Судаков: АҚШга қарашли учувчисиз учиш қурилмаларини жойлаб, Польша урушга йўл очмоқда

© SputnikПолитолог, американист, кандидат политических наук, профессор Академии Военных Наук РФ Сергей Судаков
Политолог, американист, кандидат политических наук, профессор Академии Военных Наук РФ Сергей Судаков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳарбий сиёсатшунос Сергей Судаков Вашингтон ва Варшава ўртасида тузилган битим Россия учун тўғридан-тўғри хавф эканлигини айтмоқда. Эксперт сўзларига кўра, АҚШ Польшадан аллақандай плацдарм, яъни "Европанинг иккинчи куч маркази"ни ҳосил қилмоқчи

АҚШ ва Польша мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги декларацияни имзолади. Ҳужжатга мувофиқ, америкаликлар Польша ҳудудида MQ-9 - разведкани амалга оширувчи учувчисиз учиш қурилмалари эскадрильясини жойлаши мумкин.

Эксперт фикрига кўра, бу каби ҳаракатлар Вашингтоннинг Россия чегараси яқинида ўз ҳарбий иштирокини кучайтириш стратегиясига тўлиқ мос тушади. Шу билан бирга, АҚШ ушбу плацдарм орқали кичик Европа давлатлари деб аталувчи бу мамлакатлар учун ўзига хос "ҳарбий том" ҳосил қилмоқчи. Польша эса Америка талабига бажонидил "лаббай", деб жавоб қайтармоқда, чунки у бу ҳаракатлар ўлароқ ўзини хавфсизлантириб олмоқчи.

"Бу ерда шунинг англаш жоизки, ўз бортида каттагина миқдордаги жанговар ўқ-қуролларни ташишга қодир ушбу учувчисиз учиш қурилмалари - бу мудофаа эмас, балки ҳужум қилиш учун мўлжалланган аслаҳалар сифатида қабул қилинади. АҚШнинг талабларига кўнган Польша эса урушга йўл очмоқда. Вашингтонинг мақсади аниқ, у Польшадан Европадаги Германия сингари йирик сиёсий ўйинчиларга қарши плацдар ҳозирламоқда", - деб таъкидлади Судаков.

Экспертнинг тўлиқ изоҳини Sputnik Радиосида тингланг.

Судаков: размещая у себя беспилотники США, Польша встает на тропу войны в Европе
Янгиликлар лентаси
0