Автоэксперт нима сабабдан “тонировка” жазирама иссиқдан ҳимоя қилмаслигини тушунтирди

© Из личного архива Алексея ШараповаНезависимый автомобильный эксперт Алексей Шарапов
Независимый автомобильный эксперт Алексей Шарапов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мустақил автоэксперт Алексей Шарапов туси қорайтирилган ойна юқори ҳароратдан қутқариши мумкин, деган фикрларни рад этди.

Ўзбекистонда айни кунларда жазирама об-ҳаво ҳарорати кузатилмоқда ва ҳайдовчиларнинг юқори ҳароратдан ҳимояланишга эҳтиёжи ортиб бораётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Айримлар жазирамадан ҳимояланишнинг чораси машина ойнасини қорайтириш деб билмоқда.

Мустақил автоэксперт Алексей Шарапов “тонировка” қуёш нурларидан ва тирбандликда бегоналарнинг еб қўйгудек нигоҳидан халос қилиши мумкинлигини айтиб, жазирама иссиқдан ҳимоя қилмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

“Сиз қора кўзойнак таққанингизда қуёш кўзингизни қамаштирмайди ва сиз атрофни яхши кўра оласиз, машинада эса ҳаммаси аксинча: “тонировка” сизга халақит беради ва ҳаракатда хавф туғдириши мумкин. Менимча, “тонировка” ғоят хавфли”, - деди Шарапов Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида.

Экспертнинг сўзларига кўра, корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган автомобиль ойналари қуёш нурларининг бир қисмини тўсади ва жазирама иссиқдан ҳимоя қилишга мўлжалланган.

Эксперт машинага ўтирган вақтда ойналарни охиригача ёпмасдан кондиционерлардан фойдаланишни ва машина ҳавосини тез-тез янгилашни тавсия қилди.

Қуйида экспертнинг тўлиқ изоҳини рус тилида тинглашингиз мумкин.

Автоэксперт объяснил, почему тонировка не спасает от жары

Ўзбекистонда техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва қорайтирилган ойнали транспорт воситаларидан фойдаланганлик учун жарима миқдори 5 068 250 сўмни ташкил этади.

Мамлакатда жисмоний шахслар учун ЭКИҲнинг 90 баравари (18 245 700 сўм), юридик шахслар учун ЭКИҲнинг 120 баравари (24 327 600 сўм) эвазига ички ишлар органлари рухсатномаси асосида ойналарининг туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишга рухсат берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари автомобиллар ойналарини парда билан тўсишга рухсат бериш бўйича таклиф киритгани хабар қилинган эди.

Бундан ташқари, “Адолат” СДП депутатлари автомобилни жазирама иссиқдан ҳимоя қилишнинг янги усулини муҳокама қилиб, термал плёнка автомобиль салонини қуёшнинг ультрабинафша нурларидан сақлаб, жазирамада исиб кетишини бир мунча камайтиришини маълум қилишган эди. Улар термал плёнка ўзининг хусусиятига кўра, тонировка плёнкасидан анча устунликка эгалиги ва ҳайдовчилар учун ҳам ён-атрофни кўришга халақит бермаслиги, энг асосийси, транспорт воситасининг ичидаги шахслар ташқаридан бемалол кўриниши ва ҳеч кимнинг хавфсизлигига дахл қилмаслигини таъкидлашган эди.

Янгиликлар лентаси
0