13:59 10 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
График состояния финансового рынка

Ўзбекистонда қайси хизматлар соҳаси энг тез ўсиб бормоқда?

© Sputnik / Руслан Кривобок
Аналитика
Ҳавола олиш
415 0 0

Ўзбекистонда молия, савдо ва таълим соҳасидаги хизматлар улуши илғор ўсиб бормоқда ва ривожланмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. Ушбу йилнинг  январ – май ойлари давомида Ўзбекистонда хизматлар соҳаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13%га ошди, деб хабар қилмоқда Давлат статистика қўмитаси.

Ҳисоботда айтилишига кўра, аҳоли истеъмол қилган хизматлар орасида энг катта улуш – транспорт хизматларига тегишли бўлиб, у жами хизматларнинг 29,5 %ини ташкил қилган. Ундан сўнг савдо хизматлари – 25,3%, молиявий хизматлар – 17,9 %, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари – 5,6 % ва бошқалар.

Шу ўринда улуши энг кичик бўлган хизмат турларини ҳам санаб ўтамиз: улар соғлиқни сақлаш соҳасида – 1,4 %, Компьютерларни таъмирлаш – 1,6 %, меъморчилик – 1,7 %, ижара хизмати – 2 %.  

Дети в детском саду
Пресс-служба министерства народного образования РУз

Ўтган давр мобайнида ҳажимининг ўсиш сурати бўйича молия хизматлар етакчилик қилмоқда. 2019 йилнинг январ-май ойларида молиявий хизматлар салкам 60%га ошган. Ундан сўнг меъморчилик ва муҳандислик соҳаларидаги хизматлар – 30 %, таълим соҳасидаги хизматлар – 21%, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар – 18 %га ошган.

Фойдаланилган хизматлар ҳажмига ҳудудлар кесимида назар солганда, Тошкент шаҳри яққол ажралиб турмоқда. Ўзбекистонда кўрсатилган жами хизматларнинг учдан бири Тошкент шаҳрида кўрсатилган – 33,1 %. Иккинчи ўринда Тошкент вилояти – 7,2 %, кейин Самарқанд – 6,5 %,  Фарғона -  6%, Андижон – 5,2 % ва бошқалар.

Хизматлар соҳасининг ривожланиши бўйича Рес. чемпиони – Жиззах вилояти бўлди. Бу ерда хизматлар соҳаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан – 21 %га ўсган. Сирдарё – 20%га, Хоразмда – 15%, Бухоро ва Наманган вилоятларида – 13%дан, қолган вилоятларда ўртача 9-12%га ўсган.

Асосий мавзулар