18:20 24 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74
Руслан Гереев Руководитель Центра исламских исследований Северного Кавказа

Гереев: Афғонистон наркотрафиги Россия ва МДҲ мамлакатлари учун хавф туғдиради

© Лезги газет
Аналитика
Ҳавола олиш
104 0 0

Шимолий Кавказ Ислом тадқиқотлари маркази директори Руслан Гереев Афғонистондан келаётган наркотрафикни қандай тўхтатиш мумкинлиги ҳақида сўз юритди.

Россия думаси раиси Вячеслав Володин Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Парламент ассамблеяси иштирокчиларини Афғонистондан келаётган наркотрафикни тўхтатиш учун қонун ишлаб чиқаришга чақирди.

Гереевнинг маълум қилишича, афғон гиёҳванд моддалари АҚШ учун хавф туғдирмайди, айнан шунинг учун Америка ҳукумати сусткашлик қилмоқда. Бироқ Россия ва МДҲ мамлакатлари учун афғон гиёҳванд моддалари ҳақиқий хавфни келтириб чиқармоқда.

Унинг фикрига кўра, Афғонистон ҳудудида наркотрафикка қарши курашишда ҳақиқатдан ҳам фойда келтириши мумкин бўлган ҳамкорликнинг янги шаклларини, янги коалиция ташкилотларини ва бошқа уюшмаларни барпо қилиш вақти келган.

“КХШТ ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари томонидан туртки лозим”, - деди Гереев Sputnik Тожикистон радио эфири чоғида.

Шунингдек, мутахассис Афғонистон чегарасидаги ҳарбийларнинг бўлиши беҳуда деб ҳисоблайди. Чунки ҳарбийларнинг вазифаси бошқа, наркотрафикка қарши эса муайян чораларни қўллаб, курашиш лозим.

Ёшлар ўртасида гиёҳванд моддаларининг нақадар зарарли эканлиги ҳақида ташвиқот ишларини олиб бориш жуда муҳим, дея қўшимча қилди Руслан Гереев.

Асосий мавзулар