель Всемирного координационного совета российских соотечественников - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бутунжаҳон россиялик ватандошлар мувофиқлаштириш кенгаши раиси Михаил Дроздов Тошкентда ўтказилган минтақавий анжуман ҳақида таассуротлари билан бўлишди ва Кенгашнинг яқин келажакдаги режалари билан бўлишди

Ўзбекистон пойтахтида россиялик ватандошлар минтақавий анжмуни ўтказилди. Тадбир санаси республикадаги Рус маданий маркази юбилей санасига тўғри келди. Делегатлар собиқ иттифоқ республикаларидаги кун тартибида турган муаммоларни муҳокама қилибгина қолмай, балки Ўзбекистондаги ватандошлар ҳаёти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Владимир Тюрденев - Sputnik Ўзбекистон
Россия элчиси Ўзбекистондаги Рус маданий марказини юбилей сана билан қутлади

"Тошкентда навбатдаги анжуманга тўпланганимиздан заррача афсусланмадик. Бу мавзуга Россия элчихонаси ва маҳаллий ҳукумат қай даражада эътибор қаратаётганини кўриб турибмиз. Ватандошларимизга тааллуқли барча масалаларни муҳокама қилибгина қолмай, уларнинг ҳаёт тарзи билан ҳам яқиндан танишдик. Эртага регионлар бўйлаб сафарларга чиқамиз ва бу бизга жойларда ҳолат қандай эканлигини билишга имкон яратади", — деб таъкидлади Дроздов.

Бутунжаҳон россиялик ватандошлар мувофиқлаштириш кенгаши раисининг тўлиқ изоҳини Sputnik Ўзбекистон радио подкастида тингланг.

Янгиликлар лентаси
0