08:21 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Доллар

АҚШ долларни девальвацияга тайёрламоқда

Nguyen Huy Kham
Аналитика
Ҳавола олиш
282150

Доллар ўтган йил августга нисбатан энг паст кўрсаткичга тушиб кетди. Яқин вақтларда Трамп девальвация тўғрисида қарорни қабул қилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 25 июн – Sputnik. Доллар ўтган йил августга нисбатан энг паст кўрсаткичга тушиб кетди. Душанба куни, 24 июнда, Америка валюта курси 62,83 рублни ташкил қилди.

Bank of America таъкидлашича, бу охири эмас, яқин вақтларда Трамп девальвация тўғрисида қарорни қабул қилиши мумкин.

Ҳозирги Оқ уй раҳбарига кучли доллар керак эмаслиги ҳақида РИА Новости материалида танишиш мумкин.

Жуда қиммат

Америка ҳукумати миллий валютани девальвация қилиш истаги ҳақида йирик молиявий институт бўлган идора Bank of America огоҳлантирди.

Ғазначилик тегишли фармойишни қабул қилса, Нью-Йорк Федерал резерв банки валюта интервенциясига киришади: банк таҳлилчиларнинг фикрига кўра, доллар сотиб, хорижий валютани сотиб олиш бошланади.

Бу муқаррар равишда долларни заифлаштиради, Bank of America ҳисобига кўра, ҳозирда долларга 13 фоиз кўп баҳо берилган.

Bank of America таъкидлашича, валюта интервенцияси ҳақида қарорни Трамп иқтисодиётни барқарорлаштириш шиори остида қабул қилади.

2018 йилда АҚШ иқтисодиёти 2,9 фоизга кўтарилди, бироқ йил якунига келиб жиддий секинлашди.

Халқаро валюта жамғармаси башоратига кўра, яқин икки йил ичида мамлакат ЯИМ ўсиши камаяди. Миллий иқтисодиёт ва бизнес уюшмасида таъкидланганидек, 2021 йилда рецессия бўлиши мумкин.

Бунинг сабаби аниқ: ўта йирик, 22 триллион доллардан ортиқ бўлган давлат қарзи, триллион долларлик бюждет дефицити, қарздорликни таъминлаш бўйича кескин харажатларни кўпайиши, шуниндек, Хитой билан савдо урушининг кескинлашуви.

Қатор иқтисодчиларнинг фикрига кўра, фоиз ставкаларининг кутилаётган камайишига қарамасдан, “юмшоқ” рецессия 2020 йилда ҳам бўлиши мумкин.

Ўтган чоршанба куни бўлиб ўтган йиғилишда Федерал резерв асосий ставкаларни ўзгаришсиз қолдирди, бироқ ушбу идора раҳбари Жер Пауэл сўзларига кўра, бу ерда анча мослашувчан сиёсатнинг фойдаси учун ишонарли далиллар бўлган.

Регулятор стратегиясида кескин бурилишни кутаётган ҳолда доллар, олти асосий валюталар орасида зудлик билан заифлашди.

Пауэлл танқидга учради

Ўтган йили Федерал резерв тизими тўрт мата ставкани кўтарди, бу Америка иқтисодиётини тиклаш ва пулни рағбатлантиришнинг фойдасизлигидан келиб чиққан.

Бу президент Трампнинг кескин танқидига учради. Федерал резервни зиён келтирувчи ташкилот ва Америка иқтисодиётига асосий хавф эканлигини эълон қилди. Президент Жер Пауэллга бўшатиш билан таҳдид қилди.

Март ойида Федерал захира идораси ставкаларни келгусида оширишдан воз кечди. Бироқ бу Трампга кам.

Унинг сўзларига кўра, ФРТ декабрда ставкани кўтармаганда, Dow Jones индекси бир неча юз баравар юқорилаб, иқтисодиёт йилига 4-5 фоизга ўсган бўларди.  

“Улар ҳеч нарсани тушунмайди. Евро ва бошқа валюталар долларга нисбатан дивальвацияда бўлса, АҚШни фойдасиз ҳолатга қўяди. ФРТ ставкаси жуда юқори”, - деб ёзди Трамп Твиттерда.

Goldman Sachs прогноз қилишича, ФРТ июлда ставкаларни 0,25 фоизга ва сентябрда ҳам шу миқдорда камайтиради. Иқтисодиётда вазият кескин ёмонлашса, 0,5 фоизга камайтиради.

Янада камайтириш керак

Дональд Трамп очиқчасига кучли доллар сиёсатидан воз кечди. Унинг фикрига кўра, жуда қиммат валюта Америка товарлари ва хизматлари экспорти учун тўсқинлик қилади ва савдо баланси дефицитини мураккаблаштиради: 2018 йилда у 621 миллиард долларга етди.

Агар доллар нархи тушса, хорижий харидорларга Америка маҳсулотларини сотиб олиш янада фойдали бўлади.

“Бошқа давлатлар билан бизнес юрита олмайдиган ўта кучли доллар керак эмас, менга мамлакат учун фойда келтирадиган кучли доллар керак”, - деган эди Трамп.

Ўтган ҳафтада Трамп Европа марказий банки раҳбари Марио Драгига евро курсини долларга нисбатан пасайтириши ҳақида айбловларни илгари сурди.

“Марио Драги қўшимча рағбатлаштириш имконияти ҳақида ахборот берди, бу дарҳол еврони долларга нисбатан пастга тушириб, АҚШ билан рақобат қилишни осонлаштирди. Бу йиллар давомида Европаликлар, Хитой ва бошқалар билан бирга қўл келмоқда”, - деб ёзди Трамп.

Трамп фикрига кўра, Хитой доим қасддан юан курсини камайтиради, бу экспортни арзонлаштириб, АҚШ билан савдо дисбалансини кўпайтиради.  

Заиф доллар сиёсати

Экспертлар Трамп ва Молия вазири Стивен Мнучиннинг заиф доллар сиёсати охир-оқибат иқтисодий ўсишни барбод қилишидан қўрқмоқда.

“Агар сиёсат барқарор долларга қарши қаратилган бўлса, чет элликлар Американинг давлат қарзини молиялаштирмайди. АҚШ эса доллар дунё захира валютаси сифатида кўрилишидан тўлиқ боғлиқ”, - дейди CNBC банк таҳлилчиси Дик Бове.

Хорижий кредиторлар тез суратларда доллардан қутилмоқда: аср бошидан бутунжаҳон валюта захираларида унинг улуши энг паст даражага пасайди. 2008 йил глобал молиявий инқироз давридан, марказий банклар захирада максимал миқдорда АҚШ валютасини ушлаб турганда бу кўрсаткич 7 фоизга тушди.

Келгусида пасайиш доллар захира мақомига таҳдид солади. Хорижий давлат ҳукуматлари АҚШ давлат облигациялардан кўпроқ фойда келтиришини талаб қилади. Бу ўз навбатида қарз бўйича ставкаларни кўпайтиради ва инвесторларни Америка иқтисодиётини тиклаш умидини батамом йўқотади.

Асосий мавзулар