Минус 7 кило – қандай қилиб бир ярим ойда озиш мумкин

© Sputnik / Сергей ГунеевМужчина с голым торсом.
Мужчина с голым торсом. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Sputnik колумнисти Бакит Толканов "қорин йўқотиш" жангида қандай хатоликка йўл қўйди? Неча килога озди? Бу саволларга жавобни – унинг материалида олишингиз мумкин.

Колумнист Бакит Толканов шахсий озиш тажрибаси билан ўртоқлашди.

Олимлар организм нима сабабдан қаришга қарши курашни тўхтатишини аниқлашди

Йигирма еттинчи апрель куни озиш бўйича шахсий тажрибамни бошладим. Лойиҳа муддати – икки ой. Нонуштага бўтқа, шунингдек, мева-сабзавотлар ва сут маҳсулотларини тановвул қиламан. Тушликка товуқ, балиқ, гарнирига сабзавотлар ёки шўрва истеъмол қиламан.

Баъзан ўзимни ҳуқуқ-тартибот органлари назоратида бўлган коррупционердек ҳис қиламан. Фақат орган ходимлари ролида  дўстларим, танишларим, баъзан ҳатто нотаниш одамлар бўлади.

Кунлардан бир куни бир кафеда дўстларимдан бири ҳазил тариқасида каминага газланган ичимлик таклиф этди. Шунда, қўшни столда ўтирган ва сал олдин парҳезим ҳақида эшитган бир неча киши қандай жавоб қайтаришимни катта қизиқиш билан кузатиб тургани гувоҳи бўлдим.

Менинг "ундан кўра минерал сув ичганим яхши" деган жавобимни эшитишгач, уларнинг ҳаммаси бош бармоқларини тепага кўтариб, мени қўллаб-қувватлашди ва пиво ичишда давом этишди.  

Бир ҳафта олдин эса менда cheat meal, бошқача қилиб айтганда парҳезни режали бузиш содир бўлди. Бу озаётган кишиларга оддий маҳсулотлардан чарчаб, "синиб қолмаслик", модда алмашинувини тезлаштириш учун керак. Одатда ҳафтада бир марта cheat meal қилса бўлади.  

Врач измеряет диаметр живота, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Қандай қилиб қоринни йўқотса бўлади: олимлар энг самарали усулни аниқлади

Шу куни мен бир дона чучук (қозоқча шужук, турк халқларда анъанавий гўштдан тайёрланадиган таом) истеъмол қилдим. Бўлак жуда кичкина бўлсада, дўстларим эътирози анча катта эди. Айримлар мени "синди" деса, бошқалари ҳазил аралаш "ҳайрият, энди базм дастурхонида асабга тегувчи омил эмассан", деди. Шунда уларга cheat meal нима учун кераклиги ҳақида тушунтиришимга тўғри келди.

Зарарли овқатдан узоқлашдим

Мен учун энди попкорнсиз кино, зарарли овқат ва алкогол ичимликларисиз базмлар одатий ҳолга айланган эди. Ёғли ва қовурилган таомлар ҳақидаги хотиралар ҳеч ҳам иштаҳамни қитиқламасди. Лекин баъзан кечалари ўзимни гўё бутун бошли қўйни паққос туширишга тайёрдек ҳис қилардим. Бундай ҳолатлар учун доим кефир ва олма ғамлаб қўйман – қўзи ҳам омон қолади.

Албатта, бирорта зарарли овқат ейиш истаги пайдо бўлади, бироқ бир-икки қошиқдан сўнг қизиқиш албатта сўнарди.  

Бу нимани англатади? Муаммо аввало – инсон организми эҳтиёжларидамас, балки бошда ва кўп йиллик одатларда.

Вазн нима бўлди?

Ҳар қандай озаётган одам "плато таъсири" ҳақида билади. Бунда гарчи овқатланиш одатдагидек бўлиб, жисмоний ҳаракатлар кўпайгани билан вазн пасайишдан тўхтайди. Бунинг оддий сири – организм овқатланиш ва машқларга кўникиб қолади. Анъанавий хатолар – рационингизни бир дона олма ва карам баргига тушириб, жисмоний зўриқишни кучайтириш (Шварценеггер ҳам йиғлаворарди).

