23:51 15 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Ровенская атомная электростанция в Кузнецовске.

Дунё атом электр станциялари – фалокатлар, ўтмиш ва ҳозирги ҳолат

Пресс-служба президента Украины
Аналитика
Ҳавола олиш
752 0 0

2019 йил июнь ҳолатига дунёда 449 та ядро реакторлар эксплуатация қилинмоқда. Энг кўпи АҚШда 98 та, Францияда – 58 та, Хитойда – 46 та реактор мавжуд.

ТОШКЕНТ, 27 июн – Sputnik. РИА Новости дунё атом электр станциялари ҳақида таҳлилий маълумот тайёрлади.

Атом электр станция (АЭС) – ядро реакторида оғир элементлар (асосан уран-233, уран-235, плутоний-239) ядролари назоратга олинган реакцияси асосида ҳосил бўладиган, унинг иссиқлигидан электр энергияни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган тизимлар, қурилмалар, жиҳозлар ва бинолар мажмуи ҳисобланади.

АЭСнинг оддий иссиқлик электр станцияларга нисбатан афзалликларидан бири бу станциялар, ядровий реакторлар малакали эксплуатация қилинса, атроф муҳитга зарар қилмайди.

АЭС деярли ҳар доим энергия истеъмолчилари яқинида қурилади. Улар яқин аҳоли пунктига нисбатан шамол ости томонда барпо этилади.

Станция атрофида санитар-ҳимоя зонаси ва кузатув зонаси ташкил қилинади, у ерда аҳоли истиқомат қилишига йўл қўйилмайди.

Кузатув зонада атроф муҳитга таъсирини доимий назорат қилиш учун назорат-ўлчов қурилмалари ўрнатилади. Узоқ вақт давомида ёнилғини алмаштирмасдан ишлаш хусусияти туфайли АЭСларни чекка ҳудудларда улардан фойдаланиш имкониятини беради. АЭС эксплуатация муддати 25-30 йил.    

Биринчи АЭС

Дунёда биринчи АЭС собиқ иттифоқда Калуга вилояти Обнинск шаҳри олдида қурилган.

Бўлажак АЭС реакторини яратиш таклифи илк бор 1949 йил ноябрда илмий атом лойиҳаси раҳбари Игорь Курчатов томонидан йиғилишда айтилган.

Реактор Давлат физика-энергетика институти ходимлари томонидан лойиҳалаштирилган.

1951 йил сентябрда АЭС қуриш бўйича ишлар бошланди. 1954 йил 9 майда Игорь Курчатов иштирокида реакторнинг фаол зонада ёнилғи каналлар иши бошланиб, уранни жанжирли ўзлаштирувчи бўлиш реакцияси амалга оширилди.

Ровенская атомная электростанция в Кузнецовске.
Пресс-служба президента Украины

1954 йил 27 июнда Обнинск АЭС бирини саноат энергияни берди. 1954 йил октябрда АЭСнинг тўлиқ лойиҳа 5 мегаватт қувватига ўтказишди.

Биринчи АЭС 48 йил эксплуатация қилинди. 2002 йил 29 апрелда станция реакция батамом ўчирилди. АЭС ўз миссияни бажарди, ядро энергетика ривожланишини бошлаб берди. 

2006 йилда Обнинск АЭС базасида тармоқ ёдгорлик мажмуа яратилди. 2016 йилда Обнинск жаҳон атом энергетикаси музейини ташкил этиш ҳақида меморандум имзоланди.

Дунёда иккинчи АЭС 1956 йилда Буюк Британиянинг Колдер-Холл шаҳрида ишга туширилди. Унинг қуввати 469 мегаватт бўлган. Учинчи АЭС 1957 йил АҚШда Шиппингпорт шаҳрида қурилди.

1974 йилда дунёда биринчи атом иссиқлик электр станция (АТЭЦ) ишга туширилди. У электроэнергия ва иссиқлик ишлаб чиқаришга мўлжалланган (буғ ва иссиқ сув, аҳоли турар жой ва саноат объектларини иссиқ сув таъминоти билан таъминлаш).

1960 йил иккинчи ярмида кўплаб йирик АЭСлар қурилиши бошланди.

АЭС фалокатлари

1986 йил 26 апрелда Украина ССР ҳудудида жойлашган Чернобил АЭСи тўртинчи энергоблокида портлаш юз берди. Авария оқибатида реактор бутунлай ишдан чиқди ва атром муҳитга кўп миқдорда радиофаол моддалар тарқалди. Бу ернинг шимолий қисмидаги кўплаб давлатлар, айниқса давлатлар – Россия, Украина, Беларус ҳудуди радиактив ифлосланишига олиб келди. Россия, Украина ва Беларусда қарийб 8,4 миллион аҳоли радиация таъсирига учради.     

Чернобил АЭС фалокатидан сўнг, ядро энергетикасининг жозибадорлиги сезиларли равишда камайди. Қатор мамлакатларда, ўзида анъанавий ёнилғи-энергетика ресурсларга эга бўлган (Россия, АҚШ, Буюк Британия, Германия) янги АЭС қуриш деярли тўхтаб қолди.

XXI аср бошида нефть ва газ нархи кўтарилиши ва глобал иқлим иссиб кетилиши борасида ташвишлар дунёни “атом қайта туғилиши” ҳақида гапиришга мажбур этди. Шу вақтга келиб, Россия ва хорижда инсон омилини тўлиқ олиб ташлаш учун атом станцияларининг хавфсизлик тизими максимал даражада такомиллаштирилди.

Бутун дунёда атом энергетикаси ривожланиши навбатдаги секинлашуви - 2011 йил 11 мартда Тинч океанида 9,0 бал кучли зилзила ва унинг ортидан цунами оқибатида Япониядаги Фукусима-1 АЭСда авария бўлди.

Цунами зарбаси АЭСда ташқи электр тежаш қурилмалар ва захира дизел генераторларни ишдан чиқарди. 2013 йил декабрда АЭС расмий равишда ёпилди.

АЭС бугунги кунда

Бугунги кунда дунё нафақат ядро энергетикасидан кенг фойдаланишга қайтди, балки кўплаб янги давлатлар ўзларининг ядровий саноатини ривожлантириш режаларини эълон қилишди.

Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлиги (МАГАТЭ) маълумотларига кўра, 2019 йил июнь ҳолатига дунёда 449 та ядро реакторлар (умумий қуввати 397 650 мегаватт) эксплуатация қилинмоқда. Яна 54 та ядро реакторларни қурилиши кетмоқда.

2019 йилда эълон қилинган расмий ҳисоботга кўра, 2018 йилда АҚШда 98 та реактор, Францияда – 58, Хитойда – 46, Японияда – 39, Кореада – 24, Ҳиндинстонда – 22, Канада – 19, Буюк Британия ва Украина – 15 тадан фаолият кўрсатмоқда.

Росатом маълумотига қараганда, Россияда умумий ҳисобда 10 атом станцияларда саноат фойдаланишда 35 та энергоблок мавжуд. Росатом Россияда яна 6 та янги энергоблок қурмоқда. Шунингдек, хорижий давлатларда 36 та энергоблок, шу жумладан Туркияда “Аккую” АЭС, Беларусда АЭС, иккинчи навбатда Хитойда “Тяньвань” АЭС ва бошқалар қурилишини олиб бормоқда.  

Асосий мавзулар