Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда нима тўсқинлик қилмоқда – эксперт изоҳи

Oбуна бўлиш
Россия Коррупцияга қарши курашиш миллий қўмитаси раиси Кирилл Кабанов Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда тўсқинлик қилаётган омилларни санаб ўтди.

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси”да фармонни имзолади. Фармон билан коррупцияга қарши курашиш давлат дастури, коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланди. Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг биринчи даражадаги муҳим вазифаси тегишли соҳада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларни таг-томири билан йўқотиш ҳисобланади. Шунингдек, фармонга асосан 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб, ёшларга коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим бериш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, татбиқ этилади. 

Бундан ташқари, муайян тоифадаги давлат хизматчиларининг мулки ва даромадларини декларация қилиш тизими босқичма-босқич жорий этилади

Россиялик эксперт сўзларига қараганда, Ўзбекистон энг юқори расмий даражада ушбу иллатни таг-томири билан йўқотишга фаол киришди.

“Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши курашишга бўлган мақсадларини фақат олқишлаш мумкин, лекин кўпгина омиллар ҳозирча реал натижаларга тўсқинлик қилмоқда. Бундай мамлакатлар учун анъанавий ошна-оғайнигарчилик моделидан дарҳол замонавий ёндашувга ўтиш жуда қийин. Аслини олганда, мамлакатда биз 2000-йиллар бошида Россияда кузатган жараёнлар ривожланмоқда: суд ва маъмурий тизимдаги ислоҳотлар, мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги ва ҳоказолар. Қозоғистон бу соҳада яхши натижаларга эришди. Шундай қилиб, Ўзбекистон қўшни давлатлар тажрибасини қўллаган ҳолда бой берилганларни қайтариб олиши осонроқ бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас”, - дейди Sputnik᾽ка берган интерьюсида Кабанов.

Унинг сўзларига кўра, ривожланаётган давлатлар аллақачон коррупция миллий хавфсизликка бевосита таҳдид солишини англаб етишган, шунинг учун бу иллатга қарши курашиш глобал савдо ва бошқа лойиҳаларда иштирок этаётган давлатларнинг умумий вазифасидир.

Ёшлар ўртасида коррупцияга қарши иш олиб боришга тўхталадиган бўлсак, Кабанов бу ғояни қўллаб-қувватлади. Ёш авлод онгига бу иллатнинг нақадар зарарли эканлиги сингдиргандан сўнг коррупцияга янада самарали қарши курашиш мумкин бўлади.

Экспертнинг тўлиқ изоҳини Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тинглашингиз мумкин.

Кабанов объяснил, что мешает Узбекистану в борьбе с коррупцией
Янгиликлар лентаси
0