13:41 22 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Андрей Кошкин

Кошкин: Ўзбекистон, Туркия ва Покистон машғулотлари – афғон таҳдидига жавоб

Sputnik
Аналитика
Ҳавола олиш
301 0 0

Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг сиёсатшунослик ва жамиятшунослик кафедраси мудири, Ҳарбий сиёсатчилар уюшмаси эксперти, захирадаги полковник Андрей Кошкин Тошкентнинг минтақадаги мамлакатлар билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтираётгани мантиқан ва ўз вақтида қилинаётган ҳамкорлик деб ҳисоблайди.

Экспертнинг фикрига кўра, режалаштирилган машғулотлар сўнгги йилларда Ўзбекистон томонидан танлаган бошқа мамлакатларнинг ҳарбийлари ва махсус бўлинмалари билан ҳар томонлама ҳамкорлик тактикасига мос келади.

“Ўзбекистон Россиянинг махсус бўлинмалари билан аллақачон машғулотлар ўтказди, ўтган йили қозоғистонлик ҳамкасблар билан ҳамда Тожикистон ҳарбийлари билан кенг кўламдаги махсус операциялар машғулотлари бўлганди. Эндиликда Туркия ва Покистон билан. Бир ҳисобда, бу каби яқин ҳамкорлик зарурияти Афғонистондаги мураккаб ҳолат ва бу давлат ҳудудидан жангари ва террорчиларни кириб келиш таҳдиди билан юзага келган”, - дея таъкидлади Кошкин.

Ўзбекистон, Покистон, Туркия ҳарбийлари машғулотларга тайёр – фото

Унинг сўзларига кўра, минтақанинг турли мамлакатлари хавфсизлик соҳасида қанча фаолроқ ҳамкорлик қилиб, тажриба алмашса, минтақадаги вазият шунча барқарорлашади.

Ўзбекистон, Покистон, Туркия ҳарбийларининг илк машғулотлари бошланди

Экспертнинг тўлиқ изоҳини Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тинглашингиз мумкин.

Асосий мавзулар