Планета Земля. Вид из космоса - Sputnik Ўзбекистон
Инсоният нимадан нобуд бўлиши мумкин – олимлар асосий 4 та таҳдидни маълум қилишди

Аслини олганда "режимни давом эттириш керак", бу ерда cheat meal нинг роли катта: эслатаман, у моддалар алмашинувига ёрдам беради. "Плато" менда ҳам бўлди – икки ҳафта давомида вазним 70-71 килодан тушмади ва фақат кейинчалик камайишни бошлади.

Бугун эрталаб тарози 68,9 килограммни кўрсатди. Агар 27 апрелда 78,5 кило бўлган бўлсам (кийим икки кило), мен 7-7,5 килограмм вазн ташлаган эдим. Нега рақамлар тахминий? Чунки биринчи тарози кўчаники эди. Мен яна неча кило озишни истайман? Менда маълум бир чегарага етиш мақсади йўқ, асосийси қорин йўқотиш, ҳозирги вазним эса меёърида, деб биламан.     

Яна бир яхши янгилик – пресс мушаклари ортида жойлашган ёғларнинг камайгани. Унинг меъёридан ортиқ бўлиши ички органларга ёмон таъсир кўрсатади ва у қорин чиқиб қолишининг сабаблардан бири ҳисобланади. “Ақлли” тарози сотиб олганимдан бери (уч ҳафта) висцерал ёғ даражаси нормал ҳолатга келди. Лекин бўшашиш керак эмас.

Спорт билан шуғулланиш

Маълум бўлишича, мен машқларни умуман нотўғри бажарган эканман: "отжимание"ни қўлларни катта очган ҳолда бажарганман. Ўтириш машқида эса тиззалар "олдинга" чиққан ҳолда бажарганман, пресс машқини бажарганда асосий оғирлик орқа мушакларга берилган. Буни курс охирига келганда билиб қолдим. Курс давомийлиги – 6 ҳафта. Мен буларнинг барчасидан хабардор киши билан маслаҳатлашганимдан сўнг, учинчи ҳафтадан дастурни бошладим. Мутахассис мени тинчлантирди, машқлар барибир ўз фойдасини берди. У менга машқларнинг миқдорига эмас, сифатига эътибор бериш кераклигини эслатди.

Черника - Sputnik Ўзбекистон
Энг фойдали нонушталар рўйхати

Ўйлайманки, 27 июнгача якунлашга улгурмасам ҳам, бу катта муаммо эмас. Асосийси – рақамлардамас, мушакларим чиниққанида. Кичик маслаҳатим: мен йўл қўйган хатоларни қайтармаслик учун, узоқ йиллар спорт билан шуғулланган мутахассис, мураббийлар билан маслаҳатлашинг. Бошқа томондан, мен "отжимание" машқини ниҳоят 50 марта бажаришга қодир бўлганимдан хурсандман, чунки бир ярим ой олдин, 10 марта бажарганимда, пенсия расмийлаштиришга тайёр бўлиб турган эдим. Умуман олганда, вақт масаласи муаммо бўлгани сабабли жисмоний машқларни асосан кечаси бажардим, бу иродани тарбиялаш учун фойдали бўлди.  

Тунги марафон

Дам олиш куни дўстим билан кечаси бир нечта тунги кафеларни айланиб чиқдик – умумий ҳаражатлар, такси хизматини ҳисобга олганда катта бўлмади.

Дўстим мендан фарқли ўлароқ бир неча баравар кўп сарф-ҳаражат қилди. Нега дейсизми? Чунки мен спиртли ичимликлар истеъмол қилмадим, энг қиммат ичимлигим - алкоголсиз мевали ва асалли пунш бўлди. Айтганча, маблағларимни тежашим оқибатида яқинда дўстимга каттагина миқдорда қарз бериб туриш имконига эга бўлдим.

Хулоса

Албатта, жисмоний машқлар билан боғлиқ ўнғайсиз ҳолатдан афсусдаман, бироқ ушбу тажрибам кўп самара берди. Эндиликда худди шоҳлардек мириқиб ухлаяпман, эрталаб ошқозонимда "тош" билан уйғонганим йўқ, қолаверса мушакларимни ҳам энди "шалвираган", деб айтиб бўлмайди.

Янгиликлар лентаси
0