Кадрлар ҳаммага керак: профессионаллар Россия паспортини тезлаштирилган тартибда олади

© SputnikПаспорт РФ
Паспорт РФ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Куздан Россияда миграцияга оид янги қонунчилик ишга тушади. РФдаги хориж фуқаролари ҳаёти шундан сўнг қандай ўзгариши ҳақида Sputnik материалида ўқинг.

ТОШКЕНТ, 16 авг - Sputnik, Лев Рыжков. Яқин вақт ичида Россия Федерациясида миграцияга оид қонунчиликка муҳим ўзгартиришлар киритилади. Жорий этиладиган янгиликлар ҳақида "Россия сегодня" ХАА ташкил этилган матбуот-анжуманида РФ ИИВ миграция масалалари бўйича бош бошқармаси раҳбари полиция генерал-майори Валентина Казакова сўзлаб берди.

Паспорта гражданина Российской Федерации и гражданина Украины - Sputnik Ўзбекистон
Украинанинг барча фуқароларига соддалаштирилган тарзда Россия фуқаролиги берилиши мумкин

Муддатсиз яшаш ҳуқуқи

2019 йилнинг 2 октябридан кучга кирадиган янги қонунга биноан РФ фуқаролигини олиш учун ариза билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлган мутахассисларнинг минимал иш фаолияти муддати 3 йилдан 1 йилгача этиб қисқартирилади. Ўзгаришлар биринчи навбатда малакали кадрларни қамраб олади. Тегишли мутахассисликлар рўйхати Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги томонидан тасдиқланган. Ушбу рўйхатда шифокорлар ҳам, муҳандислар ҳам, токарлар ҳам, электриклар ҳам бор.

2019 йилнинг 1 ноябридан Росси Федерацияси ҳукумати томонидан ўрнатилган квотасиз "вид на жительство" (яшаш учун рухсатнома) ҳуқуқини олишга ҳақли бўлган фуқаролар тоифаси рўйхати кенгайтирилмоқда.

"Рўйхатга СССР таркибига кирган давлатлар фуқаролари ҳамда Россиядаги таълим ташкилотларида профессионал маълумот олган фуқаролар каби тоифа қўшилган, - дея тушунтиради Валентина Казакова. - Шу тарзда, биздаги олий ва ўрта касбий таълим ташкилотлари битирувчилари квотадан ташқарида яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) олишлари мумкин бўлади".

Очередь, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Россия фуқаролигини олишни соддалаштирувчи қонун қабул қилинди

Россия Федерациясида 2019 йилнинг 1 ноябридан бошлаб яшаш рухсатномаси (ВНЖ) муддатсиз бўлади. Ҳужжат худди Россия фуқароси паспорти сингари 14, 20 ва 45 ёшда алмаштириб берилади. Шу билан бирга, яшаш рухсатномасига эга бўлиш учун берилган аризани кўриб чиқиш муддати 6 ойдан 4 ойга қисқартирилади. Зарур ҳужжатлар рўйхати ҳам қисқа: ВНЖ учун ариза, чет эл фуқароси шахсини тасдиқловчи ҳужжат, икки дона фотосурат ва давлат божини тўлаганлик ҳақидаги квитанция.

Ўтмишда СССР фуқаролигида бўлган РСФСР фуқаролари, шунингдек, РФ ҳудудида яқин қариндошлари: ота-онаси ва фарзандлари яшайдиган шахслар РВП олмасдан тўғридан-тўғри яшашга рухсантнома (вид на жительство) олиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

Фақатгина РФ фуқароси билан никоҳда бўлган шахслар бундан мустасно. Бундай шахслар аввал вақтинчалик яшаш рухсатномаси (РВП)ни олишлари керак бўлади.

Шунингдек, ушбу ўзгаришлар расман рус тили ташувчиси этиб тан олинган шахсларга ҳам тааллуқлидир. Агар илгари бундай фуқароларга яшаш рухсатномаси уч йил муддатга берилган бўлса, энди унинг муддати чекланмаган.

Паспорт бекор қилинган бўлса

2019 йилнинг август ойида паспортларни тортиб олиб бўйича муаммоларга ечим топадиган ўзгаришлар кучга кирмоқда.

Уполномоченный по правам человека в РФ Татьяна Москалькова - Sputnik Ўзбекистон
Собиқ СССР аҳолисига Россия фуқаролигини олишни осонлаштириш керак – омбудсмен

"Россия давлатчилиги шакллана бошлаган даврда, совет даврида берилган паспортлар янги намунадагиларига алмаштирилган даврда, паспортлар РФ фуқаролиги бор-йўқлиги текширилмаган тартибда берилган, - дейди Валентина Казакова. - Мана шу туфайли ҳам РФ фуқароси бўлмаган шахсларда паспорт мавжудлиги муаммосини келтириб чиқарган. Бундан келиб чиқадики, шахс ўзини РФ фуқароси ҳисоблаган, аммо қонуний тартибда бу фуқароликни олмаган. Натижада, унда РФ фуқаролиги мавжуд эмаслиги ҳақида хулоса чиқарилади ва бу ҳолда паспорт олиб қўйилади".

Ушбу масала собиқ иттифоқ давлатларидаги кўплаб яшовчилар учун долзарбдир. Сиз ўзингизни РФ фуқароси ҳисоблаган бўлсангиз, лекин кутилмаганда сиздан паспортни олиб қўйишса, нима қилмоқ керак?

Казакованинг айтишича, бундай шасхлар биргина ариза ва паспорт олиб қўйилганлиги тўғрисидаги акт билан РФ фуқаролигини олиш жараёнига қабул қилиниши мумкин.

Шунингдек, Казакованинг сўзларига кўра, агар шахс чет эл фуқароси бўлса, у фуқароликка қабул қилиш қарори чиқарилган санадан бошлаб бу жараёнга жалб қилинган ҳисобланади, агар бошқа фуқароликнинг мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлмаса, аризачи Россия паспорти берилган санадан бошлаб фуқаро сифатида тан олинади.

Янгиликлар лентаси
0