10:57 18 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Астероид. Архивное фото

Ерга яқинлашиб келаётган астероид қанчалик хавфли – эксперт изоҳи

CC BY 2.0 / Hubble ESA / Artist's view of watery asteroid in white dwarf star system GD 61
Аналитика
Ҳавола олиш
735 0 0

NASA маълумотига кўра, август охирида Ерга ўз ўлчами билан машҳур Хеопс эҳромини ортда қолдирувчи “хавф туғдириши эҳтимоли бўлган” астероид яқинлашади. Россия Фанлар академияси илмий ходими Натан Эйсмонт ушбу астероид Ерга қанчалик хавфни туғдириши мумкинлиги ҳақида сўзлаб берди.

NASA август охирида Ерга ўз ўлчами билан Хеопс эҳромини ортда қолдирувчи “хавф туғдириши эҳтимоли бўлган” астероид яқинлашишини маълум қилди.

2019 OU1 астероид диаметри 160 метрга тенг, бу эса Хеопс эҳроми диаметридан 20 метрга каттароқ дегани.

Астероид 28 август куни Ерга максимал даражада яқинлашади, яъни у Венера сайёрасидан 40 баравар яқинроқ келади.

Астероид сайёрамиз ёнидан бир миллион километрга яқин масофада тўқнашмасдан учиб ўтиб кетади.

Россия Фанлар академияси илмий ходими Натан Эйсмонт таъкидига кўра, NASA᾽нинг бунга ўхшаш баёнотлари ажабланарли, чунки хавф туғдириши мумкин бўлган барча астероидлар, жумладан, “Хеопс эҳроми катталигидаги” астероидлар рўйхати аллақачон тузилган.

Аммо бундай катталикка эга бўлган осмон жисмлари ҳақиқатдан ҳам Ерга хавф туғдириши мумкин.

“Ҳозир одамлар уларни қўрқитишларини яхши кўришади, шунинг учун шунга ўхшаш баёнотлар кўпинча ёлғон бўлиб чиқади”, - дейди Натан Эйсмонт.

Астероид ҳақиқатдан ҳам Ерга хавф туғдириши мумкинлигини баҳолаш ва аниқлаш учун унинг ҳаракат йўлини узоқ муддат давомида кузатиш лозим. Амалда бунга ўхшаш астероидлар Ер билан тўқнашмасдан учиб ўтиши кузатилади, дея хулоса қилди илмий ходим.

Асосий мавзулар